“Зиёрат одоблари”- ни биламизми?

20-06-2022, 23:25 muslim Мақолалар 326

“Зиёрат одоблари”- ни биламизми?
Ҳар бир нарсани ўз одоблари бўлгани каби зиёрат қилишнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, келинг бугунги суҳбатимиз орқали ушбу одоблар тўғрисида батафсил билиб олишга ҳаракат қиламиз. Зиёрат одоби ҳам бир илм бўлиб, бунга риоя қилган инсонга албатта ажр савоб етиб туради. Қариндош уруғ ва яқинларни, дўсти-биродарларни зиёрат қилиш, улар ўртасидаги силаи раҳм ришталарини мустаҳкамланишига ва меҳр оқибатнинг кучайишига олиб келади. Зиёрат одоби қўйидагилардан иборат:
- Зиёратга борадиган киши боришидан бирор фойдани эмас, Аллоҳ ризолигини ўйлаб, ниятини тўғирлаб олади. Ҳадиси шарифларда баён этилишича, Аллоҳ ризолиги йўлида биродарини зиёратига борган инсонга жаннатдан жой тайёрлаб қўйилар экан.
- Зиёрат вақтини узайтириб юбормаслик, яъни инсонларни малоллаштириб юбормаслик мақсадида узоқ зиёрат қилишликдан тийилиш.
- Зиёрат учун муносиб вақтни танлаш. Айтайлик тонгда, туш пайтида ёки хуфтонда боришлик кишини ухлайдиган ёки дам оладиган пайти бўлади, шунинг учун малол келиши мумкин, мабода зарурат юзасидан бўлса, у ҳолда қайси вақтда бўлса ҳам зиёратга борса бўлади.
- Зиёратга борган киши изн сўраб сўнгра ичкарига кириши керак. Аввалом бор эшикни уч маротаба уй эгасини қўрқитиб юбормайдиган даражада тақиллатиш лозим, бу хол уч маротаба такрорланади ва бу пайтда эшик рўпарасидан сал нарироқда турилади, негаки, борган инсон аёл киши ёки уй ичкарисига кўзи тушиши зиёрат эгасига ноқулайлик туғдириши мумкин. Уч бора тақиллатганда ҳам уй эгаси чиқмаса, зиёратчи секингина ортга қайтади. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ”Агар сизлардан бирортангиз уч марта изн сўраса ва унга изн берилмаса, қайтсин”, - дедилар.
- Зиёратга борган киши кўзини тийиши. Бунда борган киши уй ичи оила аъзоларига, қизи ёки аёлига тикилиб туришликдан қайтарилади, чунки” уч бора” таққиллатиб қайтишликда шу ҳолатлар инобатга олинган.
- Зиёратчи албатта мезбон кўрсатган жойга ўтиради. Уй эгаси ҳар бир ҳолатни инобатга олиб мезмонга жой ҳозирлайди, шу сабабдан мезбон кўрсатган жойга ўтирмаслик беодоблик ҳисобланади.
- Зиёратчи хонадондаги жихозларга аланг-жаранг қарамаслиги. Уларни қаердан қанчага олингани тўғрисида сўрамаслиги керак бу эса одобсизлик бўлиб ҳисобланади.
- Зиёратга борган киши товушини баландлатмайди. Баланд овозда гапириш уй эгаларига азият етказиш билан бирга беодоблик ҳисобланади, қолаверса арабларда жохилият даврида баланд овозда гапириш фахр хисобланган.
- Зиёратчи хонадон эгаларини гапларига қулоқ солмаслиги. Уй эгаси аҳли аёли ёки оила аъзолари билан гаплашганда қулоқ солиш ёки пойлаш гуноҳ амал ҳисобланади.
- Зиёратчининг фарзандлари, борган хонадонида беодоблик қилишларига йўл қўймаслик. Зиёратдан мақсад биродарини кўнглини олиш, хурсанд қилишдир, мабодо фарзандлар шўх бўлиб, бақир-чақир қилишса, жихозларни синдиришса уй эгасига азият етиб қолиши мумкин.
- Зиёратчи борган хонадонида имомлик қилмайди. Бу борада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ”Ким бир қавмнинг зиёратига борса, уларга имомлик қилмасин, уларга ўзларидан бўлган киши имомлик қилсин”-деб марҳамат қилганлар. Аммо зиёратчининг ёши, илми, фазилати юзасидан хонадон эгаси имомлик қилишга розилик билдирса, зиёратчи имом бўлса жоиз бўлади.
- Зиёратда узоқ вақт қолиб кетмаслик. Бу борада Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) “Касал кўришнинг афзали тез ўрнидан туришдир”-деганлар. Сабаби узоқ ўтириладиган бўлса мезбон малолланиб қолиши мумкин, ҳамда иккала томонга ҳам енгиллик бўлади.
- Амри маъруф ва нахйи мункар қилиш. Зиёратчи борган жойида тартибсизлик бўлса, намоз ўқилмаса, рўза тутилмаса, бақир-чақир, шариатга хилоф амаллар қилинадиган бўлса, имкон қадар хонадон эгасини кўнглига ботмайдиган даражада юмшоқлик билан ёмонликдан қайтариб, яхшиликка буюриб қўяди.
- Зиёратчи хонадон эгасининг рухсати билан кетишга изн олади. Мабодо мезбоннинг рухсатисиз кетадиган бўлса, хонадон эгаси хафа бўлиб қолиши мумкин.
- Албатта меҳмондорчилик учун хонадон эгасига миннатдорчилик билдириб қўйиши лозим. Мезбон зиёратчини кутиб олиб дастурхон ёзиб, меҳмон қилгани учун уй эгасига раҳмат айтиб, “Чиройли кутиб олганингиз эвазига Аллоҳ таоло кўп яхшиликларини мукофот қилиб берсин”- деб мезбоннинг ҳаққига дуо қилиб қўйиш чиройли амаллардан бўлиб ҳисобланади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ислом дини Аллоҳ таолонинг мукаммал динидир, шу сабабли у ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган, бугун ўрганган “зиёрат одоблари” тўғрисидаги илмимиз ҳам Аллоҳнинг ризолиги ва савоб умидида ўрганиб амал қилинса ҳар икки дунёмиз учун хайрли ва манфаъатли амаллардан бўлар эди.

ЎМИ вилоят вакили бош имом хатибининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш