Янги йил куни қандай байрам?
Ҳозирги кунларда янги йил кунини нишонлаш ҳақида баҳс-мунозаралар кўпаймоқда. Маълумки, айни пайтда дунёда юзлаб байрамлар ва нишонланадиган кунлар мавжуд. Ҳар бир мамлакатнинг байрам ва тантаналари мана шу халқнинг дини, маданияти ва тарих мобайнида эришган ютуқларини ўзида акс эттиради. Бугунги кунда юртимиздаги байрамлар хилма-хил бўлиб, улар миллий, диний, касбий ва халқаро каби турларга бўлинади. Мазкур байрамларнинг айримлари ҳукумат томонидан дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Шунга кўра байрамлар уч турга бўлинади.
Диний байрамлар. Исломда диний байрамлар Аллоҳ таоло ва унинг Расули томонидан белгиланган, уни бошқа инсонлар белгилай олмайди. Бу кунларда махсус ибодатлар қилинади. Бундай байрамлар Исломда иккита бўлиб улар – Ийдул Фитр (Рамазон ҳайити) ва Ийдул Азҳо (Қурбон ҳайити)дир. Рамазон ҳайити Рамазон ойи рўзасини тутиш тугагани муносабати билан ўтказилади. Қурбон ҳайити Ҳажнинг асосий арконлари якунлангани муносабати билан, Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни нишонланади ва унга кейинги “ташриқ кунлари” номини олган уч кун ҳам қўшилади. Бу байрамлар ҳақида Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, уларнинг ўйин-кулги қиладиган икки кунлари бор эди. “Бу икки кун қандай кун?” – деб сўрадилар. “Жоҳилиятда ўйин-кулги қиладиган кунимиз эди”, – дейишди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ сизларга у иккиси ўрнига улардан кўра яхши Азҳо (Қурбон ҳайити) ва Фитр (Рамазон ҳайити) кунларини берди”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Ислом дини байрамларида хурсандчилик қилган, ота-онаси, аҳли аёли, қариндош ва таниш-билишларига кенгчилик яратганлар ҳамда қурбонлик қилганлар савоб оладилар ва ибодат қилганнинг ажрига эришадилар. Ҳатто еб-ичиш хурсандчилик аломати бўлганидан юқорида зикр қилинган икки ҳайит ва ташриқ кунларида рўза тутиш макруҳдир.
Бошқа дин вакилларининг байрамлари. Масалан, рождество, пасха ва шунга ўхшаган байрамлар. Мусулмон киши бошқа дин вакилларининг диний байрамларини нишонлаши мумкин эмас. Чунки бу мансух бўлган (ҳукмлари бекор бўлган) динларни қўллаб-қувватлаш ва Исломдан устун қўйиш, ўзини уларга ўхшатиш бўлиб қолади.
Динга алоқаси бўлмаган ижтимоий байрамлар. Масалан, 8 март, 9 май, 1 сентябрь, 1 октябрь, 8 декабрь ва шунга ўхшаш байрамлар. Динга алоқаси бўлмаган ижтимоий байрамлардан кўзланган мақсад тўғри бўлса, турли маъсиятлар аралашуви сабабли шариат кўрсатмаларидан ташқарига чиқилмаса, Ислом бундай дунёвий байрамларни ман қилмайди.
Юқоридагилар каби ижтимоий байрамлардан яна бири – мелодий йил бошланиш санасини нишонлашдир.
Юртимизда ҳам янги йил санасини ўзига хос тарзда кутиш ва ўтказиш одат тусига кирган. Ушбу санани нишонловчи фуқаролар ўзларини бошқа дин вакилларига қайсидир ақидада ўхшашликни мақсад қилмайдилар. Аксинча янги бошланадиган санани хурсандчилик билан кутиб, янги кунга янги мақсадлар, янгича кайфият билан кириб боришни мақсад қиладилар. Шу сабабдан уларнинг қилаётган ишларига диний тус бериш, уларни эътиқодий хатога йўл қўйганликда айблаш ёхуд куфрга нисбат бериш мутлақо ножоиз саналади.
Ваҳоланки, бировни куфрга чиқариш – жуда ҳассос масаладир. Бунинг ўзини асослари, қоидалари, бу масалани ҳал қиладиган кишилари бор. Агар бир киши динда қатъий далиллар билан собит бўлган бирор нарсани ўзи билган ҳолда инкор қилса ёки бирор куфр лафзини айтса, ҳатто барча ҳолатда ҳам уни кофирга чиқариш оддий инсонларнинг иши эмас. Бу масала қозилар, муфтийлар кўриб чиқадиган масаладир.
Тўғри, ушбу масала юзасидан замонамиз уламолари ўртасида ҳар хил фикрлар мавжуд. Шариатга зид бўлмаган ҳолатда нишонлашни жоиз дейдиган уламолар, мелодий йил ҳисобининг бошланишини насронийликдаги диний байрамлар билан боғлаш нотўғри, дейдилар. Чунки улардаги диний байрам йилнинг 24–25 декабрь ёки 6–7 январь кунларига белгилангандир. Дунё аҳолиси 1 январь кунига милодий сананинг бошланиши сифатида қарайди. Уни муайян дин, шу жумладан насронийлик ёки бошқа дин билан боғламайди.
Динимиз манбаларида ҳам бошланаётган кун, ой ва йил учун барака сўраб дуо қилиш зикр қилинган. Толҳа ибн Убайдуллоҳ разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дер эдилар:
“Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, имон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг – Аллоҳдир” (Имом Термизий ривоят қилган).
Шундай экан, ҳар бир бошланаётган кун, ой, йилни яхши дуо ва ниятлар ила бошлаш дуруст бўлади.
Аллоҳим! Яқинлашиб келаётган мелодий 2022 йилимизни бутун дунё мусулмонлари учун тинчлик, осоишталик ва баракотлик йиллардан қилгин.
(Жума мавизалари тўтлами
асоаида тайёрлади.)
Навбаҳор туман “Ахтам саҳоба”
жоме масжиди имом-хатиби Абдуғафур Назаров.