“Ҳизбут-таҳрир” оқимининг бузуқ эътиқодларига раддия

21-07-2022, 17:36 admin Мақолалар 273

“Ҳизбут-таҳрир” оқимининг бузуқ эътиқодларига раддия
“Ҳизбут-таҳрир”нинг бузуқ эътиқодларидан бири ўзини жонига қасд қилиб яъни ўзини-ўзи портлатиб юборишни шаҳидлик деб ҳисоблашади.
“Ҳизбут-таҳрир”илгари жиҳод қилмасликка чақириб келар эди. Бироқ унинг хатти-ҳаракатлари, адабиёт ва нашрлари чиқарилганда бунинг аксини кўриш мумкин. “Ҳизбут-таҳрир”нинг 2001-йил июнь ойида чоп этилган 170-сонли “Ал-Ваъй” (“Онг”) журналида “Шаҳид бўлиш амалиётлари” мақоласида айнан шаҳидликка тарғиб этилади. Ушбу мақолада Қуръони карим нотўғри талқин қилиниб, исломга зид тарзда тавсифланган.
“Ҳизбут-таҳрир” ўз-ўзини портлатиш билан шаҳидлик мақомини олиш мумкин эканини исботлашга уринган. Мақолада ўз-ўзини портлатишга мисол тарзида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги ғазавотлардаги ҳолатлардан мисол келтиришади. Аммо ушбу ривоятларда душман билан юзма-юз турган пайтда жангга киргандан кейин ҳалок бўлишини ривоятларнинг зоҳири кўрсатиб турибди. Яъни ривоятлардан бирортаси тинч аҳолининг устига портловчи модда билан кириб боришга қиёсий далил бўлолмайди. Чунки у ердаги ҳолат бу ерда жанг ҳолати каби эмас. Душман билан бўлаётган жангда ўлса шаҳид, тирик қолса ғозий бўлади. Бир сўз билан айтганда шаҳид бўлиши ҳам, ғозий бўлиши ҳам мумкин. Яъни шаҳид бўладими ёки тирик қолиб ғозий бўладими ўзи билмайди. Лекин ўзини-ўзи портлатаётганлар аниқ биладики, портлатгандан кейин ўлади. Бу ҳолат шаҳидлик даражаси эмас, балки ўз жонига ва ўзга бегуноҳларнинг жонига қасд қилишдир. Бундай шахс шаҳидлик мартабасига эмас, балки гуноҳкор дўзаҳий бандалар қаторига қўшиляпти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Ким ўзини-ўзи бўғиб ўлдирса, дўзахда ҳам шу хил азобга қолади ва ким ўзини тиғ билан ўлдирса, дўзах оловида ҳам худди шундай азобга қолади” (Имом Бухорий ривояти).
Бу гуноҳнинг ёмонлигини билдириш учун Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам ўтган қавмлар ҳаётидан ҳам мисол келтирадилар: “Сизлардан олдин ўтган қавм орасида бир яраланган кимса бор эди. У оғриққа чидай олмасдан, қўлига пичоқ олиб, яраланган қўлини кесди. Натижада у қон йўқотиш туфайли вафот этди. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримни шукр қилмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатни ҳаром қилдим”,- деди”(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аслини олганда динимиз ўз жонига қасд қилишга олиб борадиган йўлларни ҳам беркитган, Масалан, мусулмон киши ўзига ўлим ҳам тилаши мумкин эмас. Чунки амаллар солиҳ бўлиб, умрнинг узун бўлиши биз учун катта мукофот ҳисобланади. Шундай экан инсон “Ҳизбут-таҳрир”нинг сафсата бузуқ эътиқод фикрларига эргашиб ўз жонига қасд қилиб, тинч аҳолини портлатиб икки дунёсини куйдирмаслик керак.
Аллоҳ таоло бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкам айласин, ҳамда, барчамизни тўғри йўлдан адаштирмасин.

Комилжон Шодмонов

@hazratnavoi_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш