Оёқлардан тўғри фойдаланайлик!

26-10-2021, 13:07 admin Мақолалар 376

Оёқлардан тўғри фойдаланайлик!

Оёқлардан тўғри фойдаланиш лозим. Чунки қўйилган ҳар бир қадам Аллоҳ таоло наздида ёзиб борилади. Шунинг учун солиҳ амалларда у билан шошилиш жоиз ва аксинча, ношаръий амалларда уни тўхтатиб қолиш керак. Масалан, беҳаё кино кўриш учун бориш, ношаръий суҳбатлар учун бориш, Аллоҳ таоло инъом этган оёқлардан нотўғри фойдаланиш ҳисобланади.

Шариатда уч мақсад билан юришга ижозат берилган:
1. Ҳалол ризқ топиш учун юриш.
2. Таълим олиш ва таълим бериш учун қадам ташлаш.
3. Шаръий ҳалол ҳордиқ, дам олиш учун сайр қилиш.

Беодоб кишилар йиғиладиган ўтиришлардан ўзимизни тийишимиз керак. Агар бир киши мен бориб жим ўтираман, уларга қўшилмайман, деса қаттиқ адашади. Гуноҳ амал бўлиши эҳтимоли бор бўлган жойлардан сақланишимиз керак. Улуғларимиз ҳар бир қадамларини ўйлаб босишган.

Абдулмалик ибн Марвон: “Қуръони карим беҳурмат қилинадиган жойга мен умуман қадам босмаганман”, деганлар.

Урва ибн Зубайр розийаллоҳу анҳунинг оёқлари яраланди, табиблар уни кесиш лозимлигини айтишди. Оёқлари кесила бошланганида у зот хотиржам эдилар. Биров таажжубланиб бу борада сўради. Шунда у зот: “Мен бу оёқларим билан ҳеч қачон Аллоҳнинг бўйруғига қарши бормаганман. Шунинг учун хотиржамман”, дедилар. Демак, биз ҳам ҳеч қачон оёқларимиздан гуноҳ ишлар учун фойдаланмайлик, фақат Аллоҳ розилиги учун қадам босайлик.
Навоий шаҳар бош отинойиси Бурхонова Чини.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш