Ҳазрат Аллоҳнинг мухлис бандаларидан эдилар...

10-03-2021, 14:16 admin Ислом олами 477

​Ҳазрат Аллоҳнинг мухлис бандаларидан эдилар...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг вафотларига эртага олти йил тўларкан. Шу кунларда у зот раҳимаҳуллоҳ кўп эсланмоқдалар. Халқимиз томонидан, оила аъзолари, яқинлари, шогирдлари ва мухлислари буюк олимни ҳақларига дуои фотиҳалар қилиб, хатми Қуръонлар савобини йўллашмоқда. Аллоҳ жойларини жаннати наъиймларда қилсин. Ортларидан қолдирган садақаи жориялари, манфаатли илмлари то қиёматгача мусулмон умматини баҳраманд этиб турсин.
Ҳазратни илк марта 2003 йил кўрганман. Қорақамишдаги уйларига зиёратга бориб, бир соатга яқин суҳбатларидан баҳраманд бўлиш насиб этган. Улуғворлик ва салобат билан бирга оддийлик ва самимийлик жам бўлган инсон эдилар. Суҳбатлари ўта жиддий мавзуларда бўлсада, энг оддий сўзлар ишлатганлари учун тушунарли ва қаноатланарли эди.
Кейин у зотни ўша йили шогирдлари, масжид имоми Абдулазим домла билан Чирчиқдаги янги жоме масжидига илк жума намозига таклиф этганимизда бажонидил рози бўлиб ташриф буюрганлар ва жуда мазмунли ваъз қилиб бергандилар.
Буларни эслаётганим, мана 18 йил бўлибди ўша воқеага... Худди кечагидек ёдимда турибди, Ҳазратнинг сиймолари, теран нигоҳлари, салмоқли овозлари қулоғим остида жаранглаб турибди. Армонлиси, менга қайта насиб бўлмаган кўришиш, суҳбатларидан баҳраманд бўлиш. Фақат бир марта тушимда кўрдим, уйимизда меҳмон бўлдилар...
Аллоҳнинг фазли марҳамати ила 2018 йилнинг апрел ойидан бери GRAND TA’LIM таълим муассасасида фаолият юритаман. Бир мажмуада эканимиз боис, у зотнинг фарзанддари, шогирдларидан ташкил топган катта жамоанинг устознинг илмий меросларини тарқатиш, халқимизга хизмат қилиш борасида олиб борилаётган улкан хайрли ишларга гувоҳ бўлиш насиб этмоқда.
Бир бинода жойлашганимиз «Hilol» нашриёт-матбааси томонидан йилига минглаб нусхаларда диний маърифий нашрлар чоп этилиб, халқимизга тақдим этилмоқда.
Шунингдек, нашриёт томонидан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг янги асарлари нашр этилиб, тақдимотлари ўтказилмоқда, ёзилган асарлари қайта-қайта нашр этилмоқда, турли тилларга ўгирилмоқда.
Яна бир улкан воқеа, «Ҳилол нашр» нашриётида чоп этилган Қуръони Карим - Мусҳафи шариф 2018 йил 28 март, чоршанба куни илк марта 10.000 ададда сотувга чиқарилди. Мана уч йилдан бери Мусҳафи шариф қайта –қайта нашр этилиб халқимизга тақдим этилмоқда.
Алҳамдулиллаҳ, 2019 йилнинг 11 май кунидан “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди ўз фаолияти бошлади. Айни дамда минглаб мўмин – мусулмонлар масжидда намозларини адо этиб келишмоқда. Муҳташам жоме шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди, хатми Қуръонлар ўтказилмоқда, кўплаб анжуман ва тадбирлар илмий кечалар ташкил этилмоқда.
“Ислом.уз” портали, “Зикр аҳлидан сўранг” савол-жавоб сайти, “Муслимаат .уз” ва “Бинту Содиқ” сайтлари, “Ҳилол медиа”, “Муаллим медиа” каналлари диний-маърифий соҳада баракали фаолият олиб бориб, ҳазратнинг дин йўлидаги илмий ишларини давом эттириб келишмоқда.
Таълим муассасамиз томонидан ҳам 2019 йилнинг 5- декабридан 22- декабргача шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг асарлари билан янада яқинроқ танишиш мақсадида танлов ўтказган эдик. Унда ҳазратнинг қаламларига мансуб китоблар асосида тест-савол жавоблар ва "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрни" мавзусида иншолар танлови бўлиб, танловга жами 97 та иншо йўлланган эди. Ўша иншоларни ҳали ҳануз чоп этиб келмоқдамиз. Юртдошларимиз қалбидан ҳазрат бу қадар чуқур жой олганларидан ҳалигача таъсирланиб келамиз...

Бобур Аҳмад,
GRAND TA’LIM муҳаррири
t.me/bintusodiq
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш