Озодалик мустаҳабдир

6-12-2021, 14:37 admin Мақолалар 576

Озодалик мустаҳабдир
Инсоннинг ташқи кўринишлигида тозалик ва озодаликнинг аҳамияти ниҳоятда муҳимдир. Зотан поклик иймондан эканлиги ҳадиси шарифларда келтирилганعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ قَالَ: أَتَانَا رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَرَأَى رَجُلاً شَعِثًا قَدْ تَفَرَّقَ شَعْرُهُ فَقَالَ: أَمَا كَانَ يَجِدُ هَذَا مَا يُسَكِّنُ بِهِ شَعْرَهُ وَرَأَى رَجُلاً آخَرَ وَعَلْيِهِ ثِيَابٌ وَسِخَةٌ فَقَالَ: أَمَا كَانَ هَذَا يَجِدُ مَاءً يَغْسِلُ بِهِ ثَوْبَهُ.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ҳузуримизга Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам келдилар. Сочлари тўзиб кетган пала-партиш бир одамни кўриб қолиб:
“Манави сочини сокин қиладиган нарса топса бўлмасмиди!?” дедилар.
Бошқа бир кишининг кийимлари кир эканлигини кўриб қолиб:
“Манави кийимини ювадиган нарса топса, бўлмасмиди!?” дедилар”.
قَالَ أَبو اْلأَحْوَصِ رَضِيَ الله عَنْهُ أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فِي ثَوْبٍ دُونٍ فَقَالَ: أَلَكَ مَالٌ قُلْتُ نَعَمْ قَالَ: مِنْ أَيِّ الْمَالِ قُلْتُ مِنَ اْلإِبِلِ وَالْغَنَمِ وَالْخَيْلِ وَالرَّقِيقِ قَالَ: فَإِذَا آتَاكَ اللهُ مَالاً فَلْيُرَ أَثَرُ نِعْمَةِ اللهِ عَلَيْكَ وَكَرَامَتِهِ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.
Абул-Аҳвас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот:
“Молу мулкинг борми?” дедилар.
“Ҳа”, дедим.
“Қайси молу мулкдан?” дедилар.
“Туядан, қўйдан, отдан ва қулдан”, дедим.
“Қачонки, Аллоҳ сенга молу дунё берар экан, Аллоҳнинг сенга берган неъматининг ва икромининг асари кўринсин!” дедилар”.
Иккисини Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
قَالُ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: إِنَّ اللهَ طَيِّبٌ يُحِبُّ الطَّيِّبَ نَظِيفٌ يُحِبُّ النَّظَافَةَ كَرِيمٌ يُحِبُّ الْكَرَمَ جَوَادٌ يُحِبُّ الْجُودَ فَنَظِّفُوا أَفْنِيَتَكُمْ وَلاَ تَشَبَّهُوا بِالْيَهُودِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни суяди, озодадир – озодаликни суяди, карамлидир– карамни суяди, сахийдир – сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» дедилар” (Термизий ривоят қилган).

Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш