Бемазҳабларга эргашмаймиз!

17-08-2022, 15:46 admin Мақолалар 182

Бемазҳабларга эргашмаймиз!
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
“Бизни тўғри йўлга бошлагин”
(“Фотиҳа”сураси,6-оят.)
Мазҳаб сўзи - Ислом дини шариатидаги бирор йўналишнинг ҳуқуқий аҳкомларини ўз ичига олганлигини билдиради. Ҳозирда дунё мусулмонлари 4 мазҳаб: ҳанафийлик, моликийлик, шофиъйлик, ҳанбалийлик ҳукмларига,шиалик тарқалган мамлакатларда эса жаъфарийлик мазҳаби ҳукмларига амал қилмоқдалар.Айнан ҳанафийлик мазҳаби ҳукмларига мусулмонлар мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит ал-Куфий Имоми Аъзам раҳматуллоҳу алайҳ замонларидан бери( ҳижрий 80 (милодий 699-767 йиллар) 150 йил).амал қилиб келадилар.Бизнинг юртимизда XII асрдан бери (150-217 йиллар) Кўҳна турон заминда яшаб ўтган ажодларимиздан тортиб токи бизга қадар барча мўмин – мусулмонлар ибодатларини ҳанафий мазҳаби асосида бажариб, маърака- маросимларини шу мазҳаб ҳукмлари асосида ўтказиб келмоқдалар. Фиқҳий масалаларда мазҳаблардан бирига эргашиш, шариъй ҳукмларнинг далилини билмайдиганлар мазҳаб олими яъни мужтаҳидга эргашиши лозимлиги ҳақида Қуръонда Аллоҳ марҳамат қилган: “Агар билмасангиз зикр аҳлларидан сўранг”( Наҳл сураси,43-оят)Аҳли илмлар фикрига кўра бу оят мазҳабларга эргашиш жоиз эканлигига далолатдир.
Мусулмонларни фиқҳий мазҳаблардан бирига эргашишларини рад қилиниши бемазҳабликдир.Улар – Қуръон ва ҳадисдан тўғридан- тўғри ҳукм оладилар, лекин уларнинг бирорталари ҳам мужтаҳидлик даражасига етмаганлар. Бемазҳабларнинг фикрига кўра:”Бирор мусулмон киши фиқҳий масалада мазҳаблардан бирининг йўлини тутса кўр-кўрона ишонгани учун албатта адашади”-дейдилар.Улар ўзларини ”Салафийлар”, ”Аҳли ҳадислар” ва бошқа кўплаб номлар билан атайдилар.Уларнинг фикрига кўра:”Ҳар бир киши Қуръон ва ҳадисни ўзи ўрганиб,ундан ўзи ҳукм чиқариб амал қилиши керак”- деган ғояни тарғиб қиладилар ва бундан диний масалаларда ихтилофларни келтириб чиқарадилар. Қаерда салафийлар ва такфирчи жамоалар бўлса ўша жойда динда чуқурлашиш, мутаассиблик,мусулмонларни куфрда айблаб қонини, молини ҳалол санаш, боғийлик,уриш қўзғаш, обод масканларни вайрон қилиш, ҳокимиятга интилиш каби иллатлар пайдо бўлади.
.Аллоҳга беадад ҳамду-санолар бўлсинким Ислом тарихидан то ҳозирга қадар тўрт мазҳаб йўлидан бирини тутган муфтийлар юқоридаги каби иллатларга фатво бермаганлар,уларга тақлид қилувчилар феълида бундай қусурлар кузатилмаган.Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:” Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам бирор қавмдан хавфсирасалар,”Аллоҳим,биз Сени уларга рўпара қўямиз ва Сендан уларнинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз”-дер эдилар.(Абу Довуд ва Насоий ривояти). Юртдошларим диндошларим! мафкуравий жанг майдонига айланган ижтимоий тармоқлар хавфидан,чет элларда юрган ватандошларимиз эса ҳар иккаласи: ёнидаги кишиларнинг кимлигидан ва ижтимоий тармоқлар хавфидан ўзини эҳтиёт қилиши шарт! Аллоҳ ҳар бир бандасини ҳаёти дунёда ҳидоят йўлида собит қилсин!Охиратда эса нажот топувчилар жамоатида жамласин!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш