Илк баҳорга ўтинчларим...

3-03-2022, 02:05 admin Мақолалар 391

Илк баҳорга ўтинчларим...
Эй Аллоҳнинг ҳузуридан келаётган гўзал баҳорим.Соғинчлар уйғониб, мунаввар тонгларимизни сенинг изҳорингла соғиниб уйғотмоқда. Юракдаги соғинч ифорларида сенинг васфинг, сенинг баётинг. Нурли, ҳузурбахш тилакларда ўзинг бахшида этгувчи гўзаллик ила зийнатланган кўкламий ифоринг... Қалб осмонида сенинг ҳилолинг, сенинг қутлуғ ва мўъжаз хаёлинг... Фасллар келинчаги бўлмиш сенинг сепинг ҳадя этган яшнатгувчи камолинг... Тароватинг файзли, ҳар бир синоатинг баракали ризқ, ҳар бир ҳикматинг ҳаёт бахш этгувчи жон... Тўлғоғи ўзигагина аён новдаларингда гул очаётган онларда фараҳбахш, чиройи олам кўзгусида намоён жамолингдан айланай, келдингми эркам баҳорим... Сени соғиниб, ёмғирларингга интилиб юз очаётган майсаларингга меҳрингни бер... Раҳмат ёмғирларидан баҳраманд эт. Тирикликнинг файзли ризқу рўзи, насибаси сен билан. Қирлардаги майсаларингга интиқ кўзларга камоли баҳрингни намоён эт. Тоғу тошларга сенинг барокатли ҳузуринг, меҳру саховатинг, кўкламий саховатинг жон бахш этмаса, оби ҳаёт ҳузури роҳатни бериб бўлмайди. Сен Аллоҳнинг ҳузуридан бани тирикликка ҳаёт олиб келмасанг, кўнгиллар яшнамайди. Изғирину шамоллар кўнгилларни ҳайратга солмайди. Бу кўнгил меҳваридаги барча яралиш, яшнаш, жамолидаги барча чирой, хаёлидаги шуурий жонланишлар интиҳоси ўзингсан, Баҳорим. Нурафшон тонгларимизни оппоқ чечаклар, ялпизлар ифоридаги жон ришталари билан боғла... Камолингга, жамолингга, ҳилолингга интиқ юракларга ҳузур бахш эт. Хайрли тонгларимизнинг мунаввар туйғуларини жамоли ишқинг ила безат... Бемор юракларга шифо бер.Хаста дилларга ҳаёт бахш эт.Тушкун кўнгилларни гўзал хаёлларинг соғинчи ила парваришла. Сендан бошланажак илоҳий ишқ ришталарини гўзал ишқинг ила бардавом қил... Аллоҳим ҳадя этган ҳар бир тонгимизни хайрли, ҳар бир кунимизни файзу баракали қил... Соғинчлар соғинган гўзал онларингга мунтазирмиз. Кўзимиз қароғига, қалбимизнинг умид чироғига янада ёрқинлик ато эт... Зеро бу ёрқинлик, чароғонлик, сабримизга тирикликнинг ёруғ лаҳзаларини бахш этсин. Она заминга тинчлик ва фаровонлик, оилаларимизга тўкис бахтлар, яшаш ишқининг ҳаёт саҳифаларига ўз орзуларини битаётган ҳар бир инсонга камоли ҳаёт завқини бер... Ўтинчларим, буюклар буюги Роббим Аллоҳ изҳори дил ёзуғларимни ижобат айла.
Хатирчи тумани "Гулистон"мфй отинойиси Саматова Ҳадича
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш