Экстремизм таҳдиди

20-01-2022, 10:45 admin Мақолалар 3 320

Экстремизм таҳдиди

Маънавий таҳдидлар тобора кўпайиб, ўзаро зиддиятлар авж олаётган асримиздаги бузғунчи оқимларнинг бири шубхасиз экстремизмдир. Аввало экстремизм сўзнинг луғавий мазмунига қараймиз. “Экстремизи” сўзи “ақл бовар қилмас даражада”, “ҳаддан ошиш” маъноларини билдириб, унинг асосий хусусияти ва мақсади – жамиятда қабул қилинган қадриятлар ва меъёрларга зид қарашларни илгари суриш, кескин курашлар ва чораларга мойилликларни келтириб чиқаришдур. Олимлар “экстремизм” иборасини сиёсий атама деб қарайдилар. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳатлари шундаки, норасмий экстремистик ташкилот раҳбарлари сиёсий масалалар юзасидан “кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан, яъни куч ишлатиш, зўрлик билан давлатнинг расмий ҳокимиятни конституцияга хилоф равишда ўзгартиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйганлигидадир.
Экстремизм ҳақида сўз борар экан, бу иллатнинг асли Исломдан эмаслигини яхши билиб қўйишимиз керак бўлади. Чунки Ислом дини таълимотлари соф инсоний туйғуларга асос бўлиб, башарият учун бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат эзгулик ва яхшилик кўзда тутилган. Ҳолбуки экстремизмдан башарият ҳеч қачон наф кўрмайди, балки ҳам моддий жиҳатдан, ҳам маънавий томондан фақатгина зарар кўради. Ислом дини таълимотида дунёда ҳам, охиратда ҳам тинчлик эътиборга олинади. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилинади – Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳнинг бандалари, биродарлар бўлинглар!” дедилар.
Экстремистларнинг асосий мақсади инсонлар орасида душманликни тарқатиш. Шуниси диққатга сазоворки, экстремистик руҳдаги тузилмаларнинг ҳеч бири бирон-бир шаклда ўзлари жар солаётган, ўзлари «интилаётган» жамият қурилиши моделини таклиф этолмайди.
Ҳозирги даврда кўплаб экстремистик уюшмалар ва акидапарастлар турли динлар қатори, Ислом дини таълимотидан фойдаланмоқдалар. Бу йўлда улар Интернет тизими орқали муқаддас динимизни бузиб кўрсатиш, уни ўзлари хохлаганча ўзгартиришга уриниб келишмоқда. Ачинарлиси, айрим фуқароларимиз расмий бўлмаган, дин уламолари тавсия бермаган Интернет тизимидаги гуруҳ ва каналларга аъзо бўлиб, экстремистик оқим ёлловчиларининг алдовларига ишониб қолишмоқда. Аслида, террорчилик ва экстремистик оқимларнинг асл мақсадлари чин мўмин-мусулмонларни ўртасида низолар чиқариб, сиёсий ҳокимиятни эгаллаш ва моддий манфаат кўришдан иборат.
Бугунги глобаллашув жараёнларида барчамизнинг зиммамизда турган муҳим вазифалардан бири халқимизни, хусусан ёшларни турли бузғунчи ғоялардан асраш ҳисобланади. Шу билан бирга, муқаддас динимиз софлигини ва юртимиз тинчлигини асрашда огоҳ бўлиб, бу шарафли йўлда барчамиз елкадош бўлишимиз зарурдур!

Навоий вилоят бош имом хатиби Тоҳиржон Рўзиев
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш