Савобларимиздан “мосуво”- бўлмайлик - ёхуд ибодатда риёга берилганларга муносабат.

14-11-2022, 11:55 admin Мақолалар 327

Савобларимиздан “мосуво”- бўлмайлик - ёхуд ибодатда риёга берилганларга
муносабат.

Айни дамларда ижтимоий тармоқларда тарқалиб муҳокамаларга сабабчи бўлаётган айрим дилни хира қилувчи ҳолатлар юзасидан фикр мулоҳазалар билдириш лозим деб ўйлайман. Аллоҳ таоло ўз каломида марҳамат қилганидек: "(Бахиллик қилиб) қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. (Исрофгарчилик қилиш билан) уни бутунлай ёйиб ҳам юборманг!" (Исро сураси, 29- оят). Буюк Зотнинг биз бандаларни огоҳлантиришига қарамай исрофгарчиликни ёйиб юбораётганимиз жуда ачинарли ҳол. Энг ёмони савоб оламиз деб, савобларимиздан мосуво бўлаётганимиз, гуноҳга ботаётганимизни қандай тушиниш мумкин? Умра зиёрати бу улуғ ибодат. Инсон бунда астойдил Аллоҳнинг байтини тавоф этиб, гуноҳлардан холи бўлади. Машаққатли йўл азобларини тортиб, мисқолча бўлсада савоб илинжида, ибодатини мукаммал бажаришликка ошиқади. Минг афсуслар бўлсинким, баъзи инсонлар кибр ва риёга берилиб сониялаб йиққан савоб амалларнини бир лаҳзада йўққа чиқаришмоқда. Аввалам бор ҳар биримиз ибодатимиз қабул бўлдимикан?-деган саволни ўзимизга бериб кўрайлик. Хўп хожилик мартабами?- мартаба бўлмаса, охират учун, энг асосийси, Аллоҳ ризолигини топиш йўлидаги амалларимизни кўз-кўз қилишимиз шартми?. Улуғларимиздан Сўфи Аллоёр бобомиз айтган эканлар "Хожилик хасдир, хасдан ҳам пастдир". Демак бу сўзларни тафаккўр қилиб кўрадиган бўлсак, бу риё, кибр, кўз кўз қилишларимиз нимаси?. Айни вақтда ҳожиларимизнинг ибодатларини ўтаб келгач, қилаётган - дабаю, исрофгарчиликларини таърифлаб ҳам бўлмайди, оёқни тагига поёндоз ташлаш, ҳожи ўтириш, ҳожи чақирув, ҳожи эхсон.... охири кўринмайдиган амаллар. Лекин амалларимиздан ягона мақсад: Яратганни ризолигини топиш эмасми?. Аллоҳ бандасини билиб-билмай қилган гуноҳларидан покланиши учун Ўз байтини тавоф қилишликка чақиради, бу йўлга чиқишлик маълум бир маънода тарки дунёчилик билан боғланади. Ҳадис шарифларда: "Қабўл бўлган Умранинг мукофоти гуноҳларга каффорот, қабўл бўлган Ҳажнинг мукофоти жаннатдир"-деб баён қилинади. Шундай экан, ибодатимизни қабулми, йўқлигини хавотирга тушишликни, бундан буёғига хато ва гуноҳлардан йироқ бўлишликни ўрнига, Аллоҳдан ҳаё қилмасдан қилаётган даб- дабаларимиз нимаси?. Сир эмаски, шундай вақтлар бўлди, Хаж ва Умра қилишни орзу армонларида қанчадан қанча улуғларимиз, аждодларимиз ўтишмади дейсиз. Алҳамдулиллаҳ ҳозирчи, Аллоҳимнинг бу борада бизга берган неъматларини таърифлаб бўлмайди, бундан зиёдаси бўлмаса керак, не-не буюк зотлар Роббимнинг байтига етишолмасдан, Маккага қараб эсган шамолларга таъзим этиб "ҳеч бўлмаса саломимизни етқазгин"-дея дуо қилишликдан бошқа иложини қилишолмаган. Айни вақтда ҳаммани диққат-эътиборида бўлиб, ўзининг қилган ишини кўз-кўз қилиш ва ундан фахрланиш кўпайиб бормоқда ва алал оқибат дил хираликлари ва нохуш холатларни келиб чиқишигача сабаб бўлмоқда. Бўлаёттган даб-дабаларни кундан кун янги кўринишлари пайдо бўлса бўляптики, лекин охири кўринмайди. Яқиндагина бир хабарни эшитиб ҳайратга тушдим, соат ярим кеча учлар чамаси, оналарини Умра зиёратидан кутиб олган фарзандлар, кетма кет осмонга "салют" отишган. Бемаврид, кетма кет отилган кечани ёруғ, кўнгилларни хира, заиф юракларга ҳадик ва ғулғула солувчи “мушак”лар шовқини, ором олаётган қўшниларнинг “қарғиш”ларини олишликкагина сабаб бўлди холос. Наҳотки зиёратдан келганини "салют" отиб нишонлаган биродарларимиз кимнидир оҳ чекиб қолиши, қилган амаллари бир онаизорни умидларини яна чиппакка чиққани билан уларни иши йўқми ? Юраги хаста бир беморни аҳволи оғирлашгани уларга етарли эмасми ? Бундай нохуш ҳолатлар қачонгача давом этади?. Биз қаерга қараб боряпмиз. Ота-боболаримиз зиёратга бориб келганини шундай нишонлашганми? Келажак авлодларга шуни ўрнак қилиб қолдиряпмизми? Бу каби саволлар барчамизни бирдек ўйлантириши ва ташвишга солиши айни ҳақиқат. Бундай дабдабозликка чек қўйиш вақти келди. Мўмин мусулмон одам бундай иллатлардан узоқда бўлиши ва бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Акс ҳолда амалларимиз саробга айланиб, бошимиз кулфатлардан чиқмаслигини мумкин. Ҳар бир қилаётган ишларимиз учун жавоб беришимиз бор. Аллоҳ таоло Ўз каломида марҳамат қилганидек: "Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз (Такасур сураси, 8-оят). Дарҳақиқат, нафсимиз бизни ҳар куйга соляпти. Кераксиз ишлар билан банд қилиб, ибодатимизни суст ҳолга олиб келяпти. Биздан Аллоҳ яхши кўрувчи сифатлар кетиб, нафсимизнинг ҳаволаниши каби иллатларга ўрин алмашяпти. Бу каби иллатлардан воз кечиш ва Аллоҳга тавба қилиб, шафқат тилашнинг айни вақтидир ҳозир. Зора, Аллоҳ қалбларимизни ҳидоят томон буриб, нажот берса...


ЎМИ Навоий вилояти бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш