Барчамиз масъул булайлик

15-06-2019, 08:49 admin Мақолалар 782


Никоҳ тўйи-бу фақат икки ёш бир-бирига никоҳланса бўлди дегани эмас,балки ёшларга оила сирлари,ўзаро оиладаги кишилар билан бўладиган муносабатларни ҳам тушунтириш ва ўргатиш зарурдир. Ҳар бир ота-она сеп йиғиш, тўй дабдабаси ва бошқа тўй ташвишида бўлиб ўғилни куёвликка қизни келинлик вазифасига тайёрлаш кераклигини унутиб, ўзаро муносабат бурч ва масъулиятларни ёддан чикарадилар. Натижада динимиз таълимотидан бехабар бўлиб коладилар. Келин дугона куёв жўра ва янгаларнинг, ”бошдан ўзингни сўзингни ўтказиб ол” деган нотўғри таълимотга эргашадилар. Агарда ёшларга шариат динимизнинг эр ва аёлнинг вазифаларидан ҳали туй бўлмасдан туриб сабоқ беришганда эди “Ажрим” пештахтасида олий ўринга сазовор булинмаган бўлар эди. Айни вақтда ёшларимизни ҳар бир оила аъзоси ва керакли мутахассислар билан ўз панд–насиҳатлари ёрдамида тўғри йўлга солмоғи лозим. Ўғил тарбиясида ота, қиз тарбиясида онанинг роли катта аҳамиятга эгадир. Ўғил болага хос бўлган эркакнинг олий сифатлари ва бурч масъулиятини шараф билан бажариш кераклиги, қизларга келинлик вазифаси, аёлнинг оиласи ва эри олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги панд-насиҳатлар билан ҳаётга тайёрламоқ лозим. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам аёлларга эрнинг ҳурмати ва хизматини қилишга буюрар эдилар. Ўз ўрнида хозирги вақтда урфга кириб бораётган келин-куёвнинг ғарбча рақсга тушишлиги, келин-куёвга “тухфа ”сифатида чакиртирилган ярим-ялонғоч раққоса кизларни барчани олдида беҳаёларча шахвоний рақсга тушишлари,”энг зўр тўй меники” деган фикр билан келин-куёвнинг ҳаёлий орзулари орқасидан етаётган зарари ва энг ачинарлиси куёв бўлмишнинг оғзидан мусиқа бўлиб янграётган “талоқ”-сўзини қанчалар катта ахамиятга эканлигини олдинроқ тушунтирилиб сабоқ берилганда эди, ҳозиргидек ачинарли ҳолатларни олди олинган бўлар эди. Авваламбор маърифат боболар ўгити, ота намунаси ва она сути орқали фарзандга ўтишлигини унутмайлик. Албатта ота-оналар ҳам бу масъулиятни чуқур хис қилмоғи лозим.
Айни ота насиҳат берадиган ёшда ичадиган, зинокор она эса чет элда, пул топиш илинжида бўлса, тарбияни кимдан сўраш керак.
Ҳадис шарифларда келишича “Фарзанд тарбиясидан-да улкан ва масъулиятли вазифа йўқдир”-дейилган.
Бир инсоннинг боласи чекишга берилибди, бундан ота хуноб бўлиб психологга маслахатга борибди. Психолог икки ой болага ҳар куни икки соат вақт ажратишни маслахат берибди ва бу холат икки ой давом этибди, натижа яхшилик билан якун топибди, ота бола шу вақт орасида бир-бирларига мехри ортиб дўстона муомолада бўлиб қолишибди. Демак фарзандларга эътибор бу, келажакка эътибор билан баробардир. Азизлар ”бир болага етти махалла кўй ота-она”-дейди доно халқимиз, келинг барчамиз бир-биримизни фарзандларимиз учун масъул бўлиб ва яратган Аллоҳнинг яхшиликлари йўлида бардавом бўлайлик.


Навоий вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари буйича ёрдамчиси У.Холова

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш