Ёлғон ҳақида.
"Аллоҳ таоло фаришталарга ақл берди, лекин шаҳват бермади. Ҳайвонларга шаҳват берди, лекин ақл бермади. Инсонга эса ақл ва шаҳватни берди. Шунга кўра, кимнинг ақли шаҳватидан устун бўлса, у фаришталардан ҳам яхшироқ бўлади. Кимнинг шаҳвати ақлидан устун келса, у ҳолда у ҳайвонлардан ҳам баттарроқ бўлади".
Уламолар бисотидан.
Инсон гуноҳлар ва шаҳватлардан сақланиши лозим. Афсуски, бугун гуноҳдан сақланишга аҳамият берилмаяпти. Намозхон, рўзадор, илмли инсонлар орасида ҳам гуноҳдан сақланишга эътибор йўқлиги жуда ачинарли. Шундай инсонлар орасида ҳам кўра- била ёлғон ишлатиш ҳоллари учраб турибди.
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ўзларининг ҳар бир ҳаракатларини қаттиқ назоратда тутганлар.Мана бу ривоятга эътибор беринг:
Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг олдига кириб салом берди.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу эса негадир саломга алик олмаган эди, Умар розияллоҳу анҳу Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга:
– Расулуллоҳнинг халифаси мендан ғазабланиб қолдими, деб қўрқаман, – деди.
Абдураҳмон Абу Бакрга бу ҳақда айтган эди, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу:
– У кирганида олдимда икки хусуматчи бор эди. Мен Аллоҳ таоло улар нима дегани-ю, мен нима деганимни сўроқ қилишини билганим учун бор диққатимни шунга қаратган эканман, – деб жавоб берди.
Кўряпсизми , улар ҳар бир айтган сўзига шунчалик аҳамият беряпти. Ҳали амалини қўятуринг.
Улар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг "Мусулмон бахил бўлиши мумкин, қўрқоқ бўлиши мумкин, аммо ёлғончи бўлиши мумкин эмас" деган маънодаги ҳадисларига қаттиқ риоя қилишган. Бугунги кунда ёлғон гапириш одатий ҳолга айланиб қолди.
Уйда ўтириб телефонда сўзлашаётган дўстимизга,- "кечирасан,мен бир жойда иш билан юрувдим, кейин ўзим қўнғироқ қиламан"- деймиз. Мана осонгина тўқилган ёлғон. Ёки кафе, ресторанда ўтириб , " ишдаман" деб аёлимизга ёлғон тўқиймиз. Ё бўлмаса дўконлардан насияга мол олиб, " пулини эртага келтириб бераман " деб яна алдаймиз. Бу эса бизнинг имонимизга путур етказадиган жуда ёмон одат.Бунинг эвазига катта гуноҳни елкага олаётганимизни, ризқимизни камайтираётганимизни ўйлаб кўрмаймиз." Бошингга қилич келса ҳам рост гапир" - дейди доно халқимиз.Бу бекорга эмас.Ёлғончи бора- бора нафақат эл назаридан, балки аллоҳ назаридан ҳам қолади.Умри фақирликда ўтади.Бир ёлғончи
" дооод, уйим куйди" деб ёлғондан одам чақиравериб, уйи ростдан куйганда ҳеч ким келмагани эсингиздами? Буни ҳамма ўқиган. Ҳазрат Навоий қаламига мансуб ривоят. Бу ёруғ оламдаги аҳволи. Аллоҳ таоло ҳузурида бирор яхшиликка эришишини яратган эгамнинг ўзи билгувчи бундай одамнинг.Абу Ҳомид Ғаззолийнинг " Кимиёи саодат" асарида у зотдан шундай дониш фикрлар бор.
" Инсонда тўрт сифат жамланган." баҳойим" ахлоқи ( ҳайвонлар сифати) , сабаъ ахлоқи ( даррандалар сифати) , шаётин ахлоқи ( дев ва шайтонлар сифати) , малоика ахлоқи ( фаришталар сифати) .
Хўш, биз айтаётган ёлғончилик қайси сифатга киради? Албатта, шайтон сифатигада. Шайтон аллоҳ таолонинг душмани бўлса, унинг сифатини ўзимизда мужассам қилиб аллоҳ таолонинг ризолигини топиш мумкинми? Албатта йўқ . Мана оддийгина тўқилган ёлғон бизни қаерга олиб боради.Зеро аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади :
" У кунда на мол- дунё ва на фарзандлар фойда бермас, фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина ( фойда берур) "
( Шуаро, 88- 89 оятлар)
Шундай экан, вақтида тавба қилиб , ёлғондан тийилмоғимиз лозим. Аллоҳ таоло барчамизга ўзи адлу- инсоф ва тавфиқ ато этсин ва барчамизни ўзи мағфират этсин илоҳим!!!
Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.