Савол: - Ассалому алайкум! Укамни сеҳр қилинган деб гумон қилаяпмиз. Аломатлари кўринаяпти. Аммо сеҳрни давосини билмаяпмиз. Ботил йўл билан яъни сеҳрга қарши сеҳр ишлатиш йўли билан сеҳрни даф қилишга киришмоқчи бўлган яқинларимни койиб, бу йўлларидан қайтаришга уриняпман. Илтимос ёрдамингизга муҳтожмиз. Нима қилсак бўлади?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 102-оятида марҳамат қилади :
Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда икки фаришта – Ҳорут ва Морутга нозил қилинган нарсага эргашдилар. Икковлари токи: «Биз синовмиз холос, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмас эдилар. Бас, икковларидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар у ила Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганурлар. Ва батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандай ҳам ёмон! (“Тафсири Ҳилол”).
Юқоридаги ояти каримага биноан сеҳр ишлатувчиларга охиратда насиба йўқ. Сиз сеҳирга қарши сеҳр қилишга норози бўлиб тўғри иш қилаяпсиз. Лекин имкон бўлса бирор шариатга мувофиқ ўқийдиган мутахассисларга мурожаат қилинг. Унгача укангиз ҳам ўз устида ишлаб, имкон бўлса “Бақара” сурасини ўқисин, агар имкон бўлмаса эшитсин. Устозимизнинг “Руҳий тарбия” китобларининг 1-жузида келган зикрларни ҳам қилсин. Яна баъзи мутахассислар “Сеҳрни ечиш учун тузни зайтун ёғи билан аралаштириб ва унга туйилган седанани аралаштириб оч қоринга наҳорда ичилади” ҳам дейишган. Сеҳрни тез даволашда кўпроқ қайъ қилишни ҳам айтганлар. Сайтдан изласангиз яна бошқа муолажалари ҳам чиқади. Валлоҳу аълам.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати