ҲОЖИ ОНАЛИК МАҚОМИ КИМГА ЯРАШАДИ !!!

19-08-2022, 15:47 admin Мақолалар 191

ҲОЖИ ОНАЛИК МАҚОМИ
КИМГА ЯРАШАДИ !!!
Роббимга ҳамду санолар бўлсинки ҳар бир инсоннинг гуноҳи ва хатосини уни ювиш йўлларини Ўзи тавба қилишни кўрсатиб қўйган. Оллоҳга меҳри бўлган ҳар бир иймонли инсон қурби етса ҳажга боришни орзу қилади . Ҳажга бориш дегани менимча мансаб ёки пулдорлиги учун борилмайди. Бу Оллоҳни фарзи ҳисобланади. Баъзилар пули кўпда шуни учун ҳажга боради дейишади. Шунда мени юрагим бир қалқийди, ларзага келади. Тўғри пулдор бойлар ҳам кўпни ташкил қилади машааллоҳ лекин ҳаммаси ҳам ҳажга боришни ният қилмайдику... Дубайгами Анталиягами дунёниниг исталган жойига бориб дам олишни данғиллама ҳовлилар қилиб қиммат машиналар минишни маъқул кўришади. Бунинг учун аввало инсонда тоза қалб, юксак эътиқод бўлиши керак. Ҳажга обрў учун борган инсонларни ҳам кўрдим. Меҳмонхонадан деярли чиқмай ҳожи бўлиб келдилар ўзларича. Буни Эгамнинг ўзи билгувчи. Аллоҳ айтади: -" Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил адо этинг " (Бақаро 196 оят).
Имом Бухорий яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:- Ножўя сўз сўзламай фисқу фужирлик қилмасдан ҳажни Аллоҳ учун ( тўкис) адо қилган киши гуноҳлардан онасидан туғилган кунидек покланиб қайтади: -деб марҳамат қилганлар. Аллоҳ ҳар бир ҳожини ҳажу мабрур саъйи машҳур айласин илоҳим!!!
Тўғри 1 ой ичида ҳожи бўлиб келишимиз мумкиндир лекин ҳожиликни умримизни охиригача сақлаб, оқлаб билаяпмизми? Биз ҳожи оналар 2 та оятни чала ~ чулпа ўрганиб отинликни даъво қилмаяпмизми? Халқ орасига бидъатлар тарқалишига йўл қўймаяпмизми? Майлими мен ҳам Қуръон ўқисам дейишади то ўқиб бўлгунларича хатоларидан игнани устига ўтиргандай ўтирасан киши майли ўқинг бош устига тўғри ўқинг... Ҳожи оналарнинг баъзилари келинини икки, уч ҳатто тўртта боласи билан ҳам уйидан ҳайдаб юборишаяпди. Айбсиз фақат Парвадигор ҳаммада ҳам айб бор. Одамларни кўзига қараб ёлғон гапираяпмиз , эримизга итоат қилмаяпмиз, бировни ҳақини еяпмиз эркакларимиз ароқ ичаяпти аёлларимиз эркаклар кўз ўнгида тўйларда мақом қилиб рақсга тушаяпмиз ҳожи бўлиб туриб намозларимизни ўқимаяпмиз, нега қўшнининг келини кетиб қолган яраштирмаяпмиз? қариндошимизни ўғли гиёҳванд нега билиб туриб тузалишига ёрдам бермаяпмиз? нега кўз ўнгимизда етимлар бўлиб уларни бошини силамаяпмиз?
Чиройли оппоқ либосларни кийиб олиб шунга муносиб бўлаяпмизми? Тўғри гуруч курмаксиз бўлмайди Халқни ҳурматидаги ҳожиларимиз ҳам бисёр. Лекин баъзи ҳожиларни деб халқ кўпларини писанд қилмайди.Эй ҳожинг шунақа бўлса деб ҳақорат қиладиганлари ҳам топилади. Ҳозир давлатимиз ҳожиларга мақсад ва топшириқларни бериб муносибларига йўлланма бераяпди. Нечта оилавий жанжалларни ечимини ечасан? Нечта йўлдан адашганларни тўғри йўлга соласан ? қандай ўрнак кўрсатасан ва ҳокозолар. Шундай жаннатмакон тинч юртда яшаётганимиздан шукурда бўлишимиз амалимиз ва ниятимиз софлигига эътиборли бўлиб яшайлик Фарзанд ва набираларимизни қўшни болаларимизни шундай чиройли тарбия қилайликки фалончи ҳожининг набираси қўшниси ёки қариндоши деб элимиз ардоқласин Бунинг учун жуда кўп жонбозлик ва меҳнат қилишимиз керак!!! Азиз ҳожи аялар бу йўлда ҳормай- толмай хизмат қилишларингизни Оллоҳдан сўраб қоламан Ҳаммамизга муборак Оллоҳни уйини тафов қилишни муяссар айласин Ассалому алайкум роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !!!!

Навбаҳор тумани" Бурқут " мфй отинойиси Аҳмедова Маккамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш