Савол: - Ассалому алайкум! Халқимизда бир гап бор, Қадр кечасида умра қилганлар ҳажга боргандек мақомга эга бўлишар экан, лекин ҳажнинг амаллари умраникидан фарқлику? Халқимиз орасида “Қадр кечасида умра қилганман ҳожи мақомидекман, мени ҳожи она ҳожи ота денглар” дейдиганлар бор экан. Бу тўғрими шундай дейиш?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Рамазонда қилинган умранинг бошқа вақтдагидан фазилатлиги бор, лекин бу дегани ҳақиқий ҳаж қилганнинг савобига эга бўлди дегани эмас, балки одатда умрага бериладиган савобдан кўпроқ савобга эга бўлди деганидир.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ لِامْرَأَةٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهَا أُمُّ سِنَانٍ: مَا مَنَعَكِ أَنْ تَكُونِي حَجَجْتِ مَعَنَا؟ قَالَتْ: نَاضِحَانِ كَانَا لِأَبِي فُلَانٍ حَجَّ هُوَ وَابْنُهُ عَلَى أَحَدِهِمَا، وَكَانَ الْآخَرُ يَسْقِي عَلَيْهِ غُلَامُنَا، قَالَ: فَعُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً أَوْ حَجَّةً مَعِي. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бўлган Умму Синан исмли бир аёлга:
«Биз билан ҳаж қилишингдан сени нима ман қилди?» дедилар.
«Абу Фулоннинг иккита туяси бор эди. Бирида у билан ўғли ҳаж қилди. Бошқасида эса ғуломимиз суғориш ишларини олиб борарди», деди.
«Рамазондаги умра ҳажга ёки мен билан бўлган ҳажга тенгдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
وَلَفْظُ الْبُخَارِيِّ: إِذَا كَانَ رَمَضَانُ اعْتَمِرِي فِيهِ، فَإِنَّ عُمْرَةً فِي رَمَضَانَ حَجَّةٌ. وَتَقَدَّمَ حَدِيْثُ: الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا
Бухорийнинг лафзида:
«Қачон Рамазон бўлса, унда умра қилгин. Албатта, Рамазондаги умра ҳаждир», дейилган.
«Умрадан умрагача иккисининг орасидаги нарса учун каффоротдир» деган ҳадис аввал ўтди.
Шарҳ: Бу ривоятларда умра, хусусан, Рамазон ойида қилинган умра фазилатли ибодат эканлиги таъкидланмоқда.
Ушбу ҳадиси шарифларда зикр қилинган ваъдадан умидвор бўлган кўплаб мусулмонлар ҳозирда ҳам Рамазони шарифда умра қилиш пайида бўладилар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Инсон қилган ҳаж ёки умраси қабул бўлганини умид қилади. “Қилинган ибодат аниқ қабул бўлган” деб ҳеч ким аниқ кафолат беролмайди. Бундай амал насиб бўлганлар шукрона тариқасида ўзларига ундай лақабларни қўйиб олиш ўрнига “камина фақир, ожиз” деб номласалар уларга янада ярашган бўлар эди. Ҳаж қилган киши ҳам намоз ўқиган, закот берган кишидек бир фарзни адо қилган бўлади холос. Бир киши закот бериб “Энди бундан буёғига мени бой ота дейсан” дейиши тўғри бўлмаганидек, умрага борган “Мени ҳожи ота, ҳожи она дейсан” дейишлари ҳам тўғри эмас. Закотдаку бошқаларга фойдаси тегади, олувчи хурсанд бўлиб "бой ота" деса ярашар эди. Ҳаж ва умра қилувчини ўзидан бошқаларга ҳеч қандай фойдаси тегмаса, нега уларни ҳожи ота дейишга мажбур қилишади? Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати