Биродарчилик ришталари
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَن ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا تُمَارِ أَخَاكَ، وَلا تُمَازِحْهُ، وَلا تَعِدْهُ مَوْعِداً فَتُخْلِفَهُ".
«Сен биродарингла жанжаллашма ва у билан мазаҳлашма. Унга бир ваъда бера туриб, сўнг хилоф қилма», - дедилар».
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, кишилар орасининг бузилиши ва орада турли келишмовчиликлар чиқиб жамиятда нохуш ҳолатлар пайдо бўлишига кўпроқ омил бўладиган салбий нарсалар рўйхатининг бошида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч нарса туради.
1. Мўмин киши ўз мусулмон биродари ила жанжаллашиш.
2. Бир мусулмонни мазаҳ қилиш.
3. Дўстга берилган ваъдага хилоф қилиш.
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий «Иҳёи улумид-дин» асарида ёзишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Баъзи амаллар ибодат шаклида бўлмаса ҳам савоби жуда кўпдир».
Масалан, намоз шаклий ибодат саналади: таҳорат олиб қиблага юзланамиз, «Аллоҳу акбар» деб бошлаймиз, рукуъ, сажда қиламиз ва эвазига савобга эришамиз. Аммо мусулмон биродарлиги каби маънавий ибодат ҳам борки, у зоҳиран қадрсиздай, аҳамиятсиздай туюлса ҳам, аслида у динда улуғ бир савоб, муаззам бир ибодатдир.
Аллоҳ учун дўстлашиш Аллоҳни айтганида юриш, Аллоҳга муҳаббат қилиш, Аллоҳнинг қайтарганидан қайтариш учун бўлинадиган дўстлик бўлади. Бу ерда шахсий манфаатлар орага кирмайди. Балки дўстлик Аллоҳга бўлган иймон асосида, Аллоҳ тақдим қилган таълимотлар асосида, Аллоҳ жорий қилган шариат асосида икки тараф яшашлари, бир-бирларини яхши кўришлари, иймони учун яхши кўриш, ибодати учун яхши кўриш, тақвоси, одоби, аҳлоқи учун дўстлашиш маъноларини билдиради. Албатта бу нарсалар ўзига яраша сабрни талаб қилади.
Ҳикоя қилинишича, бир киши донишмандлардан бирининг ҳузурига келиб, дўстидан шикоят қилибди ва у билан дўстлик алоқаларини узишни ҳамда ундан ўч олиш ниятида эканини айтибди.
Шунда донишманд унга: “Сенга насиҳат қилсам унга қулоқ соласанми ёки ғазаб ўтига минганингча қолаверасанми?”, деди. Шунда у: “Йўқ, насиҳатингизга қулоқ соламан”, деди. Донишманд: “Унинг дўстлиги сабабли хурсандлигингиз кўп бўлганми ёки айбу-хатолари туфайли ғам ташвишингиз кўп бўлганми”, деб сўради. У: “Хурсандлигим кўп бўлган”, деб жавоб берди. Донишманд: “У сенга кўп яхшилик қилганми ёки кўп ёмонлик қилганми?” деди. У: “Яхшиликлари кўпроқ бўлган”, деди. Шунда донишманд: “Ундай бўлса, у билан ўтган яхши кунларинг сабабли сен унинг айбларини кечириб юбор ва у билан бўлган хурсандчиликларинг туфайли хурматини жойига қўйгин. Ўрталарингдаги дўстлик ҳурмати сабабли ундан ғазабланиш ва ундан ўч олишни бас қил, зора, шунда фикрингдан қайтсанг. Агар душманчиликда давом этсанг, ўрталарингиздаги адоват кучаяда ва сен ёқтирмаган ишлар содир бўлади”, деди.
Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчаларимизни Ўзининг йўлида дўстлашишга, биродар бўлишга, имон, эътиқод, тақво, ибодат йўлида сабр қилишга муяссар этган бўлсин.

Нурота туман “Осиёбаланд” масжиди
имом хатиби Саидов Рустам.