""Гиёҳвандлик умир заволи"

15-12-2021, 10:14 admin Мақолалар 366

""Гиёҳвандлик умир заволи"

Маълумки, инсоннинг ақлини кетказадиган, унинг дин-диёнати ва обрўсига путур етказадиган, қолаверса, оиласи ва яқинларига азият берадиган маст қилувчи нарсалар ҳам бу дунёнинг синовларидан биридир. Бундай моддалар инсоният яратилибдики мавжуд бўлган ва турли номлар билан аталган. Бизнинг давримизга келиб уларнинг номи ва тури яна ҳам кўпайди. Маст қиладиган моддалар ичиладиган, чекиладиган, укол қилинадиган, ҳидланадиган ва таблетка кўринишида юзага чиқди. Уларнинг ҳаммаси бир ҳукмдадир.Динимизнинг буйруқ ва қайтариқларига бўйсуниш ақлли, балоғатга етган кишиларга вожиб бўлади. Инсон ўз ихтиёри билан ақл-ҳушни кетказадиган, маст қиладиган нарсаларни истеъмол қилиши мумкин эмас. Мастликни замонамиз олимлари “ихтиёрий жиннилик”, деб аташади.
Ислом дини келганда ўша вақтдаги халқ ичкиликка муккасидан кетган эди. Аллоҳ таоло бу муаммони ўзининг ҳикмати билан, босқичма-босқич ҳал қилди. Май ҳақида бир эмас, тўртта оят нозил бўлди. Охирги оятда Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимликларни қатъий ҳаром қилди:
“Эй, имон келтирганлар! Албатта, май (маст қилувчи ичимликлар), қимор, бут-санамлар ва (фол очадиган) чўплар шайтоннинг ишидан иборат ифлосликдирки, ундан четланингиз! Шояд (шунда) нажот топсангиз” (Моида сураси, 90-оят).
Гиёҳвандлик моддалари ҳам маст қилувчи хусусиятга эга. Шундай экан, маст қилувчи ичимликларнинг ҳукми, зарарлари, оқибатлари ҳақидаги барча оят ва ҳадислар гиёҳвандликка ҳам тегишлидир.
Маст қилувчи ичимликлар ва гиёҳвандликнинг жамиятга, оилага ва инсон шахсиятига катта зарари бор. Бу моддалар жамиятда турли қотиллик, ўғирлик, зўравонлик каби оғир жиноятларни кўпайишига сабаб бўлади. Бу иллатлар оиладаги тинч тотувлик, ўзаро меҳр оқибат, ота-она ва фарзанд ўртасидаги муносабатга путур етказади, оиланинг иқтисодини издан чиқаради, оила аъзоларини руҳий тушкунликка солади. Шунинг учун уни Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу: “Ёмонликларнинг онаси”, деб атаганлар. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар эса, соғлом турмуш тарзидан узоқлашади, обрўси тўкилиб, нафс бандасига айланади.
Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, унинг азиз ва мукаррамлигига путур етказаётган машъум иллатлардан бўлиб турибди. Бежизга уни “аср вабоси” деб сифатлашмаган.Тарихий маълумотларга кўра, гиёҳвандлик, афюн истеъмол қилиш милодий ўн учинчи асрда мўғуллар истилоси чоғида улар томонидан дунёнинг кўплаб мамлакатларига тарқатилган. Аллома ибн Ҳожар ал-Маккийнинг “Фатовои Кабир”ида айтилишича, “Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилишда бир қанча зарарлар мавжуд: у инсон тафаккурини ўтмаслаштиради, тананинг турли касалликларга чидамлилигини йўқотади, хотирани сусайтиради, бош, юрак, сил, истисқо хасталикларини юзага келтиради, ибодатдан тўсади, шарму ҳаёни кетказади, инсоний муносабатлар ва мурувватга зарар етказади”. Бундан ташқари, бу зарарли иллат инсонни ўта ялқов, камғайрат, оилага бепарво, ҳамиятсиз, жинсий заиф қилиб қўяди, кўзни хиралаштиради, тишларни тўкиб юборади.
Жумладан, ҳозирда гиёҳвандлик инсонга ҳар томонлама зарар беришини ғарб ва шарқ тиббиёт мутахассислари бир овоздан тасдиқлашмоқда. Бу моддаларни истеъмол қилувчилар ўнлаб тузалмас касалликларга йўлиқиши, ҳаётдан эрта кетиши, улардан мажруҳ, ақли ноқис фарзандлар туғилиши исботланган. Бу эса инсоннинг ўз жонига қасд қилиши билан баробардир. Гиёҳвандлик ва уни кишилар, айниқса, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш мақсадида БМТ ҳузурида гиёҳвандлик ва жиноятчиликка қарши халқаро ҳайъат ташкил этилган. Мазкур ҳайъат томонидан ҳар йили эълон қилинаётган маълумотларга қараганда жаҳонда гиёҳвандлик ва унга боғлиқ бўлган жиноятлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Шунинг учун ҳам гиёҳвандликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш ҳамда гиёҳвандликка мубтало бўлганларни даволаш борасида ягона дастур ишлаб чиқилди ва ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Давлатимизнинг оқилона сиёсати фуқаролар жамиятининг ҳар томонлама комил, соғлом, олийжаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали жамият бўлишига қаратилган. Мана шу халқчил сиёсатга асосланган давлатимиз барча турдаги гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида баралла айтилмоқда ва кенг тушунтирилмоқда.
Муборак ҳадисларда ҳар бир инсон ўз тана аъзолари саломатлиги йўлида қайғуриши лозимлигини алоҳида таъкидлаганлар. Зеро, жисм, тана аъзолари соғлом бўлиши ва уларни турли зарарли одатлардан, касалликлардан сақлаш ҳар бир кишининг муҳим бурчи бўлиб ҳисобланади. Янгидан-янги дори-дармонлар қанчалик кўпаймасин, тиббий муассасалар сони ва сифати, шифокорлар савияси ва тиббий техника сифати қанчалик яхшиланмасин, агар инсоннинг ўзи ўз саломатлиги устида қайғурмаса кутилган натижага эришиб бўлмаслиги айни ҳақиқатдир.
Ҳозирги вазиятда ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва кашандаликка қарши бутун чоралар билан кураш олиб бориш инсониятнинг энг муҳим ва долзарб вазифаларидан бири бўлиб турибди. Бу ишдан ҳар биримиз четда турмаслигимиз, ёшларга бу одатларнинг зарари ва келтиражак кулфатлари ҳақида мунтазам тушунтириш ишлари олиб боришимиз, уларни пок турмуш тарзи, гўзал одоб-ахлоққа мунтазам тарғиб қилишимиз зарур.
Навоий шаҳар отинойиси Ҳайитова Маҳбуба.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар

Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш