ЖАНОЗА ЎҚИШ КЕРАКМИ?

15-03-2019, 07:55 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 311

Савол: Ассалому алайкум! Укам 15 йил аввал уйдан чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Қидирувларимиз бесамар кетди. На тиригини на ўлганлигини билмаймиз. Ҳужжатли ишлар керак бўлганда расман ўлган деган ҳужжати бор. Саволим шуки укамга бедарак йўқолган бўлса ҳам бир домла жаноза ўқитинглар дебди. Йўқолган бўлса ҳам жаноза ўқиладими?
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Домла нотўғри айтибди. Чунки жаноза ўқиш учун нафақат ўлгани аниқ бўлиши, балки маййитни жасадининг аксар қисми ҳозир бўлиши керак. Ҳатто ҳозир бўлиб чириган бўлса ҳам ёки куйиб эти қолмаган бўлса ҳам жаноза ўқилмайди. Шунинг учун сувда бедарак йўқолганларга, ёнғинда қолиб суягининг ўзи қолганларга ҳамда узоқ жойда вафот топиб, етиб келгунича бадани ириб қолганларга жаноза ўқилмайди. Ўқилса ҳам у жаноза ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш