Хатирчи тумани “А.Навоий” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган “Ал-Бухорий” жоме масжиди даставвал 1990-1991йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 08.07.2000 й №70 буйруғига биноан рўйхатдан ўтган. 2010-йилда масжид биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 150-200 киши, жумъа намозларида эса 50-60 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.