Маййитни ким ювиши керак?
Ҳар бир инсон ҳаётида ўлим деган хақиқат билан юзлашиши муқаррар. Аллоҳ таоло бу борада шундай деб мархамат қилади, “Ҳар бир жон ўлимни татигувчидир”- (Оли Имрон сураси 185-оят). Шундай экан жаноза бобида ҳам баъзи бир илмларга эга бўлишимизни шариат тақазо этади. Бу борадаги илмларни билмаслигимиз халқимиз орасида бидъат хурофотларни ёйилишига олиб келади. Жанозада маййитни ким ювиши керак ва ювиш одоблари қандай бўлади? буни ҳаммамиз ҳам англаб ета олмаймиз. Бу каби хатоларимиз оқибатида мусибат хоналарда кўнгил хирачилик ва келишмовчиликлар келиб чиқади. Етарли илм билан иш тутганимизда эди, ғассолларнинг халта-халта саруполар билан таъзияхонадан чиқиб кетишлари, фалон пул ҳақ талаб қилишлари, фарзандлари ва яқинлари ҳақдор бўлган кийим-бошлар бозорларда пулланмаган бўлар эди. Мавзумиз орқали “маййитни ким ювиши керак?”-деган саволга кераклича ойдинлик киритамиз. Маййитни ювиш фарзи-кифоя амалларга киради. Уни ювиш эса суннатдир. Агарда маййит ювилмасдан кўмилган бўлса, маййит янги бўлса шариатимизда қайта ювиб кўмишга рухсат этилади. Мабодо ювиш учун сув топилмаса, яъни баъзи бир сабабларга кўра ювишнинг иложиси бўлмаса маййит таяммум қилдирилади. Баъзида қўл теккизиш мумкин бўлмаган холатларда ният қилиниб, устидан сув қўйилса ҳам бўлади. Аввалам бор майитни ювишга кимлар хақли? Эркак киши ўтса уни бобоси, отаси, ўғли, ўғлининг ўғли, акаси-укаси ва уларнинг ўғиллари, амаки ва амакининг ўғиллари ҳақлидир. Аёл кишини ювишга хақли бўлган кишилари бувиси, онаси, қизи, яъни маҳрамлик алоқаси бор кишилардир. Мабодо шундай инсонлар ичида маййитни ювишга қодирлари топилмаса, сўнгра ғассол чорлашга рухсат этилади. Маййитни ювишда диний ҳукмларни яхши биладиганлари бўлгани афзал. Ювувчи инсон ишончли, омонатдор ва ғусл ҳукмларини яхши биладиган бўлиши керак. Албатта ювиладиган маййит мусулмон бўлмоғи, чала туғилган чақалоқ бўлса тириклик аломати бўлмоғи, маййит жасадининг тўлиқ ёки унинг аъзоларини кўпроқ қисми ҳозир бўлмоғи шарт қилинади. Маййитни бегона кўзлардан беркитиш керак, унинг айблари ва камчиликлари бировга айтилмайди ва маййитнинг авратлари бекитилади. Али (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Расуллуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам “Ким бир маййитни ювса, кафанласа, хушбўй нарса суртса, уни кўтарса, унга жаноза намози ўқиса ва кўрган нарсасини фош қилмаса, гуноҳларидан худди онасидан туғилган кунидагидек бўлиб чиқади” - дедилар” -Ибн Можа ривояти. Шунинг учун ювадиган киши маййитда кўрган бирор-бир айб-нуқсонларини гапирмайди. Ўз навбатида маййитни ювадиган киши мусулмон бўлмоғлиги, ният қилмоғлиги ва ақли расо бўлмоғлиги лозим. (Ният қилмоғлик, ҳанафий мазҳабида фарзи кифояни соқит қилмоғлиги учун шарт дейилади). Шу билан биргаликда Мусибат хоналарда бир талай ирим-сиримлар ҳам кўзга ташланади, сувга дам солиш, маййит сувидан ичириш (ирим қилиб), ювиладиган пайт Қуръон тиловат қилиш, ғассолни ўраб-чирмаб чиқариш, ишлатилган сувларни мевали дарахт тагига тўкиш, тобутни атрофидан айланиб йиғлаш, маййит ёнига хайз бўлган кишини киритмаслик, беморларни маййит олдидан ўтказиш (шифо мақсадида) холатлари шулар сарасига киради. Бу амалларни барчаси бидъат бўлиб, ҳеч бир манбаада ўз асос ва ифодасини топмаган. Ювиш жараёнида дастлаб майит таҳорат олдирилади, авратлари бекитилган холда, аврат қисмлар қўлқоп билан ювилади, оғиз ва бурунга сув киритилмайди. Сўнгра маййит ғусл қилдирилади, боши, соч-соқол қисмлари ювилади, ғусл худди тириклардаги сингари аввал чапга ёнбошлатиб ўнг, сўнг ўнгга ёнбошлатиб чап тарафлари ювилади. Бу холат уч марта такрорланади, сўнгра тана артиб қуритилади. Сажда қиладиган аъзоларига, соч-сақолига хушбўй нарса суртилади, соч ва тирноқлари олинмайди. Аёлларда соч ўрам қилиб ўриб қўйилади. Агар соч ўрилган бўлса очиш учун машаққат туғдирмаса очиб, ювиб ўрилади. Агар маййитга озор етадиган бўлса, соч тагига сув етказиб ювиб икки ёнига ташлаб қўйилади. Гувоҳи бўлганимиздек, жаноза бобида ҳам кераклича илмга эга бўлишимиз тақазо этилади. Зеро, шариатимизда илм ҳар бир инсонга фарз қилинган. Аллоҳ таоло барчаларимизни охирги манзилимизда амалларимизнинг орқасидан юзлари ёруғ бўлиб борадиган бандаларидан этиб сийласин.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова