Рамазон ҳайити муборак.

29-04-2022, 16:32 admin Мақолалар 875

Рамазон ҳайити муборак.

Аллоҳ таоло муборак рамазон ойида ожизона бажарган ибодатларимизни қабул қилсин.Ўзининг ибодатига тавфиқ бергани учун Раббимиз Аллоҳга беадат ҳамду саноларимиз бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га чексиз саловатларимиз бўлсин.Яқинда Ислом динимиздаги катта байрамлардан бири Ийдул-фитр кунини нишонлаймиз.Бу кун-бениҳоят хурсандчилик, Аллоҳ таолонинг фазли мархамати билан гуноҳлар кечириладиган фурсатдир.Барча Мўмин мўминалар бу мубоарк ойни ўзига яраша хурмат ва эҳтиром билан кўнгилдагидек кузатишга муваффақ бўлдик.Мана шундай хурсандчилик кунларга эсон омон, хотиржамликда етиб келганиммз учун Аллоҳ таолога шукроналар айтамиз.Зеро парвардигоримиз шукр қилувчи бандаларига нематларини зиёда қилади ,ношукурликнинг эса охири жуда ёмондир.Бу хақда Қуръони каримда шундай дейилади :"Яна Роббингиз элон қилган(бу сўзлар)ни эслангиз"қасамки агар (Берган нематларимга) шукур қилсангиз албатта (уларни янада зиёда қилурман)Борди-ю ношукурлик қилсангиз, албатта азобим ҳам жуда қаттиқдир"(Иброхим сураси 7-оят)инсондаги шукроналик қаноат ва сабр каби сифатлар билан комолга етади.Чунки одам хар қанча ютуқларга эришмасин, қаноатли бўлмас экан ношукурликдан қутула олмайди.Сабр тоқатли бўлмас экан яхши кунларга етолмайди.Рамазон ойи -хайру саховат ойидир! Ислом динимиз наздида "Хайру саховат"деганда биринчи галда "Мухтожларга ёрдам бериш тушунилади.Аллоҳ таоло ўз фазли билан бой қилган кишилар молларидан мухтож ва камбағалларга зокот, хайр эҳсон қилишлари жамиятда бой ва фақир ўртасида илиқ муносабатларни вужудга келтириш, ислом динининг нақадар инсонпарва ,мехр мурувватга тарғиб қилувчи дин эканини номойиш қилиш қолаверса закот берувчини молини поклаб яна кўпайишига замин тайёрлайди.Бу борада туманимиз отинойиларининг хам қилган ишлари тақсинга лойиқдир.Аллоҳ рози бўлсин.
Хурматли отинойилар қадрли юртдошлар барчангизга рамазон хайити муборак бўлсин.Барчангизга мустахкам соғлиқ куч қувват тилайман Аллоҳ таоло юртимизни ҳамиша обод халқимизни тинч ва иттифоқликда яшашни насиб айласин.Омин

Хатирчи тумани" Буғирдоқ" МФЙ отинойиси Миртазаева Робия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш