Ватан –муқаддас саждагоҳ.

9-08-2021, 09:34 admin Мақолалар 496

Ватан –муқаддас саждагоҳ.
Қаерда нон арзон бўлса,ўша ерга кўчиб юрадиган одамда Ватан туйғуси бўлмайди. Ўткир Ҳошимов.
Мана ҳадемай Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллик тантаналари бошланади. Бир пайтлар бир ибора машҳур бўлганди. “Мустақиллик менга нима берди эмас , мен мустақилликка нима бердим –дегин.”
Дарҳақиқат, бу саволни ҳар ким ўзига бериб кўриши керак. 30 йил мобайнида мен Ватаним учун нима қилдим? Кўпчиликда жавоб бор, албатта. Аммо, жавоб тополмайдиганлар ҳам чиқиб қолса керак.Оддий мисол. Ноқонуний йўллар билан чет элга бориб пул топиб келаман дейдиганларга нима деган бўлардингиз? Нима юртимизда нон топиб ейиш шунчалик қийинми? Рўзғор тебратиш шунчалик машаққатми? Бола-чақа боқиш шунчалик оғирми? Йўқ !! Юртимизда тинчгина , ҳалол меҳнат билан бемалол бола-чақа боқиш мумкин.Унда нима сабабки, чет элга кетувчилар сони ошиб бормоқда? Бунга бизнинг дангасалигимиз сабаб, дарҳол нималаргадир эришмоқчи бўлиб қилган шошқалоқлигимиз сабаб эмасми? Йигитларни вояга етгунга қадар илмга ёки ҳунарга қизиқтириш лозим.Ана шунда мактабни битириши биланоқ олий ўқув юртига киролмагач,биринчи қиладиган ишлари Россияга ишлашга кетиш бўлмасди. Худди чет элда пулни кўчаларда хазондек тўкиб қўйибдию, булар бориб қопга солиб келса. Барча ишга кетувчилар ичида ана шундай ёшларга ачинасан киши. Кўплари умри бино бўлиб қишлоғидан нарини кўрмаган.Тил билмайди. Тажрибаси йўқ. Баъзиларини ота-онаси умуман лоқайд. Чет элда боламни аҳволи нима кечади деб чирқиллаган онасини гапига қулоқ ҳам солишмайди, баъзилари. Худди чет элга борса ҳамма иши жойига тушиб кетаётгандек.Дарров уйли,машинали бўлиб қолаётгандек. Айримлари уйланиш учун пул ишлаб келсин дейишади. Ҳой, барака топкур, шу ердаям ҳамма шароит яратиляптию, ҳаммаёқ ишку десангиз,қулоқ солувчи топилсин, қани. Ишлайман деган ёшларга қанча шароит яратиб бераяпти ҳукуматимиз.Ҳар куни инсон омилига хизмат қилувчи қанча қарорлар чиқяпти.Юртбошимиз давлатимиз келажаги бўлган ёшлар учун қанчадан-қанча имкониятлар яратиб беряпти. Биз бўлсак, ёшу қари ,аёлу эркак , сал қийналсак, ундан чиқиш йўлларини қидирмасдан дарров тугунимизни орқалаб чет элга кетяпмиз. Бизда қаноат етишмаяпти, биродарлар ,бизда ор етишмаяпти. Фарзандларимизни бировларга қолдириб , баъзан эр-хотин бирга , баъзан аёлимизни ёлғиз ўзини чет элга жўнатишдан номус қилмай қўйдик.Нима бўлса бўлсин, пул топиб келсак бўлди. Бу ёқда орқамизда қолдириб кетган болаларни саришта қилолмай бобо-буви, тўғри йўлга сололмай маҳалла ҳалак. Тўғрида, қалбида оиласига ва элу юртига меҳр-муҳаббат билан улғайтирилган болада нима айб? Айбнинг каттаси бизларда эмасми?
Ватан тушунчаси, ватанпарварлик тушунчаси болаларимизни кичиклигидан онгига ота-она намунаси билан киради, чунки оила кичик ватан ҳисобланади. Оиласига меҳр-муҳаббати бўлмаган инсоннинг ватанига муҳаббати бўлишига ишониш қийин.Агар бизнинг кўзларимизни мол-дунё ҳаваси парда бўлиб қопламаганида, юртимизда бўлаётган шунча ўзгаришларни кўрардик. Ақлли , илмли ёшларни, уларни тарбиялаган ота-оналарининг меҳнатини идрок қила олардик.
Ким нима деса десину, мен шунча йиллик ўқитувчилик ва отинойилик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, ёшларимизни кўр-кўрона , яширин йўллар билан четга чиқиб кетиб чет элларда азобланиб , хор бўлиб юришларини ҳечам оқламайман.Улардан юзтадан биттаси пул топиб келмаса аксарияти қуруқ қўл билан уйга қайтиб келяпти. Яна устига “Ўлмай келдим, шукур қилинг” деб иддао ҳам қилишяпти.
Гапирса гап кўп, азизлар,болаларимиз тарбиясига биз масъуллигимизни, қиёматда Аллоҳ таоло олдида сўралишимизни унутмайлик! Аллоҳ таоло: “ Агар ризқ излаб дунёнинг нариги четига борсанг ҳам, ўзим берсанг ризқдан ортиғига эга бўлолмайсан” демаганми? Изласак имкон топамизку!
Аллоҳим ҳаммамизни илмли , одобли, солиҳ амаллар эгаси бўлган фарзандлар билан сийласин , илоҳим!
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани , Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш