Динимизда бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик тамойиллари.
Маълумки жаҳон динлари ичида энг ёши ҳисобланган ислом дини, илк даврлардан бағрикенг дин сифатида намоён бўлиб келган. Динимиз таълимоти барча дин вакиллари билан бир булоқдан сув ичишга буюриб келган. Бу борада Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) “Кимки аҳли зимма (мусулмонлар юртида яшайдиган ғайридинлар)га бирор заҳмат етказса, қиёмат куни Мени ўзининг душмани сифатида кўради”-деб таъкидлаганлар. Ўлкамизда тинчлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлашда ислом таълимотидаги ўзга дин вакиллари билан ўзаро муроса йўлини тутиш, улар билан дунёвий ишларда ҳамкорлик қилиш ва ҳамжиҳатликда яшашга чорловчи тамойиллар ҳам ўзига хос аҳамият касб этди. Айни вақтда турли миллат ва элатларнинг миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлаш, уларни янада ривожлантириш, бойитиш масаласи давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Шунингдек, уларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олиши, ўз қизиқиши ва лаёқати бўйича касб-ҳунар эгаллаши, меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Умумий ўрта таълим мактабларимизда турли хил тилларда билим берилаётгани, шунингдек, оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилаётган миллатларнинг ўнта тилида фаолият олиб бораётгани бунинг ёрқин ифодасидир. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элат вакилларининг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ва мактабларда барча миллат вакиллари учун тенг шарт-шароитлар яратилгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радио эшиттиришлар олиб борилаётгани бу борадаги фаолиятнинг аъло даражада олиб борилаётганидан дарак беради. Мустақиллик йилларида республикамизда юзлаб масжидлар, черковлар, синагога ва ибодат уйлари қурилди ва қайта таъмирдан чиқарилди. Улар қаторида Тошкентдаги “Ҳазрати Имом” мажмуаси, вилоят марказларидаги жомеъ масжидлар, Тошкентдаги Рус православ черковлари, шунингдек, буддавийлик ибодатхонаси, черковларнинг фаолият олиб бориши бунинг ёрқин намунасидир. Буларнинг барчаси динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувликнинг кўринишидир. Айни вақтда содир бўлаётган можаролар, келишмовчиликлар, нохуш воқиеалар ҳаммаси инсонлар ўртасида аҳиллик, муросагўйлик, бир-бирини тушуниш ва ҳақ-ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва айниқса қалбдаги мухаббат каби инсоний фазилатларнинг тобора унутилиб бораётгани сабабли содир бўлмоқда. Ваҳоланки, Аллоҳ таоло бандаларини доимо тинч-тотув, аҳилликда, бир-бирларига меҳр-мурувват кўрсатиб ҳаёт кечиришга буюрган ва айни мана шу йўлни ҳидоятга эришишнинг асосий йўлларидан бири деб зикр этган. Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг Ўзлари умматлар учун берилган буюк намуна бўлганлар. Тафсир китобларда келишича, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) мусулмон киши исломда бўлмаган биродаридан ҳадя олиши, ҳадя бериши ва улар билан қариндош-уруғчилик мунособатларини узмаслиги тўғрисида баён қилинади. Жумладан, Сафия (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)дан яҳудий акаларига мерос қолдиришни сўраганларида, Ул Зот мерос қолдиришга рухсат этганлари, яна бир хадисда Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Умар (розияллоҳу анҳо)га ҳадя қилган яктакларини, исломни қабул қилмаган акаларига ҳадя қилганликлари, Али (розияллоҳу анҳо)ни Мадинада бир яҳудий қўлида ишлаганликлари, Нажрондан Мадинага ташриф буюрган насроний жамоасига ўз ибодатларини бажариб олишда Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам) рухсат этганликлари, Ул Зотнинг яҳудий қўшнилари билан яхши муносабатда бўлганликлари, уларга турли ҳадялар бериб, ҳадялар қабул қилганликлари, қурбонлик гўштини тақсим қилишда, яҳудий қўшнига ҳам бериш жоизлигини айтганлар. Демак миллатлараро тинчлик тотувликни барқарор бўлишида Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг Ўзлари гўзал намуна бўлганлар. Бу борада буюк муфассир Абу Лайс Самарқандий “Сизлар билан уруш қилмаган ўзга дин вакиллари билан борди-келди қилинг, улар билан адолатли муомала қилинг" деб айтганлар. Қуръон ва Суннат ҳукмига кўра, мўмин-мусулмонларнинг бирор қавмни ёмон кўришлари ёки ўша қавмларнинг мусулмонларига душманлик қилиши уларга нисбатан зулм қилишга, ҳақларини поймол этишга сабаб бўлмаслиги керак. Шу ўринда Аллоҳ таоло шундай марҳамат этади: яъни: “Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (ҳайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар”. (Мумтахина сураси, 8-оят) Жамият тараққиёти ва фаровонлигида миллатлараро, динлараро ўзаро бағрикенглик ва тотувлик ҳамиша муҳим аҳамият касб этади. Яратганга беҳисоб шукрлар бўлсинким, мустақил ўлкамизда бир юз ўттиздан ортиқ миллат ва элат вакиллари, турли динга эътиқод қилувчи халқлар истиқомат қилади ва улар тинч-осойишта, аҳил-иноқ яшаб келмоқдалар. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида уларнинг ҳар бири маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалмоқда. Ана шундай кўп сонли миллат ва элат вакилларининг биргаликда, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб умр кечириши натижасида юртимиз маънавий ва маданий жиҳатдан бойиб, ўзаро муносабатлар таъсирида кўп миллатли халқимизнинг турмуш тарзи янада юксалиб келмоқда. Тарихий манбаларда келишича, ўлкамизда маданият ривожининг уч минг йилдан ортиқ буюк тарихи бор. Ўзбекистонимиз ҳудудида қадим даврлардан турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилган халқлар яшаб келган. Ўзбекистоннинг жуғрофий-сиёсий нуқтаи назардан муҳим савдо йўллари чорраҳасида жойлашгани, кўплаб давлатлар билан иқтисодий, маданий алоқалар қилгани, мамлакатимизни диний ва маданий ҳаётига катта таъсир кўрсатиб келган. Мамлакатимизнинг тараққий этиши, аввалам бор, ундаги барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитининг сақланишига боғлиқ. Бу масалаларга давлатимиз раҳбари турли йиғилиш ва анжуманларда, шу қатори халқаро майдонда ҳам халқимиз ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиб келмоқдалар. Биродарлик, диний бағрикенглик, дўстлик ва ҳамкорлик инсонийлик фазилатларидан бири сифатида аждодларимиздан бизларга жуда катта маънавий мерос бўлиб қолган. Айни вақтда барча миллий-маданий марказларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун давлатимиз тарафидан ҳар томонлама кўмак берилмоқда, турли миллат вакилларининг ўз она тили, маданияти, санъати, ҳунармандчилиги ва миллий қадриятларини ривожлантиришига эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ислом таълимотидаги динни қабул қилиш ёки қабул қилмаслик қалбга боғлиқ, инсоннинг тўлиқ ихтиёридаги амал деб қаралиши минтақада диний бағрикенглик муҳити барқарор бўлиши учун асосий омиллардан бўлди. Юртимизда яшаётган барча дин вакилларининг ўз диний эътиқодларини эмин-эркин амалга оширишлари ва диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилаётган тадбирлар жумласига киради. Қувонарли жиҳати шундаки, бу тадбирлар диний барқарорлик, конфессиялараро самимий ва дўстона муҳитнинг вужудга келиши ва энг асосийси юртимиздаги тинчликнинг барқарор бўлишига сабаб бўлмоқда. Диний бағрикенглик ҳар бир диннинг ичидаги турли хил йўналишлар ва мазҳабларнинг эзгу ғояларини қадрлаш, бир-бирларини ҳурмат қилиш, шу билан бирга ўзаро ҳамкорлик асосида амалга ошади. Юртбошимиз Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида оқилона ислоҳотлар ва амалий чора-тадбирлар олиб бормоқдалар. Шу нуқтаи назардан бағрикенглик инсонларни бирлашишга, аҳил-иноқ ва фаровон ҳаёт кечиришга чорлайди. Айни пайтда, бир ҳақиқатни алоҳида қайд этиш лозим. Ота-боболаримиз дини бўлмиш ислом дини ҳар доим инсонларни ўз-ўзини ирода этишга, яхши хислатларни кўпайтириб ёмонларидан халос бўлишига чорлаган, оғир синовларга бардош беришга, ёруғ кунларига интилиб яшашга чорлаган ва бир сўз билан айтадиган бўлсак, халқимиз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам маърифат булоғи бўлиб келган. Демак, ислом дини азалдан инсониятга асл мурувватни, ҳатто ўзга дин вакилларига эҳтиром ҳамда бағрикенглик билан муносабатда бўлишни ўргатиб, улар билан тинч-тотув яшашга, фитна ва турли адоватларга барҳам беришга чақириб келган.
ЎМИ Навоий вилоят вакили бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова