Қиз фарзанд...
Бугун ишдан вақтли қайтган ота телевизор қаршисида хаёлга чўмди. Тинч-осуда сокинликни бешикдаги чақалоқнинг биғиллаб йиғлаши бузди. Ҳали жаҳл отидан тушмаган ота болага эътибор бергиси ҳам келмади. Айвонда юзлари оловда қизариб тандирда нон ёпаётган она алланечук бўлиб, уйнинг деразасидан мўралади. Тобора бола чинқириб йиғлар, ота эса бепарво телевизордан кўзини узмас, онаизор бағри қон бўлиб, эрини дераза ортидан кузатарди. Наҳот ўз пушти камаридан бўлган болага заррача меҳри бўлмаса. Аллоҳнинг берган неъматига шукр қилиш ўрнига фарзандидан юз ўгирса. Аёл хаёлга чўмар экан, бундан олти ой олдин бўлиб ўтган воқеалар кўз олдида жонланди. Туғруқонага элтаётган эрининг унга қўйган шарти. Агар қиз туғилса шифохонадан уйга келиб ўтирма, менга сенинг керагинг йўқ, сендан воз кечаман. Бу гаплар аёл қалбини титратди. Аллоҳим ўзинг менга раҳм қил! Соат сайин аёлнинг ҳаяжони ортар, қиз бўлса эридан эшитадиган даккиларини ўйлаб сиқиларди. Бутун қалби зимистонга айланган аёлнинг шифокорнинг муборак бўлсин деган сўзлари ўзига келтирди. Ойдек қиз туғилди дейиши эса юрагига найза сингари ботди. Бу хабарни эшитган ота на келди, на хабар олди. Неча кундан сўнг аёлнинг онаси келиб, она-болани уйга олиб қайтди. Келганидан бери эр-хотин гаплашишмайди. Эр иложи борича ишдан кеч келади, ёки умуман келмайди. Чақалоқнинг юзини кўриш тугул, аёлидан ҳолинг не деб сўрамайди. Шу зайлда олти ой ўтибди. Энди она юрагини тош каби қаттиқ қилади. Охир-оқибат ота бешикни пардасини очиб, қизалоғини юзини кўрса, меҳри тушиб, ҳамма нарса ўз жойига тушармиди? Ҳар ҳолда она ўзини шундай деб овитиб, ўз ишида давом этди. Анча биғиллаб йиғлаган чақалоқнинг овози тинди. Она хавотирга тушиб, ишини чала қолдириб уй томон югурди. Эшик томон буриларкан қадамини секинлатиб эрининг қизини эркалатиб айтаётган сўзларидан қалби эриди. Аллоҳга шукр оталик меҳрини уйғотиб, уйимга файз олиб кирган Роббимга шукр дея кўзлари ёшга тўлган аёл эри томон яқинлашди. Аёлига айбдор нигоҳлари билан термулаётган эр ўзидан хафа бўлди. Мени кечир! У шу сўзларни зўрға айта олди. Кўзларидан оқаётган ёш эса митти қизалоқнинг юзига тома бошлади. Бешикнинг икки томонида туриб, қизларини томоша қила бошлашди. Бешикдаги оппоқ юзлари дўмбоқ, тим қора сочлари пешонасини тўсган, мунчоқдек қора кўзлари билан уларга ҳайрон бўлиб термулаётган қизалоқнинг нигоҳи уларни сергаклантирди.
Дарҳақиқат, инсон ҳақиқатан ношукрдир. Аллоҳнинг берган неъматларига доим ҳам шукр қилавермаймиз. Ўғил-неъмат, қиз раҳматдир. Насл, сулола давомчилари бўлган қизлар Аллоҳ таолонинг улуғ раҳматидир. Аллоҳ таоло ўз оятида марҳамат қилади: "Қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетади... Огоҳ бўлингизки, уларнинг бу ҳукмлари жуда ёмондир" (Наҳл, 58-59)
Жоҳилият даврида мушрикларнинг бирортасига оиласида қиз бола туғилса жуда хафа бўлишган. Мусулмон киши қиз фарзанд кўрса хурсанд бўлиб, Аллоҳ таолога берган улуғ неъмати учун ҳамд айтиши зарур. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Осмонлару ерлар Аллоҳнинг мулкидир. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У хоҳлаганига қиз, хоҳлаганига ўғил ҳадя этур ёки уларни ўғил-қиз аралаш (эгизак) қилади, хоҳлаганини эса бепушт қилиб қўяди. Албатта У (барча нарсани) Билгувчидир.(Хоҳлаган нарсани яратишга) Қодирдир" (Шўро, 49-50).
Ё Роббим берган неъматингга ношукрлик қилувчи бандаларингни ўзинг кечиргин! Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганларидек: "Кимки қиз фарзанд кўриб, яхши тарбияласа, улар ота-онаси учун қиёмат куни дўзахдан парда бўлади".
Шоназарова Меҳригул Ҳалимовна.