САВОБ АМАЛЛАРНИ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР.

2-12-2022, 01:09 admin Мақолалар 287

САВОБ АМАЛЛАРНИ МУКОФОТИ ЖАННАТДИР. Инсон зоти ҳаёти давомида турли синовларга дуч келади. Аллоҳ таоло шундай меҳрибон Зотки, ҳар бир кишига тоқатига яраша ғам-ташвиш ва мусибатлар беради. Кимки шу синовларга сабр қилса, юксак мақомларга эришади. Агар киши ўз ҳожатини раво бўлишини истаса, иложи борича ўзгаларни ҳожатларини раво айлаши лозимдир.Бир мўминнинг кўнглига шодлик улашишни савоби жуда улуғдир. Бир куни Искандар Зулқарнайн қабулига ҳеч ким келмади. Оқшом тахтдан тураётиб: "Мен бугунни уирим ҳисобида санамайман", деди.-Нега?-сўрашди. Ҳукмдор жавоб берди:-Мискин ва ночорларнинг ҳожати раво бўлмаса, уни қандай қилиб умр ҳисобига қўшиш мумкин? Донишмандлар ҳамма нарсанинг уволи бор дейишган. Демак ўтаётган ҳар бир кунимиз биз учун савоб ишлар қилишимиз учун ажойиб фурсатдир. Савоб фақат моддий томондан эмас, балки бир инсонни қалбини шодлантириш, зулм кўрганларни пешонасини силаш ҳам савоб саналади. Кузатишлар натижасида уч тоифа одамларда савоб ишга мойиллик сезилмайди. Булар: ҳасадгўйлар, бахиллар ва пасткашларлардир. Уч тоифа одамларни қалби юмшамайди. Булар: жоҳиллар, худбинлар ва мунофиқлардир. Шунинг учун шу тоифаларга кирадиган инсонлардан йироқ юрганимиз маъқул. Савобнинг яхшиси-беминнат қилинганидир. Савобнинг улуғи-ихлос билан қилинганидир. Ҳар биримиз бу фоний дунёда меҳмон эканмиз фурсат борида савоб амалларни кўпроқ қилайлик, чунки қилган амалимиз биз билан Аллоҳни ҳузурига бирга кетаркан. Илоҳим Аллоҳим ҳаммамизни қилаётган эзгу ишларимизни мукофотига жаннат ато этсин.ДўрманМФЙ отинойиси Расулова Ҳабиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш