"Келин ва куёвлик одоби".

7-06-2021, 13:23 admin Мақолалар 634

"Келин ва куёвлик одоби".
Балоғатга етган ҳар бир ўғил қиз ўз мустақил ҳаётининг муқаддимасини келин-куёвликдан бошлайди. Мустақл ҳаётининг асосини поклик пойдевори устига қуриш учун чимилдиққа кирадиган келин-куёв аввал таҳорат олиб, ёқимли хушбўйликлар суриб, покиза ва чиройли либосларини кийиб олишлари лозим 2-ракат шукрона намоз ўқиб, намоздан сўнг ушбу дуони ўқиши лозим:" Ё Аллоҳим бизни Муҳаммад(сав) уммати этиб яратганинг учун шукр", бир-биримизга муҳаббатимизни зиёда этгин, ҳаётимизни хайрли ва барокатли қилгин, солиҳ ва солиҳа фарзандни ота-онаси бўлишимизни насиб айла, ўзингга гўзал бандачилик қилишимизни, розилигингга эришишимизни насиб этгин! Дея дуо қилади. Чунки келин куёв чимилдиққа киришлари билан Аллоҳ таоло фаришталарга"Эй фаришталарим, сизлар гувоҳ бўлинглар, иккала ёшни бир-бирига жуфти ҳалол қилдим, улар нимаики мендан сўрасалар бераман дейди. Эркак киши аёл кишини ҳаддан ошиқ тергамаслиги лозим, унга чиройли қилиб тушунтириш, оилани янада мустаҳкам бўлишига замин яратади, чунки аёл эркакнинг чап қовурғасидан яралган дейишади. У сал эгрироқ, тўғирлайман деб овора бўлманг-синдириб қўясиз. Мулойим гапириб, муроса йўлини изланг, шунда аёлингиздан содиқроқ ва вафодор ёр топа олмайсиз. Ислом таълимотига кўра оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилиши баробарида, жамиятда ҳам ўзининг ҳақ-ҳуқуқларига эгадир. Саҳобалар Росулуллоҳ(сав) дан: "Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?" деб сўрашганида, у зот солаллоҳу алайҳи васаллам: "Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабих сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда ўринни бошқа қилиб ётмоқлик-дедилар" (Абу Довуд ривояти).
Навоий шаҳар"Янгиобод"мфй отинойиси: Матжононова. Ф.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш