Саловот шарифнинг фойдалари.

9-11-2021, 19:13 admin Мақолалар 1 463

Саловот шарифнинг фойдалари.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Барчамиз Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ У зотга муҳаббатимизни даъво қилар эканмиз, аввало бу даъво ортидан зиммамизга лозим бўладиган саловот ва салом юбориш ҳукмлари, фазилатлари ҳамда фойдаларини билишимиз лозим бўлади. Бу борада Қуръони Каримнинг Аҳзоб сураси 56-оятида Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.“
Ояти каримада Аллоҳ тоало ва фаришталар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиши тўғрисида хабар берилди. Лекин Аллоҳ тоало ва фаришталар айтган саловот ҳаргиз бир-бирига ўхшаш эмас, балки иккиси бошқа-бошқа маънода бўлади.
Аллоҳ таоло саловот айтишининг маъноси бандани шарафини, ҳурматини ва фазилатини зиёда қилиш маъносидадир. Фаришталар ва инсонларнинг саловоти эса саловот айтиш билан аслида ўзларини шарафи, қадри ва барокотини зиёда қилиш учундир. Гўёки бандалар “Эй Роббиммиз бу олий мақомдаги пайғамбаринга саловот айтиш ила ўзларимизни сени ҳузурингдаги даражаларимизни кўтаришимиз учун бизларга изн бергин” дегандек бўладилар.
Киши учун роббисининг муҳаббатини қозониш ва У томондан бўлган саловотга сазовор бўлишдан ортиқ ҳеч қандай буюк мақом йўқ. Тасаввур қиляпсизми Аллоҳ таолонинг ўзи пайғамбарига саловот айтишини каломи шарифида хабарини беряпти.
Банда бу ҳолатни ўйлаб, чуқур тафаккур қилар экан бирдан бир ширин ҳаёл беҳосдан фикрларини қамраб олиб унга тинчлик бермайди: “Аллоҳ таоло пайғамбарига саловот айтганидек яъни ул зотни шарафини кўтарганидек менга ҳам саловот айтиши ва мени ҳам даражамни ўз ҳузурида кўтариши мумкинми?” Бирдан бир тубсиз умидсиклик қалбни эгаллайди ва бу орзу ушалиб бўлмас балки уни киши орзу қилиши ҳам ақлга сиғмайдиган даражада деб билади. Агар фақатгина дунёни ўзида яшаб турган мўминларни ҳисоблаб кўрганда ҳам уларнинг сони миллиарддан зиёд қандай қилиб бу даражада кўп бўлган кишилар орасида оддий мен фақирга Аллоҳ таоло нега энди саловот айтсин?!
Қалбдаги орзуларимиз бизни бу борада Аллоҳнинг Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб кетган ҳадисларни вароқлашга ундайди. Саловот фазли тўғрисидаги ҳадисларни ўқир эканман, бир марта эмас балки бир неча марта ўқилган ҳадисга кўзим тушди ва менга гўёки Аллоҳ тоало дунёю охиратдаги энг катта муждани бергандек бўлди.
Имом Муслим ўзларининг саҳиҳ тўпламларида қуйидаги Хадисни келтирадилар: .
: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: “Ким менга бир бор саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта саловот айтади” деганлар.
Демак, бир марта Аллоҳнинг пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот юборишнинг мукофоти ақлларни ожиз қолдирувчи мукофот яъни Аллоҳ таолонинг айнан ўзи томонидан бўлган бир эмас балки ўнта саловотига кишини сазовор қилар экан.
Орифлардан бирлари айтади: “Агар инсон оламлар Роббиси томонидан бўлган биргина саловотнинг нурини илм ила тўла қамраб олиш учун бор имкониятидан фойдаланса ҳам ҳаргиз бунга қодир бўлолмайди“, деганлар.
Ул жаноби олийлари бўлган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга олган нафасларимиз миқдорича саловот ва саломларимиз бўлсин!
Ул зотнинг умматларини Аллоҳ таоло энг яхши умматлардан қилди.Пайғамбарга иймон келтириш иймоннинг асосларидан бўлди .
Юртимизда бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф ўтказилгани, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайхи васалламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз шоирларимизнинг қаламига мансуб байтлар ўқилгани Росулуллоҳ соллоллоху алайҳи васалламга биз умматларининг муҳаббатларини изҳор бўлди.
Аллоҳумма солли васаллим ва барик алайҳ..
Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш