«Шаҳидлик» ёки «Ҳудкушлик»
Ибн Хазм айтадилар: “Фуқаҳолар шахсни ўзини-ўзи ўлдириши, аъзоларидан бирортасини кесиши, айниқса, кесса оғриғи ҳаёт учун жуда ҳам хавфли бўладиган аъзосини кесиб даволамасдан ўзини-ўзи қийнаши ҳалол эмаслигига иттифоқ қилишган”.
Шунингдек, яна кўплаб манбаларда ислом фақиҳлари томонидан мусулмон шахснинг тинч-осойишта ҳаётда ўз ўзини ўлдириш у ёқда турсин, ўзига ўлим тилашлик ҳам қоралангани, душман билан бўлган курашларда эса имкон қадар ўзининг ўлдирилишига имкон бермаслиги лозимлиги таъкидланади.
Имом Қуртубий Қуръони карим “Нисо”сурасидаги: “Бир-бирларингизни ўлдирмангиз!”, – ҳақида фикр билдириб, унда инсонлар бир-бирларини ўлдиришликлардан қайтарилган бўлса ҳам, шахснинг ўз жонига қасд қилишини ўз ичига олади”, – дейди.
Бугунги кунда мавжуд замонавий фатволарда ҳам “Нисо” сурасининг мазкур 29-ояти асос қилиниб ўзи ёки бошқа шахсни ўлдиришлик исломда қатъий ман этилгани таъкидланади. Унга кўра бир кимса душман ичида ўзини портлатса, биринчи навбатда, ўзи ўлади, қилган иши очиқдан-очиқ ўзини ўлдиришлик ҳисобланади. Қолаверса, бегуноҳ инсонлар қони тўкилади. Ноҳақ қон тўккан кимса эса дўзахга тушиши Қуръон оятларида очиқ билдирилган. Айниқса, мазкур фатволарда ўз Ватани ҳудудида амалга оширилган “шаҳидлик” – ҳудкушлик амалиёти кечириб бўлмас жиноят эканлиги ва бу – ислом ҳамда миллатдошларига нисбатан содир этилган энг катта хиёнат бўлиши маълум қилинган.
Асримизнинг забардаст уламолари ушбу сўзларини исботлаш мақсадида: “Қуръон оятлари ва Суннада баён этилган ўзини-ўзи ўлдириш тўғрисидаги ман қилинган кўрсатмаларнинг мавжудлиги, унинг ҳаром амал эканлиги, шу билан бирга ўз-ўзидан бирор ҳужжатнинг йўқлиги эса, унинг ношаръий амал эканлигидан далолатдир”, – дейдилар.
Замонавий чиқарилган фатволар хулосасида мазкур амалиётларда ўлган кимса шаҳид бўлмаслиги ва уни шаҳид деб номлаш ҳам мумкин эмаслиги, аксинча, мазкур амаллар ўзини-ўзи ўлдириш ва ўз жонига қасд қилиш деб таъкидланади. Аллох барчаларимизни адашишликдан ўзи асрасин .
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.