Сизга таъзим--азиз Устозлар!

29-09-2022, 11:18 admin Мақолалар 541

Сизга таъзим--азиз Устозлар!
Агар шогирд шайхулислом,
. агар қозидур,
Агар устоз рози -- Аллоҳ
розидур.(А. Навоий)

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Булар--устоз, ўқитувчилар. Ўқитувчилар ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган. Халқимизда "Устоз отангдек улуғ" деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам устоздан таълим ва тарбия олган ўзини умрбод қарздор деб ҳис қилади.
Устоз ҳақида сўз юритилар экан, ўтмишдан кўплаб ибратли воқеий ҳикоялар эсга келади. Шулардан бири Искандар Зулқарнайн ҳақида. У ишғол қилган юртининг тахтига биринчи бўлиб устозини ўтқизар экан. Бир куни ундан: "Нима учун бундай қиласиз?,-деб сўрашганида, И. Зулқарнайн шундай жавоб берибди:" Ота-онам туғилишимга, устозим эса юксалишимга сабабчи бўлганлар ",-деган экан.
Дарҳақиқат, ҳар бир инсоннинг эришган ютуқларида устозларининг ҳиссалари мавжуд. Илм олиш ва уни тарқатиш нақадар савобли иш эканлиги тўғрисида Қуръони Каримда, Ҳадиси шарифларда келгандир. Имом Байҳақий ва Абу Ялолар Анас ибн Молик (р. а) дан қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Сизларга сахийларнинг сахийсининг хабарини берайми? Сахийларнинг сахийси Аллоҳдир. Мен одам боласининг энг сахийсиман. Мендан кейин сиздан энг сахийингиз, илм ўрганиб, илмини тарқатган одамдир. У Қиёмат куни ёлғиз ўзи бир уммат бўлган ҳолида тирилтирилади",- деганлар.
Одамларга ҳарф ўргатиб, илмли, саводли қилиш энг яхши таълимдир. Али ибн Абу Толиб: "Ўқишни билсангиз, ҳар бир инсон бир китобдир" деганлар. Мана шу китобнинг қулфига калит топиб, илк ҳарфларни ўргатувчилар, албатта, устозлардир. Буюк мутафаккир аллома Алишер Навоий ҳазратлари:
Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф
ўқитмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо, онинг
ҳақин юз ганж ила
деб устозликнинг машаққатларини айтиб ўтганлар.
Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг ўрни ва қадрини, нуфузини, аҳамиятини, ҳурматини йўқотмайди. Муҳтарам юртбошимиз Ш. Мирзиёевнинг: "Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она-Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон қилиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди",- деган сўзлари фикримизнинг яққол тасдиғидир. Мамлакатимизнинг азиз устозлари ёш авлодга билим беришдек мураккаб, аммо шарафли меҳнат учун ҳеч толмангиз. Чунки, ёшлар келажагимиз пойдевори. Пойдевори мустаҳкам юрт узоқ яшайди. Устозлар ёшларни таълим-тарбия билан бирга ҳалол, ростгўй, ўзга ҳақини емасликка, меҳр-оқибатли бўлишга, юртини севишга ўргатади. Инсоннинг руҳан покланиши, қалбан улғайишига чорлайдиган, одамнинг иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган куч--маънавиятдир. Устозлар инсон маънавиятини улғайтиради. Маънавий баркамол инсонлар, айниқса ёшлар бугунги далғовли, иймонсизлар қутқуси саробга чорлов бўлиб турган вазиятларда ақл ва илм билан чиқиб кетади, ўзини, Ватанини ҳимоя қила олади. Инсоният тарбиячиси-устозларни эъзозлаб" Ўзбекистон Қаҳрамони", "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси"," Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи "каби фахрий унвонларни юртбошимиз бежизга таъсис этиб, мукофотламаяпти. Бу шарафга лойиқ иш учун мукофот.
Машаққатли, аммо шарафли касбларида барча устозларга, мураббийларга саломатлик,бахт ва шарафли ҳаёт насиб этсин. Шижоат ва матонат ҳеч қачон уларни тарк этмасин. Ҳамиша шогирдлар ардоғида, эҳтиромда юришни, босиб ўтган ҳаёт йўлларининг ҳар бир лаҳзаси асрларга татигулик бўлишини тилайман. Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз--фарзандларимиз тонгидан кўнгил тўқ. Ўзбекистон фарзандларининг чеҳрасидаги нур-тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Қўшни давлатлар ҳам тинч бўлсин.
Сизлар ҳам шогирдарингиз ҳузурига ишонч ва табассум билан кириб боринг!
Барча Устозларга1-октябр байрам кунлари муборак бўлсин.
Юртимиз абадий тинчликда бўлсин!

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш