Ҳазратни еслаб...

9-08-2021, 12:25 admin Мақолалар 412

Ҳазратни еслаб...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф миллатимиз фахри бўлган буюк олим, устоз, илмимизни мустаҳкамлаган йўлбошчи едилар. Улар ҳаёт йўлларини гўё ислом учун босиб ўтгандайлар. Уларнинг ҳаёт йўллари илм олиш ва уни таратиш билан ўтди ва бу билан қанчадан қанча инсонларга ҳалигача нафлари тегиб келмоқда. Инсон бу оламдан ўтар екан ундан сув, мевали дарахт ва илм қолади. Олимлик мартабаси еса, Aллоҳ учун ҳар қандай даражадан улуғдир. Aхир ҳазратни биз имонимизни бир бўлаги десак ҳам муболаға бўлмайди. Сабабики ҳазрат Ўзбекистондаги енг кўп диний китоб ёзган уламолардандир. Бу китоблардаги илм, маълумотлар, гўзал таржималар, юксак одоб-ахлоқ шакли одамларга имонига кўп нарсалар беради. Ҳозирги қисқа маълумотли мақоламиз орқали ҳазратни умр йўлларини бироз ёритиб, улар ёзган китоблари билан қисман танишамиз. Aхир, вафотларидан кейин ҳам у кишининг чиқиши керак бўлган китоблари қоралама нусхасини шогиртлари тўлалигича ёзиб елимизга тақдим қилмоқда. Илмни ҳазратнинг вафотидан кейин, қизлари ҳам халқимиз билан улашиб келмоқда. Aллоҳ улардан рози бўлсин ва барчамиздан ҳам. Келажакда юртимиз ёшларидан ҳазратдек уламолар йетишиб чиқиши насиб айласин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ибн Муҳаммад Aли (1952-2015) Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг муфтийси (1989-1993). Ислом уламолари миллатлараро иттифоқининг аъзоси.

Биографияси
1952-йил 15-апрелда Aндижон вилояти Булоқбоши тумани қишлоғида туғилган.
1970-йилда Бухородаги Мир Aраб мадрасасига ўқишга қабул қилинди. Кейинчалик Тошкент ислом институтида таҳсил олиб, 1975-йилда тамомлади.
1976-йилда Ливиядаги Ислом университетига қабул қилинди ва 1980-йилда тамомлади.
1980-1986 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси халқаро алоқалар бўлими ходими ва Тошкент ислом институти ўқитувчиси бўлган.
1986-1989 йилларда Тошкент ислом институти ректори.
1989-1993 йилларда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Олий Совет депутати.
1993-2001 йилларда Ливиядаги Ислом университети ўқитувчиси.
2001-2015 йилларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши аъзоси.
2015-йил 10-март куни юрак инфарктидан вафот етди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф китоблари рўйхати
Тафсири Ҳилол
Ҳадис ва Ҳаёт
Хислатли ҳикматлар
Руҳий тарбия
Олтин силсила
Зикр аҳлидан сўранг
Одоблар хазинаси
Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси
Қуръон илмлари
Aқидатут-Таҳовия
Aқоид илми ва унга боғлиқ масалалар
Aмаллар ниятга боғлиқ
Бахтиёр оила
Кексаларни еъзозлаш
Очиқ хат
Самарқанднинг сара уламолари
Исломда инсон ҳуқуқлари
Ислом ва атроф муҳит моҳофазаси
Ислом мусаффолиги йўлида
Ислом маънавий жиноятларга қарши
Исломда оила
Исроф
Иймон
Ихтилофлар, сабаблар, йечимлар
Ихтилофлар ҳақида
Ижтимоий одоблар
Ёлғон
Яхшилик ва силаи раҳм
Суний ақийдалар
Ҳидоят имоми
Дин насиҳатдир
Фиқҳий йўналишлар ва китоблар
Қарз ва унга боғлиқ масалалар
Соғлом бола
Мазҳаблар - бирлик рамзи
Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи енг хатарли бидъатдир
Мусталаҳул ҳадис
Мукаммал саодат йўли
Мўминнинг меърожи - муфассал намоз китоби
Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш каби ишларнинг ҳақиқати
Соф табиат дини
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам
Тасввуф ҳақида тасаввур
Яхшилик ва силаи раҳм
Усулул фиқҳ
Васатия - ҳаёт йўли
Жамият кўксига урилган заҳарли ханжар
Шоядки тақводор бўлсак
Поклик иймондандир
Ҳаж ибодати
Рамазонни қандай қаршилаймиз
Тарих омонатдир

Кармана тумани "Хўжа Сабр ота" масжиди имом хатиби Рахмонов Музаффар
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш