Илм олиш –фарз.

8-04-2021, 11:31 admin Мақолалар 3 336

Илм олиш –фарз.
Фарзандларимиз оилада катталарнинг ўгитларидан, боғча – мактабдан таълим-тарбия олиб, илм ва касб ҳунар эгаси бўлишни орзу қилиб улғаядилар. Қолаверса, ҳар бир ота –она ҳам вояга етаётган фарзандининг илмли, касб-ҳунарли, етук ва баркамол инсон бўлиши орзу-умиди билан яшайди
Маълумки, ислом дини инсонни илм олишга ундайдиган диндир. Пайғамбаримиз Муҳаммад(сав)га нозил қилинган дастлабки оятларда илм олишга ундаш маъноси борлигининг ўзи ёрқин далилдир.
Аллоҳ таолло Қуръони каримда илмли кишиларнинг мартабалари юксак даражага кўтарилишини баён қилиб: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража(мартаба)ларга кўтарур” -деган. (Қуръони карим Мужодала сураси 11-оят)
Аллоҳ таолло Сулаймон алайҳиссаломга илм, мол-дунё ва подшоҳликдан биринини танлашликка буюрганда, у зот илмни танлаганлар. Натижада илм туфайли мол-дунё билан бирга подшоликка ҳам эришганлар.
Ҳазрати Одам алайҳиссалон ҳам илм туфайли фаришталарнинг таъзимига сазовор бўлганлар.
Яна шуни қайд этиб ўтиш лозимки, ўткан барча пайғамбарлар шу жумладан Пайғамбармиз Муҳаммад (сав) ҳам ўз умматларига фақат диний таълим бериш учун юборилмаганлар, балки дунёвий ишларга, турмуш қуриш, тижорат, зироат, уй-рўзғор ишлари ва бадан тарбияга оид билимларни ўргатганлар.
Дунёвий илм одамга ҳурмат ва фазилат келтирар экан, Расуллулоҳ саллаллаҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида марҳамат қилиб : “Илмни Чин-Мочин (Хитой) да болса ҳам, уни излаб топиб, эгалангиз. Зеро илм ўрганиш ҳар бир мусулмонга фарздир”-деганлар. У даврда Хитойда ислом динига эътиқод қилинмаган. Бу ҳадисда диний билимлар билан бирга дунёвий билимларни ўрганиш назарда тутилган.
Ёшларни дунёвий билимлар соҳиби ва ҳунарли бўлишга тарғиб қилиш энг муҳим масала деб ҳисобланган. Шунинг учун ҳам Али ибн Абу Толиб: “Болаларингизга ўзлари яшаётган давр илмларини ўргатинглар, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келганлар”, - деб таъкидлаганлар. Дарҳақиқат, бугунги ёшлар дунёвий билимларни эгаллаш билан бирга, диний билимлар Қуръон, ҳадис илмларидан ҳам баҳраманд бўлмоқдалар. Улар жаҳон тилларини ўрганишга, ривожланган мамлакатларнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олишга интилмоқдалар.
Ота-оналар ёшаридан бошлаб илм фаннинг барча қирраларини эгаллашга қизиқтириб боришлари, таълим муассасида берилаётган дарсларни назорат қилиб, устозлари билан мулоқотта бўлишлари зарур.
Зеро, ҳадиси-шарифда: “Ҳар бирингиз бир раҳбарсиз ва қўл остингиздагилар ҳақида масъулсиз’’, - дейилганидек ота-оналар, катталар, устозлар, маҳалла аҳли фарзандлар таълим – тарбиясига жавобгармиз.
Довидова Саодат
Нурота тумани, Шаҳристон маҳалласи отинойиси.
Қуръон оятлари ва ҳадислари асосида тайёрланди.




Ilm olish –farz
Farzandlarimiz oilada kattalarning o`gitlaridan, bog`cha – maktabdan ta`lim-tarbiya olib, ilm va kasb hunar egasi bo`lishni orzu qilib ulg`ayadilar. Qolaversa, har bir ota –ona ham voyaga yetayotgan farzandining ilmli, kasb-hunarli, yetuk va barkamol inson bo`lishi orzu-umidi bilan yashaydi
Ma`lumki, islom dini insonni ilm olishga undaydigan dindir. Payg`ambarimiz Muhammad(sav)ga nozil qilingan dastlabki oyatlarda ilm olishga undash ma`nosi borligining o`zi yorqin dalildir.
Alloh taollo Qur`oni karimda ilmli kishilarning martabalari yuksak darajaga ko`tarilishini bayon qilib: “Alloh sizlardan imon keltirgan va ilm ato etilgan zotlarni (baland) daraja(martaba)larga ko`tarur “-degan. (Qur`oni karim Mujodala surasi 11-oyat)
Alloh taollo Sulaymon alayhissalomga ilm, mol-dunyo va podshohlikdan birinini tanlashlikka buyurganda, u zot ilmni tanlaganlar. Natijada ilm tufayli mol-dunyo bilan birga podsholikka ham erishganlar.
Hazrati Odam alayhissalon ham ilm tufayli farishtalarning ta`zimiga sazovor bo`lganlar.
Yana shuni qayd etib o`tish lozimki, o`tkan barcha payg`ambarlar shu jumladan Payg`ambarmiz Muhammad (sav)ham o`z ummatlariga faqat diniy ta`lim berish uchun yuborilmaganlar, balki dunyoviy ishlarga, turmush qurish, tijorat, ziroat, uy-ro`zg`or ishlari va badan tarbiyaga oid bilimlarni o`rgatganlar.
Dunyoviy ilm odamga hurmat va fazilat keltirar ekan, Rasulluloh sallallahu alayhi vasallam o`z hadislarida marhamat qilib : “Ilmni Chin-Mochin (Xitoy) da bolsa ham, uni izlab topib, egalangiz. Zero ilm o`rganish har bir musulmonga farzdir”-deganlar. U davrda Xitoyda islom diniga e`tiqod qilinmagan. Bu hadisda diniy bilimlar bilan birga dunyoviy bilimlarni o`rganish nazarda tutilgan.
Yoshlarni dunyoviy bilimlar sohibi va hunarli bo`lishga targ`ib qilish eng muhim masala deb hisoblangan. Shuning uchun ham Ali ibn Abu Tolib: “Bolalaringizga o`zlari yashayotgan davr ilmlarini o`rgatinglar, chunki ular sizning davringizdan boshqa davrda dunyoga kelganlar”,- deb ta`kidlaganlar. Darhaqiqat, bugungi yoshlar dunyoviy bilimlarni egallash bilan birga, diniy bilimlar Qur`on, hadis ilmlaridan ham bahramand bo`lmoqdalar. Ular jahon tillarini o`rganishga, rivojlangan mamlakatlarning nufuzli oliygohlarida tahsil olishga intilmoqdalar.
Ota-onalar yosharidan boshlab ilm fanning barcha qirralarini egallashga qiziqtirib borishlari, ta`lim muassasida berilayotgan darslarni nazorat qilib, ustozlari bilan muloqotta bo`lishlari zarur.
Zero, hadisi-sharifda: “Har biringiz bir rahbarsiz va qo`l ostingizdagilar haqida mas`ulsiz’’,- deyilganidek ota –onalar, kattalar, ustozlar, mahalla ahli farzandlar ta`lim – tarbiyasiga javobgarmiz.
Dovidova Saodat
Nurota tumani, Shahriston mahallasi otinoyisi.
Qur`on oyatlari va hadislari asosida tayyorlandi.















скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш