Мазҳаблар бирлик рамзи (Ҳанафий мазҳаби)

26-05-2022, 01:45 admin Мақолалар 416

Мазҳаблар бирлик рамзи (Ҳанафий мазҳаби)

Абу Ҳанифа ҳақида
Абу Ҳанифа бутун ислом оламида кенг тарқалган, фиқҳий мазҳаблар ичида эргашувчилари энг кўп бўлган ҳанафий мазҳабининг асосчисидирлар. Тақводор олим,ишончли фақиҳ, аҳли сунна фиқҳий мазҳаби бошлиқлари ичида энг аввалгиларидан.
Имоми Аъзам ҳақида бошқа мазҳаб пешвоси ИмомШофеий: “ Одамлар фиқҳда Абу Ҳанифанинг боқимандаларидир”,-деганлар. Бошқа бир мазҳаб пешвоси Имом Моликдан одамлар: “Абу Ҳанифани кўрганмисиз?” деб сўрашганида: “Ҳа, агар ушбу устунни тилла демоқчи бўлса, ҳужжат топа оладиган одамлигини кўрдим.”, деб жавоб бердилар. Машҳур имом Абдуллоҳ ибни Муборак: “Фиқҳда энг кучли одам Абу Ҳанифадир. Унга ўхшашини кўрмадим”, деганлар.
Наслу насаби ва туғилишлари
Абу Ҳанифанинг ўз исмлари Нуъмон ибн Собит ал Куфийдир. “АбуҲанифа” у кишининг кунялари, “Имоми Аъзам” эса, улуғликларининг эътирофи ўлароқ берилган унвондир. “ Авжозулмасолиқ” китобининг соҳиби: “У Нуъмон ибн Собит ибн Зутийдир”, дейди. Боболари Зутий Кобул шаҳрида таваллуд топган. Оталари Собитнинг қаерда туғилгани тўғрисида ихтилофлар бор. Баъзилари Анбар шаҳрида деса, баъзилари Нисо шаҳрида дейди. Абу Ҳанифа эса, 80 ҳижрий санада Абдумалик ибн Марвон халифалиги даврида Куфа шаҳрида туғилганлар ва Имом Шофеъий таваллуд топган кунлари 150 ҳижрий санада вафот этганлар. Абу Ҳанифанинг асллари форс бўлиб, ўзлари араб диёрида туғилиб вояга етганлар. Аждодларидан бирортаси қул бўлмаган. Абу Ҳанифанинг набиралари Исмоил ибн Ҳаммод ибн Абу Ҳанифа бу борада шундай дейди: “ Мен Исмоил ибн Ҳаммод инбн Нуъмон ибн Собит ибн ал Мирзабон, форснинг ҳур ўғлонлариданмиз. Аллоҳга қасамки, бизнинг аждодларимиздан бирортаси қул бўлган эмас, менинг бобом 80- ҳижрийда таваллуд топганлар. Катта бобом Собит бобом Абу Ҳанифанинг ёшликларида Ҳазрати Али р.а.нинг ҳузурларига борганла, шунда ҲазратиАли бобомнинг ва зурриётларининг ҳақларига хайр-у баракатилаб дуо қилганлар. Биз Ҳазрати Алининг бизларнинг авлодимиз ҳаққига қилган ушбу дуойи хайрини Аллоҳ ижобат этган деб умид қиламиз”( Заркалийнинг “Ал-Аҳком” китобидан)
Аз-Заҳабий айтади: “ Абу Ҳанифа етук фақиҳ бўлиш билан бирга, ибодатда, тақвода ва саховатда ҳам машҳур эди. Давлат томонидан бериладиган мукофотларни қабулқилмас, балки ўзининг пешона теридан топган маблағларидан хайр- эҳсон қиларди.”
У киши вафот этганларида жасадларини ювган ғассол Ҳасан ибн Амора ювишни тамомлаб бўлиб, кафанлаб қўйилган жасадларига қараб: “ Аллоҳ сизни раҳмат қилсин ва мағфират қилсин. 30 йилдан бери рўзасиз юрмадингиз. 40 йил кечаси ёнбошингиз ёстиқ кўрмади. Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз. Қориларни шарманда қилдингиз”, деганлар.
Абу Ҳанифанинг ташқи қиёфалари ва хулқлари
Ибн Халликон айтади: “ Абу Ҳанифа кўркам юзли, ўрта бўйли, ширин сухан, ўта саховатли, дўстларига ширин сўзкиши эдилар”.
Фарзандлари Ҳаммод у киши ҳақларида шундай дейди: “ Волидим узун бўйли, буғдойранг, келишган, чиройли юзли ва ҳайбатли зот эдилар, биров бирор нарса сўраса, шунга яраша жавоб берар ва ортиқча сўзламас ҳамда беҳуда сўзларни гапирмас эдилар”. (“ҲайратулҲисон” китобидан)
Сурайк шундай дейди: “Абу Ҳанифа узоқ сукут сақловчи, ақлирасо, одамлар билан кам мужодала қиладиган ва улар билан оз сўзлашадиган инсон эдилар. Ҳатто у киши тўғри сўз, тили тўғри деб танилган эди.”
Замира айтади: “ Одамлар Абу Ҳанифанинг тўғри сўзлиги борасида бир фикрда эдилар, шунингдек, у киши бир ородам тўғрисида ёлғон сўзайтмас эдилар”.
Имомаз-Заҳабий ўз китобида Мужолиддан ривоят қилади, у айтади: “Мен халифа Хорун Рашиднинг ҳузурида эдим, шу вақт Имом Абу Юсуф кириб қолди. Шунда Хорун Рашид унга: “Абу Ҳанифанинг ахлоқи ҳақида менга гапириб бергин”, деди. Абу Юсуф айтди: “ у зот Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан қаттиқ қайтарувчи, бой-молдор одамлардан ўзини йироқ тутувчи, узоқ сукут сақловчи ва доимо фикрлаб юрувчи эдилар. Ҳар нарсани гапиравермас ва сергап ҳам эмас эдилар, агарда бирор масала ҳақида у кишидан сўраб қолишса, бу масала ечимини билсалар, жавоб берардилар. Эй, амирал мўминийн! У киши ўзини ҳам динини ҳам сақлаган, ўз нафси билан шуғулланиб, одамлар билан иши бўлмаган ва ҳеч ким ҳақида ёмон фикр айтмаган олийжаноб инсон эдилар”. Шунда Хорун Рашид: “Бу айтганларинг айни солиҳ кишиларнинг ахлоқларидандир”, деди.... (Давоми бор)

Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш