​Макияж ҳаром саналадими?

15-12-2021, 10:27 admin Ислом олами 529

​Макияж ҳаром саналадими?

Ассалому алайкум! Қайинсинглим аёлларни макиаж қилишни яхши кўради ва шуни ўзига касб қилиб олди. Лекин қайнонам нуқул: «Бу ишинг ҳаром», дейдилар. Улар салонда фақат аёлларнинг сочни турмаклайдилар ва макияж қиладилар. Бу ишлари ҳаром саналадими?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Баъзи нарсаларни буткул «жоиз» ёки «жоиз эмас», деб бўлмайди. Шу жумладан, гўзаллик салонини ҳам. Чунки унда мубоҳ ишлар ҳам бор, ножоиз ишлар ҳам бор. Ҳаддан ошмаган ҳолда шариат тақиқламаган гўзаллик ишларини, парвариш ишларини қилиш мумкин. Аммо шариат «ножоиз», деган ишларни қилиш гуноҳ, албатта.
Мисол учун, қўл ва оёқларнинг тирноқлари парваришга муҳтож бўлиб кетганида, маникюр, педикюр қилдириб олиш мумкин. Айниқса бу ишларни эрли аёллар эрлари учун қилсалар, савоб оладилар. Аммо ҳаддан ошиб, ясама тирноқлар қўйиб, уларни турли рангларга бўяб, кўчага чиқиб, номаҳрамларга кўрсатиладиган бўлса, шубҳасиз, гуноҳдир. Бошқа ишларни ҳам шунга қиёслаш мумкин.

Валлоҳу аълам.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

#Савол_жавоб
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш