" МИХ ОТА " МАСЖИД.

8-04-2021, 11:37 admin Мақолалар 438

" МИХ ОТА " МАСЖИД.

Динимизда ибодатлар орасида зикрнинг аҳамияти катта. Ислом шариатида буюрилган намоз, закот, рўза, ҳаж каби барча ибодатлар умумий маънода зикр ҳисобланади.Чунки ушбу ибодатларнинг барчасида ҳам банда ўз Парвардигорини ёдга олади ва у билан боғланади. Инсоният яратилгандан бугунги кунга қадар, барча одамлар ҳаётида мукаммал бахт-саодатга эришиш илинжида бўлади. Маълумки, намоз мўъминнинг меърожи бўлиб, у билан киши ўз Парвардигорига муножат қилади. Намоз динимиз устуни ҳисобланади. Намозларни рисоладагидек ўқиган одамнинг гуноҳлари кечирилади, руҳий ҳолати яхшиланади. Келинг энди мана шундай намозларни масжидда, айниқса янги очилган масжидда ўқилсачи. Бугунги кунда мана шундай бахтга Конимехликлар муяссар бўлмоқда.
Навоий вилояти Конимех туманида янги масжид қуриб, битказилди. Масжид 9 апрель куни фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил март ойларида Навоий вилоятига ташриф давомида Конимехлик бир гуруҳ фаоллар билан учрашган эди. Учрашувда бир гуруҳ нуронийларнинг "Конимех тумани марказида юртдошларимиз учун замонавий масжид барпо этилса, Конимехлик мўъмин-мусулмонларнинг кўп йиллик орзулари амалга ошган бўлар эди" деган истаклари икки йил ўтиб амалга ошди. Бунда Маданият вазирлиги, Навоий вилояти, ҳамда Конимех тумани ҳокимликларининг қўллаб-қувватлаши, саҳоватпеша, меҳрибон инсонларнинг беғараз ҳомийликлари туфайли Конимех тумани марказида муҳташам, ўзига хос дизайн ва тарихий архитектура ечимлари ўзида мужассам этган, халқимиз кўпдан бери кутган, янги " Мих Ота " масжиди қад ростлади. Бунда Навоий вилояти ахборот ва оммавий коммуникация бошқармаси бошлиғи Дилшод Мамаражабовнинг шарт-шароитга эга бўлган мазкур "Мих Ота" масжиди бир вақтнинг ўзида 1000 нафардан ортиқ намозхонни ўз бағрига олади. Масжидимиз "Сардоба Малик Работ " хусусий корхонасининг қўли гул уста-меъморлари томонидан ушбу ҳудуддаги 100 кишилик эски Масжид ёнида бунёд этилди.
Хуллас, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан янги масжид қуриб беришни сўраган Конимехликларнинг истаги, орзулари амалга ошди.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг зикри ила қалблари ором олувчи, зокир бандалар қаторида бўлишимизга муваффақ этсин. Омин.


Конимех тумани отинойиси: Бобоназарова Лобархон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш