КЕЛИН ТАНЛАШ.

2-08-2022, 09:29 admin Мақолалар 419

КЕЛИН ТАНЛАШ.

Никоҳ -давомли бир Суннатдир ва Пайғамбарларнинг ахлоқидан гўзал бир хулқдир. "ким уйланса динининг ярмини қурган бўлади, қолган ярми ҳақида ҳам Аллоҳдан қўрқсин.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадисда.Никоҳда беш турли фойда бор:
1. Фарзандли бўлмоқ .
2. Шаҳватдан тийилиш.
3. Уй ишларини бошқариш .
4. Сулола кўпайиши.
5. Нафс билан курашиш.
Одамзод учун никоҳ ва имондан бошқа хатто жаннатда ҳам давом этадиган ибодат йўқ.
Оила шундай саодатманд бир боғки, хатто жаннатда ҳам давом этади. Ҳар қандай шартнома ҳам маълум муддатдан сўнг ўз кучини йўқотади. Аммо бир бирларидан мамнун бўлган умр йўлдошларнинг ҳаёти эса ўлим билан ҳам тугамайди.
Ўзимизга умр йўлдоши танлар эканмиз, бир ёстиқда кексайиш ниятидагина эмас, балки жаннатда ҳам бирга бўлиш орзусида йўлга чиқишимиз керак. Шунинг учун муносиб умр йўлдош танлаш инсон хаётидаги энг муҳим балки ҳаёт-мамот масалалардан бири хисобланади.Насл-насабнинг қандай давом этиши, фарзанларининг таълим -тарбияси, ахлоқ - одоби, соғлик-саломатлиги, хатто қариндош-уруғларида, ака-сингил ва дўст-биродарлар билан бўладиган алоқа яқинлик борди-келдининг рисоладагидай сақланиб қолиши хам бевосита бўлажак умр йўлдошга боғлиқ. Қолаверса уйланаётган киши турмуш уртоғи билан хаётининг асосий қисмини етказади, маънавий камолот ва моддий фаравонликкга эришишда аҳли аёлининг ўрни ва аҳамияти ўта муҳимдир. Бу ишга шу даражада диққат қилиш керакки келиннинг аслу наслидан хатто қариндош-уруғларида мавжуд бўлган иқтидор қизиқиш, хулқ, қиёфа феъл-атвор ва бошқа ўзига хос ижобий ва салбий хусусиятлар бўлажак фарзандларига ирсият орқали ўтиши таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун Ота-боболаримиз етти аждодини қариндош-уруғларидан сўраб-суриштириб маъқул топсалар кейин совчи қўйганлар. Бироқ бугунги кунда бундай қадриятлар ўрнини диний ва миллий ғуруримизга ёд бўлган айрим бемани одатлар эгалламоқдаки бу хол ўзлигини билган хар бир кишини ташвишлантириши истиробга солиши шубҳасиз. Масалан бировнинг бойлиги обрўси амали учун қуда бўлиш бошлиғининг беодоб ва номуносиб қизини келин қилиш қизнинг чиройига учиб уйланиш ёки касбига хунарига қараб келин танлаш ва бошқаларни айтиш мумкин. Шубҳасиз бу борада энг тўғри ечим суннатга фозилу доно кишиларнинг маслахатига амал қилишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда уйланиш хақида берган кўрсатмасини келтириб ўтайлик.
"то (Мусулмон эр)келмагунча мушрика аёлларга уйланмангиз шубҳасиз озод мушрика аёлларга уйланмангиз шубҳасиз озод мушрика аёлдан гарчи сизга ёқсада имонли чўри яхшидир то имонга келмагунларича мушрик эрларни (қизларингизга) шубҳасиз озод мушрикдан гарчи у сизга ёқсада, мўмин қул яхшироқдир. Улар (мушриклар)дўзаҳга чақирдилар. Аллоҳ ўз изни иродаси билан жаннатга даъват қилади, ва оламлар эслатма олишлари учун ўз оятларини баён қилади".
(Бақара сураси 221-оят).
Демак Парвардигори олам бизларни аввало мўъминларга уйланишга буюрса яна бир оятларида имон келтирмаган мушрикларга ва зинокорларга уйланишдан қайтаради. Бу биз учун жуда муҳим тавсиядир айниқса зинокор эр ёки аёл билан турмуш қуриш хақидаги огоҳлантиришга қаттиқ эътибор қаратишимиз зарур. Эркак молу мулкдан иззату хурматда ўзидан пастроқ аёлини талаб қилсин чунки бу жиҳатларда эркакнинг аёлдан устун бўлиши уни фитна ва маломатлардан сақлайди.

Кармана тумани "ВАРҚ" МФЙ отинойиси З.Нарзуллаева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш