Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди. 2018 йил 16 апрелда чиққан ушбу Президент фармонида неча асрлардан бери бизга мерос бўлиб келаётган миллий ва диний қадриятларимизни асраб авайлаш, жахон маданияти ва илм-фан ва маданиятига юксак хизмат қўшган аждодларимизнинг илмий меросларини ўрганиш ва унинг асосида ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири эканлиги таъкидланди.
Фармонга мувофиқ Тошкент ислом университети негизида “Ўзбекистон халқаро ислом академияси”ни ташкил этиш белгилаб берилди. Ушбу халқаро академияда барча диний фанлар чуқур ўргатилиши билан бир қаторда, ислом иқтисодиёти ва хорижий тиллар, халқаро муносабатлар ҳам таълим берилиши қайд этиб ўтилди.
Яна бир қайд этилган ислоҳотларидан бири “Вақф хайрия жамоат фонди”нинг ташкил этилиши бўлди. Ушбу хайрия фондининг асосий вазифалари бири масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий техник базасини мустаҳкамлашдир. Дарҳақиқат, етук диний кадрларни тайёрлаш учун уларга сифатли таълим берилишини таъминлаш, улар таълим олаётган масканнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш долзарб вазифалардан эди. Масжидларимизнинг ҳам ушбу фонд хисобига обод бўлиши ибодат қилувчи инсонларга янада кўпроқ қулайлик яратилишига сабаб бўлади.
Фондинг яна бир вазифаларидан бири этиб масжид ва зиёратгоҳ ходимларини, хусусан имом-хатибларни моддий ва ижтимоий қўллаб қуввватлаш белгиланди. Бугунги кунда жамиятнинг барча қатламлари билан очиқ мулоқот олиб бораётган, кишиларга соф исломий таълимотларни етказаётган, диний-маърифий муҳитнинг барқарорлигига ўз хиссасини қўшаётган имом-хатибларнинг рағбатлантирилиши уларнинг келгуси фаолиятда янада сидқидилдан жонбозлик кўрсатишларига сабаб бўлди. “Вақф” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган имом-хатибларни моддий қўллаб қувватлаш, жумладан, уй-жойга муҳтожларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш, кўп йиллардан бери намунали фаолият олиб бораётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш ҳам кўзда тутилди.
Шунингдек, фонд аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашга ҳам йўналтирилиши белгилаб ўтилди. Бу эса имконияти чекланган кишиларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳам жамиятдаги ўз ўринларини эгаллашга кўмаклашувчи катта туртки бўлди.
Шунингдек фармонда жахон маданияти ва илм-фан ва маданиятига юксак хизмат қўшган аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва илмий меросларини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Имом Бухорий” давлат мукофотини таъсис этиш ҳақида қайд этиб ўтилди. Бу дин уламоларининг қилаётган хизматлари юксак қадрланиши, диний ходимларнинг ўз устиларида ишлаб келгусида мамлакатимиз шуҳратини ошириш, аждодларимиз илмий меросларини ўрганишга астойидил бел боғлашларига туртки бўлади.
Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг ушбу фармонлари диний-маънавий ҳаётимиз ривожи учун улкан имкониятлар эшиги бўлди.
Вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев