Росулим туғилган юрт.

12-10-2022, 16:43 admin Мақолалар 208

Росулим туғилган юрт.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.

Хар бир диёр ўзига хос тарихга эга.
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам туғилган диёр хам шундай.
Арабистон ярим ороли аҳолиси йиллар давомида бут-санамларга ибодат қилардилар. Ҳатто бу улар турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланган эди. Турли қабилалар сайёҳларни жалб этиш ва моддий манфаатни кўзлаб ўзаро бир-бирлари билан янги бут ва бутхоналарни барпо этишда рақобатлашардилар. Бу борада то VI асрнинг охирига қадар Макка аҳлидан ўзиб кетадигани бўлмади. Натижада Макка минтақадаги сайёҳлик ва савдо-сотиқнинг марказий ўчоғига айланди.Бундан Яман подшоҳи Абраҳа қаттиқ ғазабланар ва Макка зиёратига келувчиларни ўз юртига оғдириб олишни истарди. Шу боис у барчани ўзига тортадиган улкан черков қуришни режалаштирди. Черков ҳам қурилди... Кунлардан бирида, кечаси қабила аъзоларидан бири ҳеч кимга билдирмай ушбу янги ибодатхонага кириб, турли ҳақоратомуз сўз ва расмларни чизиб, чиқиндиларни ташлаб кетди. Эртасига бу ҳақдаги хабар Абраҳага етганида, қаттиқ ғазабланди. Қўшин тўплаб, муқаддас Каъбани вайрон қилишга аҳд қилди. Олтмиш минглик қўшин билан Каъбанинг кулини кўкка совуриш мақсадида Макка сари юриш қилди. У филлар орасидан энг баҳайбатини ўзига танлаб олди. Макка аҳли бу босқин ҳақида хабардор бўлишганида, қўрқиб, яқин атрофдаги тоғларга чиқиб кетишди. Абраҳа шаҳарга кириб келганида деярли ҳеч ким йўқ эди. Гўёки бузуқ ниятини амалга оширишида унга ҳеч ким тўсқинлик қилмайдигандек туюларди. Тиш-тирноғигача қуролланган қўшин аста-секин Маккага кириб келди. Аммо Абраҳа миниб олган жонивор чўкка тушиб ётиб олар ва Каъба томон юришдан бош тортарди. Уни бошқа томонга бурса, чопиб кетар, аммо Каъба томон бурса, яна чўкка тушиб ётиб олар эди. Шу пайт Аллоҳ таолонинг уларга юборган жазоси кўрина бошлади. Ҳайвонлар орасидаги энг катта жонзотлардан бири – баҳайбат филга қарши Аллоҳ таоло ер юзидаги энг кичик жонзотлардан бўлмиш қушларни қўшин қилиб жўнатди. Уларнинг ҳар бири тумшуғида биттадан, панжаларида иккитадан нўхатдай, мошдай сопол тошчаларни олиб келиб, босқинчилар устига отди. Қўшиндагилар бир-бирини босиб-янчиб қоча бошлашди. Тошчалар кимга тегса, танасини тешиб ўтиб, ҳалок қилди. Бутун водий боши ё қўл-оёғи узилган, танаси тешилган ўликларга тўлиб кетди. Тошчалар уларни худди қурт-қумурсқалар чайнаб ташлаган сомон каби илма-тешик қилиб юборди. Абраҳанинг қўшинидан қўрқиб тоғларнинг баланд жойларига чиқиб, яшириниб олган шаҳар аҳолиси бўлган воқеани ҳайрат билан томоша қилдилар. Босқинчилар ер билан яксон бўлгач, уйларига қайтиб келишди ва ўша йилни “Фил йили” деб атадилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Фил сурасида бундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад!) Раббингиз “фил эгалари”ни не қилганини кўрмадингизми? (У) уларнинг макрларини йўққа чиқармадими?! Уларнинг устига тўда-тўда қушларни юборди. (Улар) сопол тошлар билан уларни отар эди. (Бас) уларни (Каъбани бузишга келганларни) еб (чайнаб) ташланган сомондек қилиб қўйди”
Оллоҳ таолонинг рахмати барчага баробар.
Шу рахмати билан улуғ каъбани бузилишига йўл қўймади ,хикмати билан асради.
Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш