2020 йил 29-декабр куни Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисида Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномалари барча телеканалларда тўғридан тўғри намойиш эттирилди. Президентимиз эски 2020 йилнинг сарҳисоби, Янги 2021 йилнинг эзгу режалари ҳақидаги маърузаларини барча юртдошларимиз қатори биз хам ифтихор туйғуси билан тинч, озод юртнинг бир фуқароси сифатида тингладик. Шавкат Мирзиёев 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил тўлиши муносабати билан, бу тарихий санани Ўзбекистон халқи билан биргаликда, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қилиш ҳақида илиқ ва чиройли фикрлар билдирдилар.
Янги йилда янги режалар тузиш асносида, мустақиллик йилларида эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаб, муҳим ва устувор соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилишни таъкидлаб шу билан бирга пандемия ҳар бир раҳбарни, ходимни, фуқароларни анча сергак қилганини ҳам гапириб, бунда тиббиётнинг бирламчи бўғини, тез ёрдам хизмати, санитария - эпидемиология тизимини тубдан ислоҳ қилиш муҳим хаётий зарурат эканини яна бир бора кўрсатди, дея таъкидладилар юртбошимиз. Буюк бобокалонимиз Имом Мотурудийнинг “Тириклик ҳикматини соғликда деб билгин”,- деган сўзларини бугунги шароитда нақадар тўғрилигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Мавжуд имкониятимиз, пандемия даврида орттирилган тажрибамиз ҳамда бошқа давлатларнинг илғор ютуқларидан фойдаланиб, аҳоли саломатлигини асраш ва мустаҳкамлаш борасидаги туб ислоҳотларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур, деган фикирларни илгари сурдилар.
Юртбошимиз мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсад сари интилаётган юрт тимсолида, янги давр Хоразмийлари, Берунийлари, Ибн Синолари, Улуғбеклари, Навоий ва Бобурларини тарбиялаб берадиган муҳит яратиш ҳақида куюниб гапирар эканлар, бунда, аввало, таълим- тарбия масаласи, соғлом турмуш тарзини қарор топиши, илм-фан ривожланиши лозимлигини айтиб ўтдилар. Демак бу мақсад йўлида ёшларнинг инновацион ғояларига кенг йўл ва имкониятлар эшигини очиш лозимлигини, ёшларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини, ушбу мақсадлар учун эшикларни кенг очиш йўлида Президентимиз 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиб, шу маънода ёшларнинг олдига қўйган пухта режаларига кўмак беришни ҳар бир давлат раҳбари олдига мақсад қилишини таъкидладилар.
Юртбошимиз ёшларга ишончини очиқ баён этдилар ва Қашқадарё, Хоразм вилоятларида бўлиб ўтган учрашувларда ёшларнинг билдирган дадил фикр, ташаббусларидан қувонганини айтиб, келажакдаги катта куч бу - ёшлар эканлигини айтиб фахр туйғуларини билдирдилар. Ибн Сино бобомизнинг минг йил олдин айган: “Довюрак ва ботир инсонлар келажакда содир бўладиган қийинчиликлардан қўрқмайди”, - деган гаплари бугунги ёшлар учун, ишончли ва довюрак фарзандларимиз учун айтилган деган дил изҳорлари, бутун халқимизни тўлқинлантириб юборди. Шу ўринда Юртбошимиз: “Агар катта авлоднинг билими ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини ёшларимиздаги ғайрат - шижоат, мардлик ва фидоийлик билан бирлаштира олсак, кўзланган марраларга албатта етамиз, Янги Ўзбекистонни шундай билимли ва бунёдкор ёшларимиз билан биргаликда барпо этамиз”, - дея фахр, ишонч билан тилак билдирдилар, бу эса ҳар бир ёш фарзандларимиз қалбида катта мехр ва ифтихор туйғусини уйғотган бўлса ажаб эмас. Президентимизнинг ёшларга ишонч билдиришлари бежизга эмас албатта бугунги кун ёшларимиз илмли, довюрак, фидоий, илғор ғоялар муаллифи бўлишлари билан бирга ўтмиши бой меросимиздан баҳра олиб улғаймоқликлари кераклиги учун ҳам барча эътиборни ёшларга қаратмоқдалар.
Президентимиз келажак авлодга ғамхўрлик нуқтаи назаридан фарзандларни боғчада, мактабда, олийгоҳда пухта таълим ва тарбия олишини таъминлаш ҳақида гапириб, болаларни боғчалар билан қамраб олишни 2023 йил охиригача 75% га етказиш тўғрисида фикрларини баён этдилар, ёшларимизни билимли бўлишлари юртимизнинг мустахкам пойдеворига асос эканлигига яна бир бора ишора бўлди.
Президентимиз турли жабҳалар ҳақида гапирар экан айни вақтда жамиятимиз муаммоларидан бири бўлиб ҳисобланиб келаётган коррупция ҳақида гапириб, унинг олдини олиш учун ўқитиш ишларини самарали йўлга қўйиш ҳақида ҳам ўз фикрларини баён этдилар.
Юртбошимиз жамиятимиздаги аёллар, хотин-қизлар ҳуқуқи ҳақида гапирар эканлар, аёллар дарди, ҳуқуқлари ўрганилгани, “Аёллар дафтари” ташкил этилганлиги ҳақида гапирар эканлар, булар аёллар ишларининг бошланиши, деган ажойиб фикрларни билдирдилар. Айниқса аёлларнинг Давлат бошқарувидаги ўрни 30% бўлиб, буни яхшилаш ва ошириш кераклигини айтдилар. Шу ўринда Республика хотин-қизлар жамоат кенгашини ташкил этишни айтиб, кенгашга тажрибали сенат раисаси Т.Норбоевани раислигини таклифини киоритдилар. Хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун Давлатимиз томонидан 1 триллион маблағ ажратганини айтиб ўтдилар.
Кексалар соғлигини тиклаш борасида ҳам бир қатор вазифаларни таъкидлаб ўтдилар. Шу билан биргаликда оммавий ахборот тизимини ишига баҳо берар эканлар, айрим блогер ва журналистларнинг жойлардаги камчиликларни кўтариб чиқишлари айрим мудроқ ҳокимларга ёқмаётганини айтиб, уларнинг уйғониш пайти келганлиги, эски бошқарув усулидан воз кечишлари зарурлигини таъкидлаб ўтдилар. Келгуси йилда ҳам “Сўз эркинлиги” ни таъминлаш юритилади деган фикрни очиқ ойдин айтдилар.
Мурожаатномада 2020 йил якуни ҳисоботи билан бирга янги 2021 йилга эзгу, олий режалар тилга олиндики, барчаси халқпарварлик, инсонпарварлик, бағрикенглик асосига юғрилганлиги барчамиз учун қувонарли бўлди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Мурожаатнома барча ватансевар, иймону диёнатли Ўзбекистон фуқароларини астойдил Ватан равнақи йўлида жонбозлик кўрсатишга чорлайди.
Азиз юртдошлар, эзгу ниятли кексалар, қадами залвонли ёшлар! Мурожаатномадан унинг ҳар бир бўлимидан хулоса қилиб, фидоийлик намуналарини кўрсатишимизга Юртбошимиз ишонадилар. Янги йилни янги орзулар, режалар асосида бошлаётган ҳар бир фуқаро Юртбошимиз рахнамомиз атрофида жипслашиб ҳаракатда бўлсак, Янги Ўзбекистон бунданда гуллаб - яшнашига шубҳа қолмайди.
Янги йилда, янги орзулар ва янги мустаҳкам режаларни қадам - бақадам амалга оширишда барчаларимизга Аллоҳ таолонинг Ўзи мададкор бўлсин!

ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатиби
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова.