" Залолат эшиги" (давоми)
Янги Хаворижлар ( Ваҳҳобийлар) нинг таъсисчиси Ибн Абдулваҳҳобнинг адашиш сабаблари:
Муҳаққиқ аҳли илмлар батаҳқиқ Ибн Абдулваҳҳобнинг адашиши ва адаштириши сабабларини баён қилганлар.
Улардан: Иброҳим Фасиҳ " Унвонул - мажд" китобини соҳиби айтадилар:
" Ибн Абдалваҳҳоб ёшлигида ақоид , ҳадис , тафсир китобларини жуда кўп мутолаа қилди.
و أظن كثرة مطالعة الكتب بدون مراجعة العلماء الاساتيذ والأخذ عنهم هو سبب التعصب الذى شاع عنه.
"Билишимча унинг илмни олим устозлардан олмасдан , уламо , устозларга мурожаат қилмасдан , китобларни кўп мутолаа қилиши , ундан пайдо бўлган таассубнинг асосий сабабидир."
"Албатта илм устозга йўлиқиб , уни оғзидан олинади."
Ўзи раъйида мустақил бўлиш ,( устозга бўйсунмай) инсонни ҳалокат чуқурига тушуради ва жумҳур уламоларга мухолиф ( қарши) бўлишга олиб боради ҳамда ижмоьни бузади."
( Унвонул - мажд ).
Ва улардан :
Аллома Аҳмад Қаббоний роҳимаҳуллоҳ айтадиларки:
" Ибн Абдалваҳҳоб куфр ва бидъат аслларидан иккита хислат билан сифатланган:
Биринчиси: Жаҳли- мураккаб.
Иккинчиси: Ёмон тақлид.
Ул зот Ибн Абдалваҳҳобга юзланиб , хитоб қилиб айтадилар:
" Аммо сени жаҳли- мураккаб билан сифатланганинг кундуз кунидан ҳам равшанроқдир.
Жаҳли- мураккаб -- ниманидир тўғри деб билиб, шу жаҳолатни ўзидан кетказишни ҳоҳламаслик".
Аммо ёмон тақлид билан сифатланганинг - маълум ва шаксиз нарса шулки , сен ўтган ғойиб махлуқни ўртага қўйиб , шафоат ва истиғоса сўрашни инкор қилишда Ибн Таймияга тақлид қилдинг.
Илло сен Ибн Таймияни фикрига зиёда яна тавассул ва истиғосани куфр " дединг.
Ва сен Ибн Таймияга бу масалада эргашдинг ва ҳатто у даьво қилгандек , сен ҳам мутлақ ижтиҳод даъво қилдинг."
( Давоми бор)
Таассубга шўнғиб, ўзидаги жаҳолатни кетказишни ҳоҳламайдиган мураккаб жаҳл йўли деб таърифланган Хаворижлар маслаги фасодни уясидир.Шариат иборалари билан ўралган , ботини жаҳл бўлган фосид таълимотга кўнгил бериб юрганлар , улкан хатар устидадирлар.
" Ибтолу мазҳабил-ваҳҳобийя" китоби асосида.
Вилоят бош имом хатиби Тоҳир Рўзиев.
@hazratnavoi_uz