“ЭКСТРЕМИЗМ ТЕРРОРИЗМНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ РАДДИЯЛАР”

26-02-2022, 13:53 admin Мақолалар 1 717

“ЭКСТРЕМИЗМ ТЕРРОРИЗМНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ РАДДИЯЛАР”

Ҳозирда интернет тармоғида экстремистик руҳдаги кўплаб сайтлар фаолият юритмоқда. Уларнинг ҳомийлари инсонларни жиҳод қилишга, ўз юртидан сабабсиз ҳижрат қилиб, чиқиб кетишга чақириб, ислом дини ниқоби остида ўзларининг манфур ниятларини амалга оширишга интилмоқдалар. Экстремистлар томонидан ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниб, тарқатилаётган ислом атамаларидан бири – ҳижрат тушунчасига алоҳида тўхталиш жоиз.
Экстремистларнинг иддаосига кўра, ҳижрат ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчларидан биридир. Жиҳод қилиш мақсадидаги мусулмон фарзандининг вазифаси ҳисобланади, деб даъво қилаётган кимсалар ҳаёт таржибасига эга бўлмаган ёшларни интернетдаги ижтимоий тармоқлар ёрдамида ўз юртидан бошқа юртга кўчиб ўтишига ундамоқда. Ваҳоланки, ҳадисда шундай дейилади:
Ато айтади: “Убайдуллоҳ ибн Умайр билан Оишанинг ҳузурига бордим. У Сабирнинг (Муздалифа яқинидаги тоғнинг номи) ёнида эди. Бизга: “Аллоҳ ўз Набийсига Маккани фатҳ қилиб берганидан буён ҳижрат тўхтаган”, деди”.
Қуръон оятлари ва ҳадисларга асосланган далиллардан кўриниб турибдики, ОАВ, айниқса, интернетдаги ижтимоий тармоқларда жангарилар илгари сураётган ғоялар асоссиз иддаолардан иборат бўлиб, инсонни жаннат йўлига бошламайди. Бу ғоялар инсон манфаати учун эмас, балки унинг зарарига хизмат қилади.
Муайян кучлар интернетдаги ижтимоий тармоқларда ёшларнинг тафаккури ва қалбини забт этиш учун шиддатли кураш олиб бормоқда. Бундай ғаразли мақсадлар экстремизм сингари ғайриқонуний амалиёт кўринишида ҳам намоён бўлмоқда. Ғаразли мақсадларни амалга оширишга уринаётган экстремистик гуруҳлар ислом атамаларини бузиб, ўз манфаатлари йўлида талқин қилиб, ёшларни йўлдан уришга ҳаракат қилмоқда. Экстремистлар интернетда ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни тузоқларига илинтиришга эришаётгани ачинарли ҳол бўлиб, буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди, албатта.
Бундай ғаразли мақсадларни кўзлаган гуруҳлар ўз истакларига баъзан осон эришмоқда. Мазкур ислом атамаларини ғайриисломий талқинда мусулмонлар орасида тарғиб қилиш ишлари интернетдаги бир қатор, жумладан, “twitter”, “instagram”, “odnoklassniki.ru”, “facebook.com”, “v.kontakte”, “moymir”, “viber”, “whatsapp”, “tango”, “telegramm” каби ижтимоий тармоқларда мунтазам олиб борилмоқда. Экстремистлар мазкур нотўғри тушунчаларни мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилишга, бу орқали бошқа дин вакиллари орасида ислом динига нисбатан адоват уйғотишга сабаб бўлишмоқда.
Зикр қилинган ва бошқа экстремистик ташкилотлар ижтимоий тармоқлар орқали ёшлар онгига ўз ғояларини сингдириш мақсадида даъват қилишнинг қуйидаги босқичли услубларидан фойдаланмоқда
Биринчи босқич экстремистик ташкилотлар томонидан фото, аудио ва видео материаллар тарқатиш босқичи ҳисобланиб, унда гуруҳ аъзолари сурат остига фикр ва мулоҳазалар ёзилган фото, ўз манфаатларини ҳимоя қилувчи махсус ишланган аудио ва видео лавҳаларни интернетга жойлаштиришдан иборат.
Иккинчи босқич экстремистик мазмундаги ғояларга йўғрилган материалларга ижобий муносабатда бўлган шахслар билан ишлаш услуби ҳисобланади. Маълумки, ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган видео, фото, аудио материалларига (“like” босиш орқали) муносабат билдириш имконияти берилган.
Иккинчи босқичда экстремистик мазмундаги ғояларга йўғрилган материалларга ижобий муносабатда бўлган шахслар билан ишлаш йўлга қўйилиб, бу жараён икки хил услубда амалга оширилади. Биринчиси якка тартибдаги даъват услуби бўлса, иккинчиси гуруҳларда олиб бориладиган услуб ҳисобланади. Якунида иккинчи услуб якка тартибдаги даъват услуби билан давом эттирилади
Учинчи босқич моҳиятини объектни ҳижрат қилишга ундаш ташкил этади. Бунга мойиллиги ортган ҳар бир шахсни жамиятдан ажратиб, инсонларга нисбатан нафрат уйғотишга уринилади. Бу жараённинг мақсади жанговар ҳаракатларни амалга ошириш услубларини ўргатиш, яъни, тўртинчи босқичга тайёрлаш ташкил этади.
Тўртинчи босқич манқуртга айлантирилган шахсни “жиҳодга тайёрлаш” даври бўлиб, у “мужоҳидлар”ни тайёрлаш жараёнида махсус лагерларда жанговар тайёрларликдан ўтишни назарда тутади
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в.): “Кимки ўзини тоғдан ташлаб ўлса, жаҳаннам ўтидадир. Унда мангу қолган ҳолида абадул-абад ўзини ташлайверади. Ким заҳар ичиб, ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида мангу қолган ҳолида абадул-абад ўша қўлидаги заҳарини ичаверади. Ким бирор тиғ билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам ўтида мангу қолган ҳолида абадул-абад ўша қўлидаги тиғини қорнига тиқаверади”.
Юқоридаги ҳадисдан кўриниб турибдики, ўз жонига қасд қилиш мусулмон кишига тақиқланган амаллардан ҳисобланади. Ким ўз жонига қасд қилса, Аллоҳ берган тақдирга ношукрлик қилган бўлади ва ислом таълимотига кўра унинг жойи абадий дўзахдадир.
Хулоса қилиб айтганда, амалга оширилаётган айрим терактларни ислом дини билан боғлаш, оммавий ахборот воситаларида, хусусан, ижтимоий тармоқларда террорчиларга нисбатан “шаҳид”, “шаҳид белбоғи”, “мужоҳид”, “Аллоҳ лашкарлари” каби сўзларнинг ишлатилиши каби ҳолатлар исломофобия ривожига ёрдам бериб, ислом дини ва мусулмонлар тўғрисида нотўғри тасаввурларнинг шаклланишига асос бўлмоқда.
Шу сабабли, бегуноҳ одамнинг қонини тўкиш жиноятлиги, мусулмонни кофирга чиқариш оғир гуноҳлиги ва бугунги тинч инсонпарварлик тамойили асосида ислоҳатлар олиб борилаётган пайтда, юқорида қайд этилган экстремистик ҳаракатлар ҳеч қандай қолибга сиғмаслиги кундай равшан.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси экстремистик таҳдидларга қарши курашда маърифий восита ва механизмларга суяниш тарафдори сифатида халқаро майдонга чиқмоқда. Давлат раҳбарининг бу борадаги ташаббуси жаҳон ҳамжамиятининг кенг эътирофига сазовор бўлди. 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Асамблеясининг ялпи сессиясида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси бир овоздан қабул қилингани бунинг амалдаги исботларидан биридир.
Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш