Югурардик, елардик,
Боғча, мактаб, иш кутар.
Бошимизда минг ҳадик,
Ишлайдиган аёллар.
Нима қилсам экан-а?
Оч қолгандир болалар.
Роллтон – лапша олсамми,
Бирон нима, тезпишар.
Бирисига улгурсак,
Бири қоларди чала.
Қизлар билан учрашсак,
Қилиб олардик таъна.
Мана энди сиз-у биз,
Эртаю-кеч уйдамиз.
Тожли вирус баҳона.
Оила бағридамиз.
Нонуштага блинчик –
Творогли, қиймали.
Бирпасда келар тушлик –
Пирог тайёр – олмали.
Хўжайин айтар: “Энди,
Йиғиштиргин, ишингни.
Кўзимни ёғ боғлабди,
Танимай қолдим сени.
Карантинни тугатсак,
Кафе бўларкан очсак,
Ошпазимиз ҳам тайёр,
Кассага ҳам “одам” бор”.
Қайнонам ҳам лол-ҳайрон,
Шу пайтгача сезмабман.
“Келиним экан чаққон,
Бекор хафа бўлибман.”
Хоналар чинни чироқ,
Пардалар ҳам ювилди.
Ярақлади ҳамма ёқ,
Тувакгуллар тирилди.
Асосийси, юзимиз,
Пардозлардан тин олди.
Қувонар тирноғимиз,
Лаксиз ҳам “яшай” олди.
Сочларимиз дазмолдан,
Бўёқлардан олар дам.
Пошнали туфлилардан,
Оёқлар ҳам хотиржам.
Тўйга, гапга, йиғинга,
Янги кийим олиш йўқ.
Кун оралаб салонга,
Боришга ҳам хожат йўқ.
Хуллас, вирус баҳона,
Ўзимизни танидик.
Ошпазлик ўз йўлига,
Шоир ҳам бўлдик, мана.
Уйда ўтириш яхши...
Ҳислатлари жуда кўўўп.
Лек дер, юрагим “бахши”,
Ишимни соғиндим хўб.
Учқудуқ тамани бош отинойиси Тўрақулова Одина