«Зиёрат улуғ - ибодатдир».

18-01-2022, 13:24 admin Мақолалар 306

«Зиёрат улуғ - ибодатдир».
Буюук тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди у халқларнинг қонида ,тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларда номоён бўлади,шунинг учун ҳам у қудратлидир. Зиёрат ва зиёрат одоблари билан боғлиқ урф одатларимиз ҳамда унга боғлиқ турли бидъат хурофотларни аралаштирмаслик бугунги кунда кўпчиликни қизиқтириш табиий .Зиёрат қилиш иккига бўлинади :
1) фарз ва вожиб ,2) суннат ва нафл, Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади : “Албатта одамлар ибодати учун қурилган биринчи уй –Бакка (Маккадаги муборак ва оламлар учун ҳидоят манбаи каъбадир).Унда аниқ аломатлар Мақоми Иброхимдир мана шу ҳукмга биноан умри мобайнида ,ҳар бир мусулмон эркак ва аёл Аллоҳнинг уйи каъбатуллоҳнинг зиёрат қилмоқлиги фарз амали ҳисобланади.
1) Суннат ва нафл зиёратлар:Булар кичик ҳаж номини олган умра ва шунга ўхшаш зиёратлардир.
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ”Менга жаброил келиб :”Роббинг сени аҳли Бақиъга келиб ,истиғфор айтишингга амр қилдилар “-деди, Мен “уларга нима дейман Эй Аллоҳнинг расули ?-дедим “Ассаламу Алайка Аҳли диёрим “.Зиёрат қилиш учун ният қилиб борган пайтимизда ,қабрнинг қуёш ботиш томонига, яъни қибла томонига орқамизни ўгириб ,ўша марҳум ётган қабрга юзланиб ўтирар эканмиз ,билган сураларимизни ўқиймиз.Энди зиёрат мобайнида учраб турадиган бидъат ва хурофотларга тўхталсак ислом таълимоти ва Росулуллоҳнинг суннатлари биз инсонларни турли ношаръий бидъат ва хурофотлардан огоҳ ва хушёр бўлишга ва улардан узоқ юришга даъват қилади.Қуръони карим оятларида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:”Батаҳқиқ ,сизлар учун Росулуллоҳда гўзал ўрнак бор “(Азҳоб сураси 21-оят ).Минг афсуслар бўлсинким бизлар бидъат хурофотларга тез-тез учраб турамиз асосан мусулмон, ҳоҳ зиёрат ,ҳоҳ тижорат бўлсин агар холислик бўлмаса ,бу қилган амалининг фойдаси бўлмайди.Энг оғир салбий иллатлар қаторига кирувчи риё, манманлик уйлаб топилган бидъат хурофотларга ўхшайди. Ер юзининг турли бурчакларида сохта мақбаралар қилиб Ҳазрат Алининг қадами етган жойлари деб сохта зиёратгоҳлар ташкил этилган .Самарқанд шаҳрида ҳам Дониёл пайғамбарнинг номини олган зиёратгоҳ мақбара бор ,у ерни аёллар худди каъбатуллоҳни айланиб тавоф этгандек айланиб тавоф этишадилар .Бу исломга тўғри келмаслигини тушунтириб ва бу ишдан воз кечишларини ўша зиёратгоҳ ходимлари тушунтирадилар.Бундай ҳолат Баҳоуддин Нақшбанд қабрини зиёрат қилишда ҳам учрайди.Ширк келтириб-дарахт шохларига латта боғлаб кетишлар ,дарахтдан ҳожатини сўраш фирбгарлик йўли билан “пулингга дам уриб”-берадиганлар ҳам учрайди.Баъзан зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилади ,жонлиқлар фақатгина Аллоҳ учун сўйилади.Зиёратга борган киши ўзининг охиратини уйлаб ўтганларнинг ҳақига дуо қилсагина ,бу яхши ва солиҳ амаллардан ҳисобдланади.
Навоий шаҳар “Янгиобод МФЙ отинойиси Матжонова .Ф.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш