ИСЛОМИЙ ДЎСТЛИК.

17-08-2022, 15:44 admin Мақолалар 357

ИСЛОМИЙ ДЎСТЛИК.

Исломий дўстлик қандай бўлади? Кўп ҳолларда дўстларимиз бирор кимса билан тортишиб қолса ,уйлаб ўтирмай уларнинг ҳимоясига отиламиз. У билан тортишаётган тарафни ҳақоратлаймиз, ёмонлаймиз, хуллас, дўстимиз учун шу тариқа"туриб берамиз". Аммо,унинг нохақ бўлиши мумкинлиги ҳақида, вазиятга адолатли назар солиш ҳақида уйлаб кўрмаймиз. Бу айни жоҳилият дўстлигидир, исломий дўстлик эмас. Ислом дўстлиги дўстинг рақибига нисбатан ноҳақ бўлса, уни бундан тийишни тақозо қилади. Мана шунга чинакам ёрдам бериш бўлади,гарчи унинг ёнидаги кофир, ёки динсиз бўлса ҳам. Анас (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади.: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: "Биродарингга у золим бўлган ҳолидан ҳам ,мазлум ҳолида ҳам ёрдам бер". Шундай бир киши эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам биродарим мазлум бўлганда ёрдам бераман.Айтингчи у золим бўлган пайтида қандай ёрдам бераман?- деди" Уни зулм қилишдан тўсасан.Ана шу унга берган ёрдаминг бўлади"жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.Ҳозирги кунларда ёшларимиз сал бир гапда талашиб қоладиган бўлишса, дўстларини йиғиб (разборли иш бор деб) менга ёрдам керак деб иккала томондан қизиққон ёшлар ўртасида жанжал ,тўполонларга дуч келиб қоламиз, энг ёмони улар икки томон қаерда учрашиб олишларини ҳам келишиб оладилар (кўпинча одамлар назаридан чеккароқ жойлар танланади) афсуски. Азизлар, ота-оналаримиз фарзандларимизга, набераларимизга ҳақиқий Исломий дўстликни ,мазлумга ёрдам бериш, золимни эса зулмидан тийиш вожиблигини тушунтирайлик, мана шу унга(нафси ва шайтонига қарши) берилган ёрдам бўлади. Аллоҳим, барча ёшларимизни ҳидиятга етаклайдиган ақл ва тақво бер, ахлоқ ва муомаласини гўзал айла.

Кармана тумани"Варқ" мфй отинойиси З. Нарзуллаева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш