Сохибқирон Акбар Амир Темур Курагон хазратлари.
Ўрта Осиё минтакасида бир даҳо –Сохибкирони Акбар Амир Темур Курагон хазратлари етишиб чикдики, у ўз халқини муғул исибдодидан халос қилиш , ўзаро тахт талашиб олиб борилаётган урушлар натижасида булаётган вайронагарчиликлар ва қон тўкишларга барҳам бериш учун халқларни ягона қудратли ва адолатли бир давлат қўл остига бирлаштириш оркали дунё халқларини тўқ, озод ва бахтли хаёт кечиришларини таъминлаш учун олиб борган курашида Чингизхон сиёсатидан фаркли ўларок – Ислом динига ривож бериш йўлини танлаб олди.
Амир Темур Ислом эътикодини ёйишни мақсад қилиб куйиб, пайғамбар авлодларига хамда катта обрўга эга бўлган рухонийларга хомийлик қилиб, уларни ўзига яқинлаштира олди. Рухонийлар Амир Темурни аср, давр қаҳрамони, ислом таянчи ва курашчиси ,пайғамбар хуш кўрган одам, деб эълон қилдилар.
Унинг килган барча тадбирлари ва ёмонларнинг танобини тортиб қўйишини “ бу фалакнинг азму- қарори, такдири азалнинг хукми, Аллоҳнинг ғазабига учраганлар учун юборилган жазо”, деб ҳисобларди. Амир Темурнинг ўзини эса , золим ва адолатсиз ҳукмдорларни , пайғамбар таълимлари ва кўрсатмаларини бузган ҳаёсиз ва гуноҳга ботган мусулмонларни жазолаш учун юборилган Аллоҳнинг ердаги қуроли, деб ҳисоблардилар.
Амир Темур ўзининг хизматидаги одамларни рағбатлантиришда бойликларини аямас, гоҳида уларни ўзи билан овқатланишга таклиф қилар, эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилар, адолатли ва беғараз бўлиб, ўз қўшинларини ва фуқароларни , ўзининг таъбири билан айтганда, қўрқув ва умид ўртасида ушлаб турар эди.
У ўз одамларини ақлли кишилар орасидан танлар, юқори, масъул ловозимларга ҳалол одамларни қўяр, улар ўз навбатида Амир Темурга сидқидилдан ҳизмат қилишар, халқ ва қушиннинг феьл- атвори, умуман ҳамма нарсадан уни хабардор қилиб туришар эди. Амир Темурнинг ўзи халқнинг урф- одатларига амал килишга , умуман халк муҳаббатини қозонишга ҳаракат қилар эди.
- Тажриба менга шуни кўрсатдики,- деган эди у, - қонун амал қилмаган ва дин томонидан қўллаб- қувватланмаган давлат, ҳар қандай разил одам ҳам кира оладиган, томи, эшиги, деразаси ва қулфи бўлмаган уйга ўхшайди. Шунинг учун мен ислом динини қуваватлаб, унга ривож беришни, адолат ва қонун устуворлигини амалда таъминлашга қарор қилдим. Амир Темур эл- юрт ободончилиги, илму- фан ва маданият равнақи учун хеч нарсасини аямасдан сарфларди.У Туркистон заминини бутун дунё олдида улуғлади.
Амир Темурнинг ‘’ Темур тузуклари ‘’ –конун қоидалар мажмуи китобида шундай баён этилган :
- Менга буйсунган янги давлатларда ҳурматга лойик одамларга ҳурмат кўрсатдим. Пайғамбар авлодларига, қонун тарғиботчиларига, олимлар ва кексаларга нисбатан катта ҳурмат ҳамда эҳтиром билан муносабатда бўлдим, уларга доимий нафака (пенсия) белгиладим.
Бу мамлакатларнинг бадавлат кишилари менинг оға- инимдек, етим –есир ва камбағаллар эса болаларимдек бўлиб қолди. Мағлуб бўлган мамлакат кўшинлари менинг кўшинларимга келиб кўшиларди. Мен бу мамлакатларда халқ ҳурматини қозонишга ҳаракат қилдим . Шунга қарамасдан фуқарони бўш ҳам қўймадим қисиб ҳам қўймадим, уларни қўрқинч ва умид орасида сақладим.
Адолат ва инсоф билан Тангринингяратган бандаларини ўзимдан рози килдим. Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга хам раҳм қилиб, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр- эҳсон ишларим билан одамлар кўнглидан жой олдим.
Авлиёлар, дин пешволарининг мозор ва мақбараларига вақфдан маблағ ажратиш, у ерларни гилам, таом ва чироқлар билан таъминлаб туришга буйруқ бердим.
Мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб , шариат ахкомлари ва ислом дини илмлари: Куръон, Хадис, Тафсир, Фиқхдан дарс берсинлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилдим.
Амир Темур ўғиллари ва набираларига уламолар ва олимлар билан суҳбатлашиб туринглар. Пок ниятли , тоза қалбли кишиларни қадрига етинглар, уларга талпининглар. Уларнинг химматларию хислатларидан улуш тилаб, муборак нафаслари ва дуо килишларини ва оқ фотиха беришларини илтимос қилинглар, деб насиҳат қилган.
Нурота туман бош отинойиси М.Джуманазарова