Эрни рози қилмаган аёл....
Инсон яшар экан, кундан - кун ҳаётда тажриба орттириб, ўзини сайқаллаб, амалларини тарозида тортиб, хулоса қилиб боради.
Бир куни бир аёл жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига келиб деди:
– Ё Расулуллоҳ, мен бир эркак кишига турмушга чиқмоқчиман. Шунга нима дейсиз?
Жаноби Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб дедилар:
– Эркак кишини аёл устида ҳақлари кўп, шуни биласанми?
– Йўқ, – дея жавоб берди аёл ва қўшимча қилди:
– Қандай ҳақлари бор, ё Расулуллоҳ?
– Агар эрингни хафа қилсанг Аллоҳга қарши чиқасан, ҳамда ўқиган намозинг қабул бўлмас.
– Яна борми?
– Агар эрингни рухсатисиз кўчага қадам ташласанг, ҳар бир қадаминга гуноҳ ёзилади.
– Яна борми?
– Агар эринга ёмон гаплар гапирсанг қиёматда тилинг билан осиласан.
– Яна борми?
– Агар бор мулкинг эрингга ёрдам беролмаса, охиратда юзинг қора бўлади.
– Яна борми?
– Агар эрингни мол мулкидан ўғирлаб кимларгадир улашсанг ва кечирим сўрамасанг, унда Аллоҳ сени садақаларингни ҳамда закотларингни қабул қилмайди.
– Яна борми?
– Қайсидир аёл эрини сўкса ва эрига нисбатан қарши гап гапирса, ундай аёллар дўзахда тилидан осилурлар. Ҳамда қаерда мусиқага ўйнаса ва ундай жойларга пул берса, ҳамма савоблари ювилади ҳамда кийган кийимлари ўзига қарши гувоҳлик беради: “Бизни эри учун киймаган, аксинча шундай ҳаром жойлар учун кийган дея".
Бундай аёлларни Аллоҳ: “1000 йил куйдиринглар”, – дея ҳукм килади. Бу гапларни эшитган аёл бундай деди:
– Ё Расулуллоҳ, шу пайтгача турмушга чиқмадим, бундан буён ҳам чиқмайман энди.
Ва Расулуллоҳ бунга жавобан деди:
– "Агар эрга тегсанг қанча савоб олишингни айтиб берайми, унда эшит"
– Агар сени эринг "Аллоҳ сендан рози бўлсин", деса 60 йил сиғиниш билан баробар. Агар бир қултум сув берсанг, 1 йил рўза тутганингдан афзалроқ. Агар эринг тўшагидан туриб, ғусл
қилмоқликка чоғлансанг, 1000 та қурбонлик қилганчалик савоб топасан. Агар эрингга муғомбирлик ишлатиб, вафот этсанг фаришталар сенга тасбеҳ айтмайди. Агар эрингни кўнглини чоғ килсанг, яъни кўнглини кўтарсанг, унда 60 та қул озод қилганчалик ажр топасан. Агар эрингни мол-мулкини тўла тўкис сақласанг ва қариндошларига яхши муносабатда бўлсанг ва 5 вақт намозни тўла тўкис адо этсанг ва рўзани тўла тўкис тутсанг, бу 1000 маротаба Каъбани тавоф қилгандан улуғроқ савоб бўлади.
(Али ибн Абу Толиб ривояти).
Қаранг, аёл кишининг ўз турмуши давомида қилаётган амали икки йўналишда бўлиб , бири дўзах томон, бири жаннат томон олиб боришини Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам тушунтириб беряптилар.
Агар аёл ўз эрининг ҳурмат- иззатини ўрнига қўйса, қанчалик савобга эга бўлишини кўрсатиб беряптилар.Чунки, аёл оила иморатининг асосий пойдевори, унингсиз оила иморати қулайди. Эркаклардан узрку, аёлсиз оила аравасини тортолмайдилар. Эрсиз аёллар оғир бўлсада буни эплашади, аммо эркаклар аёлсиз ҳеч илож қилиша олмайди.
-Чунки, оилани саранжом- саришта қиладиган аёл, супуриб ,- сидириб, идиш- товоқ , бола - чақани ўз ўрнида эплайдиган бу аёллардир.Мана сизга бир ақлли аёл ҳақида ривоят:
"Чўлга чиқдим. У ерда ғоят гўзал аёлни кўрдим, эри жуда ёқимсиз эди."
"Бунга қандай рози бўлдинг? " дедим.
Аёл менга "Жим! Бундай гапирма, ҳар ҳолда эрим, Aллоҳга хуш келгувчи бир иш қилгандирки, мукофот сифатида мени унга берди. Мен Aллоҳ рози бўлмайдиган бир иш қилгандирманки, жазо сифатида уни менга бергандир. Aллоҳ рози бўлганига мен рози бўлмайинми".
Мен жим бўлдим!...
Ҳа, баъзан эшитиб турамиз
"Нега менга бундай хотин учради?"
"Эрим менга мос эмасди".
Жуфти ҳалолимиздан нолиганда ўйлаб кўрайликчи, биз ўзимиз аслида киммиз?! Нега аллоҳ таоло рози бўлиб бирлаштирган никоҳга биз рози бўлмаймиз?
Жаноб пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам:
- Эрини рози қилмаган аёл, жаннатнинг бирор эшигидан киришни орзу қилмасин- деганлар. Ҳозирги даврда оилалардаги аёллар ҳукмронлиги , албатта аллоҳ таоло буйруғидан чекинишни билдиради.Яратганнинг ўзи кечирсин бизни!!
Сизга бир феъли ёқмайдиган жуфтингиз билан яхши яшанг! Ўша ёқмаган нарсангиздан кўзингизни юминг, Аллоҳ таоло унда жуда кўп яхшиликлар ато этади сизга, иншаоллоҳ!
"Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим" - денг. Оилада эрнинг ҳурматини жойига қўйиш , сизга аллоҳ таолонинг марҳамати билан кўп улуғ ажрлар олиб келар, балки.Ҳаёт сабоқларидан тўғри хулоса чиқариб ўрганинг, танқидни тўғри қабул қилинг, шунда эрингиз билан тинч- тотув яшаш насиб этади, албатта. Аллоҳим барчамизни ўзи қўлласин илоҳим!!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона
ㅤ