“Халқчил мурожаатнома”- атрофида бирлашайлик!
Жорий йилнинг 2022-йил 20-декабрь санаси куни Ҳурматли Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномаларини юртдошларимиз қаторида вилоятимиз барча отинойилари ҳам катта қизиқиш ва эътибор билан кузатиб бордилар. Президентимизнинг якунланаётган 2022-йилнинг сарҳисоби, янги 2023-йилнинг халқпарварлик асосидаги эзгу режалари мужассам бўлган мурожаатномаларини, барчамиз ифтихор туйғуси билан тинч, озод юртнинг ҳар бир фуқароси қаторида тингладик.
Президентимиз йил сарҳисобига тўхталар эканлар, аҳоли турмуш тарзи, моддий ва маънавий юксалиш биринчи даражали Давлат иши эканлигига тўхталиб, жумладан, халқ фаровонлиги йўлида изланиш ва фақат изланишда бўлиш, тараққиёт эса жасоратли меҳнат ортидан келишини таъкидладилар. Ўзбекистон тарихида илк бор ижтимоий иш ҳақи, нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилганини ва бунинг ортида машаққатли меҳнат, инсон қадри ва эъзози турганлигини таъкидладилар. Президентимиз 2017-йил кам таъминланган оилаларга кўрсатилган ижтимоий ёрдам, бу йилга келиб бир ярим баробар ошганлигини, халқимизнинг турмуш ва оилавий шароитини яхшилаш мақсадида ажратилаётган маблағлар эса етти баравар кўпайтирилгани ҳақида тўхталиб ўтдилар. Халқимизни касб ва ҳунарга йўналтириш, бунинг ортидан халқимиз ўз йўлини топишини, нуроний отахон ва онахонларимиз, Ҳаж ва умра зиёратига бориб келаётган хожиларимиз шукронада ва дуода бўлаётганликлари албатта бу ишларда катта куч бағишлаётганлигини айтиб миннатдорчилик билдирдилар. Юртбошимиз халқимиз бошига тушган ташвишлар ҳеч биримизни бефарқ қолдирмаслиги, бир тану-бир жон бўлган миллатни ҳеч ким енга олмаслигини фахр билан таъкидлаб ўтдилар. Ҳар бир жабҳага алоҳида эътибор қаратар эканлар, Вазирлик ва идоралар сони ҳақида фикр юритиб, улар сонини икки ярим баравар қисқартирилишини, сабабики, давлат аппаратида такрорланишлар, кераксиз штатлар кўплиги, бунинг давлад бюджетига зарари, шу билан биргаликда “Бюрократия деган бало оёғимиздан боғлаган”-дея тўғри таъриф бердилар. Юртбошимиз фикрларини давом эттирар эканлар, очиқлик, қонунийлик, натижадорлик ва сифат асосий мезон эканлиги, раҳбар оддийлиги, халқпарвалиги, фидоийлиги билан давлат ва халқ орасидаги кўприк эканлиги, ҳар бир раҳбар бундан кейин халқ билан юзма-юз туриб муаммоларини ҳал қилиши кераклиги тўғрисида тўхталдилар. Маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилиниши кераклиги тўғрисида сўз юритар эканлар, албатта бу борада ўз соҳасининг билимдони, хизматидан халқ рози бўладиган фидоийларгина ўз раҳбарлик лавозимида қолишлигини таъкидладилар. Президентимиз ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш таклифини киритар эканлар, янги пағонага кўтарилиш учун янгича фикр, янгича бошқарув, янгича қонун бўлиши кераклиги асосий мақсад эса инсон, жамият ва давлат эканлигини айтиб ўтдилар.
Давлат раҳбари ўз маърузаларида 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб аташни таклиф қилдилар. Бунинг ортида эса инсон ва яна инсон ва унинг манфаатлари устивор йўналиш эканлигини айтиб ўтдилар. Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги янги қонунни қабул қилинганлиги, бундан давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинишини ҳам айтиб ўтдилар. Ҳар йили беш юз нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб, ҳокимлик, Республика идораларига, юқори лавозимларда ишлаган билимли ва тажрибали кадрлардан қўйилиши таклифи янги, ихчам ва самарали давлат бошқарувининг асосий омили эканлигини айтдилар. Ш.Мирзиёев нутқларида эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратишни айтиб, миллий ўзлик тимсоли она тилимизга эътибор кучайтирилиши, чет тилини билиш замон талаби бўлса, она тилимизни билиш мажбурий эканлигига алохида тўхталдилар. Келгуси йилдан таълим сифатига катта эътибор қаратиш, баъзи худудлар учун мактабларда бепул овқатланиш жорий этилиш таклифи эса юртбошимизнинг бўлажак авлод тарбиясига, эртанги келажагига эътиборли ва мехрибонликларини яққол намоён қилди. Шу жумладан, соғлиқни сақлаш борасига эътибор қаратиш, соғлиқни сақлашни бирламчи бўғинларини керакли ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш тўғрисида алоҳида тўхталдилар. "Маҳалла бюджети" тизими жорий этилиб, 1-январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолиши тўғрисида аниқ ва тиниқ фикрларни айтиб ўтишлари, халқимиз хаётини фаравон бўлишлигига яна бир бора умид бағишлади.
Юртбошимиз яна ўз сўзларида: "Эзгу мақсадларимиздан бири Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этиш" - дея таъкидлаб, “Ўтмишимиз, бугунимиз, келажагимиз, урф-одатларимиз ҳам бир” - деб таъриф бердилар. Юксалиб бораётган мамлакатимиз Халқаро туризм ва бизнес маркази сифатида Самарқандни, саноат ва тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида Наманганни минтақавий марказ сифатида ўрнини алоҳида эътироф этдилар.
Азиз юртдошлар, эзгу ниятли кексалар, қадами залворли ёшларимиз! Мурожаатномадан, унинг ҳар бир бўлимидан хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Юртбошимиз ҳар биримизни фидоийлик намуналарини кўрсатишимизга ишонадилар ва умид боғлайдилар. Зеро Ҳадиси шарифларда “Амаллар ниятларга боғлиқдир” - дейилади. Юртбошимиз янги йилда, Янги Ўзбекистон тақдири учун эзгу ниятлар ила катта умид боғладилар. Янги орзулар, пухта ўйланган режалар асосида бошлаётган йилимизда, ҳар биримиз Юртбошимиз атрофида жипслашиб ҳаракат ва амалда бўлсак, Янги Ўзбекистон бундан-да гуллаб яшнашига шубҳа қолмайди.
Янги йилда, янги орзулар, мустаҳкам режаларни қадам-бақадам амалга ошириш йўлида Аллоҳ барчамизга мададкор бўлсин!
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги бош
имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова