"Ҳаё иймондандир, иймон эса жаннатдадир."
Абдураҳмон ибн Абу Бакр (розийаллоҳу анҳу)
Замонавийлик, тезкор тараққиёт билан ҳамқадам бўлиш ёшларимизнинг ҳаёт тарзига айланиб бормоқда. Албатта, бу қувонарли ҳол. Чунки бир неча тилда бемалол сўзлаша олиш, интернет оламига кириб дунё янгиликларидан бохабар бўлиш имкониятининг мавжудлиги уларнинг билими, дунёқараши кенгаяётганидан дарак беради. Бироқ глобаллашув жараёнларида турли ғоялар кураши, ахборот хуружлари, мафкуравий тазйиқлар тобора авж олаётгани сир эмас. Бугун арзимасдек туюлган кичик хабар ҳам одамларнинг, айниқса ёшларнинг ҳаётини ўзгартиришга қодир куч бўлиши мумкин.
«Оммавий маданият» ана шу йўлда жуда муҳим вазифани – инсон маънавиятини йўқотиш орқали уни бўйсундиришга хизмат қилади. Уларнинг фикрича, ҳар бир миллат, мамлакатнинг миллий маданияти, маънавияти ва қадриятлари “эскилик сарқити” бўлиб, улар “кўз-кўз” қилаётган “маданият” эса инсон ҳуқуқларини чекламайдиган, ҳар ким эркинлигидан бемалол фойдаланишга асосланган эмиш.
Оммавий маданиятнинг ўзига хослиги нимада, унинг жамиятдаги функсияси нимадан иборат, инсонлар учун фойдали ва салбий жиҳатлари нималарда намоён бўлади, жамиятнинг тараққиётидаги ўрни салбийми ёки ижобийми, у нималарни мадҳ қилади, у нималарга даъват қилади, унинг чақириғида қандай ғоялар сингдирилган, инсонлар айниқса ёшларда қандай хулқ-атворни шакллантирмоқда, у маънавий таназзул элчисими?
Бизнингча оммавий маданият кўп қиррали жараён. Инсон яралибдики мавжуд ва ҳамма замонларда ҳам оммавий маданият ўз фаолияти ва мақсадларига-ю курашиш механизмлари ҳамда усул-тамойилларига эга бўлиб келган. Унинг ўзига хослиги шундаки, у замон қараб ўз шакл-шамойилини ўзгартириб турган.
Муқаддас динимизнинг муборак манбаларидан бўлмиш ҳадиси шарифда келтирилганидек "Абдуллоҳ ибн Умар(розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: "Ҳаё ва иймон бир-бири билан тенглаштирилди. Бири йўқолса, иккинчиси ҳам ёпқолади" ". Демак ҳар бир ҳаёли кишида иймон мустаҳкам бўлиб у маданиятнинг асосий мезони вазифасини ўтайди.
Мутафаккир олимларимиздан Абу Али Ибн Сино маданиятни инсоннинг руҳий қувват оладиган маънавий манбаи,- деб таъкидлайди. Шуни такидлаш жоизки биз тадқиқ қилаётган оммавий маданиятнинг салбий иллатлари ҳар доим ҳам яққол намоён бўлавермайди. Аммо майда-чуйда икир-чикирлар бўлиб кўринган масалалар келажак авлод тарбиясида чуқур салбий из қолдириши мумкин. Бу борада асосий эътибор миллий қадриятларни авайлаб асраш ҳамда ёш авлодни аждодлар намунаси асосида тарбиялаш эканлиги бугунги кун ҳақиқатидир.Зеро аждодларга ҳурмат ва бой маданиятимиз ҳамда улуғвор тарихимизга нисбатан чексиз эҳтиром ила тарбия топга ёш авлодда Ватанга муҳаббат ҳисди жўш уради. Улар келажакда ҳам ўз ўрнини топган ва яхши хулқли фарзанд бўлиб етишади. Бу борада Абу Дардо (розийаллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: "Қиёмат куни мўмин банданинг тарозисини оғир қиладиган нарса яхши хулқдир. Аллоҳ таоло ёмон сўз ва ёмон феълли кишиларни ёмон кўради",-дедилар.
Келинг азизлар шундай экан келажак пойдевори болган фарзандларимизни мана шундай халокатли йуллардан юрмаслиги учун бугун биз харакат килишимиз керак. Зеро азизларим бу йулда килинган хеч бир харакатимиз бесамар кетмайди иншааллоҳ.
Кармана тумани "Хожа Хисрав" МФЙ отинойиси М.Ўроқова