Ўтганларга_Қуръон_тиловати_бидъатми

22-07-2022, 12:16 admin Мақолалар 369

#Ўтганларга_Қуръон_тиловати_бидъатми
#РАДДИЯ
#МАҚОЛА
#УЧҚУДУҚ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имом Абу Ҳанифа, Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ Қуръон тиловати каби баданий ибодатларнинг савоби дунёдан ўтганларга етади, деганлар. Моликий ва Шофеий мазҳабининг кейинги аср уламолари ҳам шу сўзни ихтиёр қилганлар.
Ҳанафий мазҳабининг забардаст уламоларидан Имом Абу Жаъфар Таҳовий шундай дейдилар: яъни: “Тирикларнинг дуо ва садақаларидан ўлганларга манфаат бордир”, – деб келтирадилар.
(“Ал-Ақидатут Таҳовия” китоби)

Баъзи бир бемазхаб ва турли оқимлар ўтганларга Қуръон тиловати жоиз эмас дейишади.

Бизнинг муқаддас динимизда Қуръон оятларидан ва муборак ҳадислардан ихтилофларга бир қанча далиллар келтирилган:

“Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин”
сурасини ўқинг”, — дедилар”

Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон тиловати маййитга хоҳ у маййит қабрда бўлсин ёки ундан узоқда бўлсин, жоиздир. Аллоҳ изни билан савоби маййитга етиб боради. Хусусан қори қироати савобини маййитга бағишласа.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қалбимизни ва ҳулқимизни Қуръон билан бирга бўлишни насиб этсин, айниқса ёшларимиз учун манфаатли қилсин!

Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"ҚИЗИЛҚУМ" жоме масжиди
бош имом хатиби Абдужалол
домла Турдиев

Дўстларга ҳам улашинг!!!
https://t.me/Qizilqum_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш