Прозелитизмнинг салбий оқибатлари.
"Прозелитизм" сўзи доим "Миссионерлик" атамаси билан бирга келган жумлаларни тез-тез газета ва журналларда учратиб турамиз. Бу атаманинг маъноси ва мазмун моҳияти ҳақида тушунчага эга бўлиш жуда муҳим вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Чунки, бу ҳаракатнинг салбий оқибатлари жуда кўп.
Прозелитизмнинг ўзи нима ?
Прозелитизм тўғридан- тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Прозелитизм келтириб чиқараётган салбий оқибатларни ҳаётий мисолларда кўриш мумкин. Хусусан, бизга қўшни бўлган айрим давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, христиан динини қабул қилган киши ўз ўғлини хатна қилдиришни хоҳламагани, унинг отаси эса, ўз набирасини мусулмон урф-одатларига кўра хатна қилдиришни истагани туфайли ота-бола ўртасида жанжаллар келиб чиққани маълум.
Христиан ёки бошқа динни қабул қилган қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда. Албатта, улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар. Аммо христиан динидаги қизга мусулмон кишининг уйланиши амри маҳол.
Дарҳақиқат, бу каби низолар жамиятни парокандаликка олиб келиб, юрт равнақига салбий таъсир кўрсатади. Ва кўплаб оилалар нотинч бўлиб, динлар аро низоларни келтириб чиқаришга замин яратади.
Зеро, тинчлик деб аталмиш олий неъмат қадрланиши ва барча дин аҳллари иноқ яшашлари инсоний фазилатнинг энг гўзал кўринишидир.
Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.