Ҳозирда “диний секта”тушунчаси ҳам кўп ишлатилади.У қандай маънони англатади ?
Диний секта деганда эътироф этилган йирик диний йўналишларнинг расмий ақидаларидан фарқли тарзда фаолият олиб борадиган диний гуруҳлар тушунилади. Шунингдек ,ушбу тушунча мавжуд динлар ва конфессияларга умуман алоқаси бўлмаган ҳолда дин байроғи остида фаолият кўрсатадиган гуруҳлар тушунилади. Бугунги кунда ҳар иккала йўналишга мансуб бўлган кўплаб секталар фаолият кўрсатмоқда.Мутахассислар уларнинг сонини тахминан 5000 атрофида , деб баҳолайдилар.Замонавий воқелик диний экстремистик характердаги секталарнинг инсон онги ва қалби учун кураш йўлидаги фаолиятининг жонланиши кузатилаётганини кўрсатмоқда. Хусусан ,маълумотларга кўра, биргина Россиянинг ўзида “Богородичий центр” ,”Церков” объединение “,Церковь Исуса”,”Церковь Нового Завета”,”Белое братство”,”Божественний орден Первого Ангела “ каби ўнлаб диний секталар ноқонуний равшда фаолият олиб бормоқда.”Культ сатаны”деб аталадиган секта ҳам кенг тарқалган. Айрим маълумотларга кўра ,ўта хавфли бўлган бу сектанинг Россияда 100 минг, Ер юзида 5 милн дан ортиқ тарафдорлари бор. Улар аҳолининг диний билимлари пастлигидан фойдаланиб ,охиратнинг яқинлиги билан қўрқитиш ҳамда асосан ёшлар ва моддий аҳволи ночор бўлганлар ичида иш олиб бориш йўли билан ўз тарафдорларини кўпайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.Бундай секталарга асос солган “авлиё”лар ўз издошларини алдаш йўли билан уларнинг мол-мулкларига эгалик қилишга уринмоқдалар.Яширин фаолият олиб бориши, секта ичида бўлаётган воқеаларнинг кўпчиликка маълум бўлиб қолмаслигининг қаттиқ назорат қилиниши улар фаолиятидан жамоатчиликнинг беҳабар қолишини келтириб чиқармоқда.Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, тезкор тадбирларни ўтказган политсия яна тўрт жойда оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра ,тезкор тадбирларни ўтказган политсия яна тўрт жойда оммавий қабрларни топган .Умуман бу сектанинг қурбонлари 1000 дан ортиқ бўлгани қайд қилинган. Ижтимоий–иқтисодий муаммоларнинг кескинлашиб кетиш ,очлик фуқаролар урушлари ,оммавий эпидемиялар,спиднинг тарқалиши юқоридаги каби секталарнинг кенг ёйилишига олиб келмоқда.Умуман олганда ,бундай секталарнинг барчаси инсоннинг ожизлиги ,маънавий ва жисмоний камолотга эришишга бўлган интилиши ,кишилар ҳаётда дуч келадиган қийинчиликлардан ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ,шахсий бойлик орттириш ниятида фойдаланадилар.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова.Ч